Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 25 Sep 2022 11:27:32 GMT )
сентябр 25, 2022 16:27 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 18- 25 сентябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон транспорт йўлаги бўйлаб биринчи поезд йўлга қўйилди

 

  • Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари тожик-қирғиз чегараси вазиятини муҳокама қилди

 

  • Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан мулоқот қилди

 

  • Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон йўналишида икки томонлама ҳамкорликларини оширади

 

  • Ўзбекистон ва ESCAP комиссияси Эроннинг Чобаҳор порти орқали ҳамкорлик қилиш масаласини муҳокама қилдилар

 

 

****

«Қашқар – Ўш – Андижон – Ғалаба – Ҳайратон» янги транзит йўналиши бўйича контейнер поездини синовдан ўтказиш бошланди.

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати айни пайтда 12 дона 40 футлик контейнердан иборат биринчи поезд Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтмоқда деб хабар қилди

Ўзбекистон бутун мамлакат бўйлаб ташиш учун 70 фоизлик чегирма бергани маълум бўлди. Бошқа иштирокчи давлатлар томонидан 50 фоизгача бўлган тариф имтиёзлари тақдим этилди.

Юк таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший техника ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мўлжалланган маҳсулотлар кирди. Товарлар Хитой томони томонидан контейнерларга шакллантирилган ва Ўш вокзалида (Қирғизистон) контейнерлар Ўзбекистонга тегишли фиттинг платформаларига ортилган. Поезднинг сўнгги манзилига темирйўл орқали етиб келиши икки кундан кейин режалаштирилган деб хабар қилган Кун сайти.

«Хитой, Қирғизистон,  Ўзбекистон, Афғонистон» мултимодал йўлаги бўйлаб юк ташиш Қашқар (Хитой) темирйўл вокзалидан Ўш (Қирғизистон) темирйўл вокзалига автомобил орқали, сўнгра Ўзбекистон орқали темирйўл орқали «Мозори Шариф» (Афғонистон) станциясигача амалга оширилади. 

****

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров телефон орқали суҳбатларида, бўлажак тадбирлар режаси ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги кескинликларни кўриб чиқди.

Кеча 20 сентябрь куни  Шавкат Мирзиёев ва қирғизистонлик ҳамкасби Садир Жапаров билантелефон орқали мулоқот қилди.

Мирзиёев ва Жапаров тожик-қирғиз чегарасида яқинда юз берган фожиали воқеалар юзасидан фикр алмашдилар. Мирзиёев қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди ҳамда вазиятнинг авж олишини тўхтатиш бўйича икки томонлама келишувларга эришилганини чин дилдан олқишлади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида ўтказилган тадбирларнинг сермаҳсул якунларини муҳокама қилдилар.

Устувор йўналишлардаги кооперация лойиҳалари бўйича келишувларни рўёбга чиқариш, шу жумладан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суриш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

***

Норов ва Гуттереш

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Нью-Йоркда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш билан учрашди.

БМТ  очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини амалга ошириш йўлида Ўзбекистонни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини буташкилоти бош котиби Антонио Гутерриш Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашув чоғида маълум қилди.

Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳида ўтказилган учрашувда, Антонио Гутерриш Ўзбекистон раҳбариятининг ортга қайтмас хусусиятга эга илғор кенг кўламли ўзгаришларни амалга оширишга бўлган сиёсий иродаси ва қатъиятини юқори баҳолади.

БМТБош котиби Ўзбекистон ва БМТ ўртасида жадал кенгайиб бораётган ҳамкорликни олқишлади.

"Ўзбекистон тинчлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари масалаларидан тортиб иқлим ва барқарор ривожланишгача бўлган барча соҳалардаги ишончли ҳамкоримиздир. Мамлакат БМТнинг кўп томонлама кун тартибини илгари суришда этакчи ўринни эгаллайди", - дейди Гутерриш.

Ўзбекистоннинг Орол денгизи қуриши оқибатларини юмшатиш, Оролбўйи аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, минтақада замонавий уй-жойлар, ижтимоий ва саноат инфратузилмаси объектларини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатлари БМТ томонидан юқори баҳоланиши маълум қилинди.

****

Владимир Норовнинг АҚШ Давлат департаменти Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест Нью-Йоркда Афғонистон йўналишидаги ўзбек-афғон ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов, АҚШ Давлат департаменти Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Вест ҳамда АҚШнинг Афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Рина Амери Нью-Йоркда Афғонистон йўналишидаги ўзбек-афғон ҳамкорлигини муҳокама қилдилар.

Хабарга кўра, Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш, унинг иқтисодиётини тиклаш, ушбу мамлакатда мураккаб ижтимоий-гуманитар вазиятни ҳал этишга кўмаклашиш бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини кенгайтириш ҳам кўриб чиқилди.

АҚШ махсус вакиллари таъкидлашича, жорий йил июль ойида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция мазкур давлатдаги вазиятни йўлга солиш борасида жаҳон ҳамжамияти изчил ёндашувларини ишлаб чиқиш учун платформа яратди.

Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ва тизимлаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди. Термиз шаҳрида ташкил этилган Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб бериш учун кўп тармоқли транспорт-логистика хаби имкониятларидан фойдаланиш муҳимлиги билдирилди.

***

Ўзбекистон ва Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси

 

Ўзбекистон ва Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссяси -ESCAP вакиллари Эроннинг Чобаҳор порти орқали ўтадиган транспорт йўлаги юзасидан фикр алмашдилар.

Чобаҳор порти Эроннинг жануби-шарқидаги ҳудудларда жойлашган ва  ва сўнгги йилларда минқа давлаталари айниқса Ҳиндистоннинг Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари билан савдосини кучайтириш мақсаадида ўсиш ва ривожланиш йўлидан бормоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  Форс ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, Токшкентда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари ҳамда Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комисссияси  (ESCAP) делегациясининг учрашуви ўтказилди. Учрашувда  Эроннинг Чобаҳор порти орқали Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ҳиндистон транспорт коридорини ривожлантиришга баҳо бердилар.

Музокараларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ўсиб бораётган товар айирбошлаш ҳажмини қарйиб бир миллиард долларга етказиш учун хизматар кўрсатиш зарурати натижасида яратилган янги транспорт йўналишнинг техник-иқтисодий асосларини ташкил этишга келишиб олинди.

Ушбу йўналиш Марказий Осиё ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо айирбошлаш доирасида узлуксиз товарлар экспортини ҳам таъминлайди. Ўз навбатида йилига 3 милиард  200 миллион долларга кўпайтиришга интилади.