Ваҳдат ҳафтаси учун махсус
(last modified Sun, 09 Oct 2022 08:12:21 GMT )
октябр 09, 2022 13:12 Asia/Tashkent
  • Ваҳдат ҳафтаси учун махсус
    Ваҳдат ҳафтаси учун махсус

Аҳли суннат назари бўйича 12-робиул аввал ва аҳли ташайюь назари бўйича эса 17-робиул аввал пайгамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд кунлари ҳисобланади. Шунинг учун, Инқилоб раҳбари имом Хумайний томонидан икки ўртадаги бир ҳафта, ваҳдат ва бирлик ҳафтаси деб номланган.

Исломий инқилобмиллатнинг турли табақалари бирлиги натижасида ғалаба қозонгач, бу бирлик ва ваҳдат мустамлакачи ва тоғут золимларга қарши ҳаракат сифатида шаклланди вамусулмон халқлар ваҳдати учун ҳам замин яратди. 

ваҳдат ҳафталигининг номланиши

1979-йилда ислом инқилоби ғалаба қозонгач, ислом душманларининг мусулмонлар ичида низо ва бошбошдоқликни ёйишга бўлган ҳаракати кучайди. Шундай қилиб, Имом Хумайний дунёда катта эргашувчиларга эга бўлган аҳли суннат ва шиа мазҳаблари қанчалик ўз фикрларини ўзаро яқинлаштиришса, шу  қадар жаҳон мусулмонлари иззати ва қудрати ортишига хизмат қилиши вадушман фитналарини йўққа чиқаришини билар эдилар. шу сабаю, Имом Хумайний ўн иккинчидан то ўн еттинчи Робиул аввалгача кунларни ваҳдат ҳафталиги деб номладилар.

Имрм Хумамайний душманнинг бўлиб ташлаш сиёсатига жавобан айтдилар:миллатчиликдан ёмонроғи, шиалар ва суррийлар ўртасида низо чиқариш ва мусулмрн биродарлар ўртасида фитна ванизо келтириб чиқарувчи таблиғлар тарқатишдир. Олллоҳ таолога ҳамд бўлсинки, ислом инқилобида бу икки тоифада ҳеч қандай ихтилоф йўқ ва дўстлик ва биродарликда биргаликда яшашади. Исломий давлатдаги аҳли суннат биродарлар билсинларки, шайтоний кучларнинг гумашталари ислом ва мусулмрнлар манфаати йўлида хизмат қилмайдилар ва мусулмонлар улардан узоқроқ бўлишлари ва уларнинг низо чиқарувчи таблиғотларига қулоқ солмаганлари маьқул. Мундунёдаги барча мутаьаҳҳид мусулмрнларга биродарлик қўлини узатаман. 

Бугунги истикбор ислом динига қарши яхлит душаманона сиёсат юритмоқдаки, ислом ва расули акрам хонадонларига туҳмат ва ёлғонлар билан бўҳтонлар отиш орқали мусулмонлар ўртасида нифоқ уруғини сочмоқда. Бу муҳим вақтда, мусулмонлар ўртасидаги ваҳдат зарурати кўпроқ сезилади ва исломий давлатлар душманларга низо солиш орқали мусулмонларни бир-биридан айриб ташлашига йўл қўймасликлари керак. Шу жиҳатдан, ваҳдат ҳафталиги бирдамлик, сўз бирлиги ва душман фитналарини йўқ қилиш учун яхши шароит яратади.

Қурьонда исломий биродарлик ва бирлик зарурати

Қурьонда бирлик ва бирликка қандай эриши йўли 50 дан ортиқ оятда келади, бу қурьон наздида бирлик нақадар муҳимлигини кўрсатади. Қурьонда исломий уммат ҳар қандай қавм ва тоифадан эканликларидан қатьий назари, исломни душманлар баробарида ҳимоялаш учун бирлик ва вахдатга даьват этилади. Ҳужурот сурасининг 13 оятида ўқиймиз:«یا اَیُّهَا النَّاسُ اِنَّا خَلَقْناکُمْ مِنْ ذَکَرٍ وَ اُنْثی وَ جَعَلْناکُمْ شُعُوباً وَ قَبائِلَ لِتَعارَفُوا اِنَّ اَکْرَمَکُمْ عِنْدَ اللَّهِ اَتْقاکُمْ»(эй одамлар, биз сизларни эркак ва аёл қилиб яратдик ва бир-бирингизни идрок этишингиз учун сизларниуруғлар ва қабилаларга бўлдик. Сизларнинг Оллоҳ хузурида энг фазилатлигингиз энг тақводорингиздир.) Оли Имрон сурасида ҳам келади: وَ اعتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمیعاًوَ لا تَفَرَّقُوا (Барчангиз илоҳий аронга ёпишинг вабўлинманг) 

Аллоҳнинг ҳузури неъматини эсланг, бир-бирингизга қандай душман бўлдингиз ва У сизнинг қалбларингизга ришта яратди ва Унинг неъмати билан биродар бўлиб қолдингиз.

Қуръони Карим оятлари мусулмонларни таълим-тарбияда ҳамжиҳатликка интилишга мажбур қилади. Чунки Ислом барча мусулмонларни бир уммат деб атаган ва мўминларни бир-бирига биродар, деб таништирган. Шундай экан, айрим масалалардаги ихтилофлар ислом биродарлиги ва мусулмон бирлигига тўсқинлик қилмайди. Худди шу сабабдан, барча мусулмонлар ўзлари рози бўлган масалаларда бирдамлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, душманларнинг фитналарини самарасиз қилишлари керак.

 

Ислом уйғонишида бирликнинг ўрни

Исломий уйғониш аслида авторитар ва такаббур кучлар ҳукмронлигидан чиқиш демакдир. Кибрли кучлар исломий жамиятларда муваффақият ва уйғонишнинг олдини олиш учун қўлларидан келганча ҳаракат қиладилар. Уларнинг бу соҳадаги асосий усулларидан бири мусулмонлар ва ислом мазҳаблари ўртасида бўлиниш ва низолар ҳосил қилишдир.

Кўриниб турибдики, душманлар мусулмонларнинг ҳақиқий эркинлик ва мустақилликка эришишларини хоҳламайдилар. Шу нуқтаи назардан улар турли воситалардан, жумладан, оммавий ахборот воситаларида мусулмонларга қарши салбий тарғибот, исломофобияни қўзғатиш, мусулмонларни экстремизм ва терроризмда айблаш, турли дин эътиқодчилари ўртасида бўлиниш яратиш каби воситалардан фойдаланадилар. Мусулмонлар бўлинганда, улар аслида асосий душманларини унутишади. Бу ерда Қуръон, Суннат ва Аҳли Байт мактаби мусулмонларни мунозарали масалалар билан беҳуда шуғулланиш ўрнига, эътиборини Ислом оламининг муҳим масалаларига қаратишга ўргатади. Бу бирликнинг амалга ошиши билан Ислом уммати барча мусулмонларнинг бирлигини ифодаловчи янги ислом сивилизациясини яратиш йўлига ўтди.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари Ҳазрати Оятуллоҳ Хоманаий 2019-йилги “Исломий бирлик” конференсиясининг меҳмонлари ва тизим масъуллари билан бўлган учрашувида, исломий жамиятларда бирдамлик заруратини такидлаб, бирдамлик  даражаларини санаб,  энг қуйи даража  ва ​​ислом оламининг бирлигининг биринчи қадамини, жамиятлар, ҳукуматлар, исломий халқ ва мазҳабларнинг бир-бирини уришдан қочиш ва босқинчилар ва умумий душманга қарши бирлашиш эканлигини таъкидладилар.

У киши Янги ислом сивилизациясига эришиш ҳақида шундай деди: “Ислом давлатлари илм-фан, бойлик, хавфсизлик ва сиёсий куч жиҳатидан бир хил даражада эмас, бир-бирига ёрдам бера олади, бир-бирини тўлдиради, кучлироқ давлатлар кучсизроқ мусулмонларга ёрдам беришлари мумкин; Бу ҳам бирликнинг бир босқичидир. Юқори босқич эса бутун ислом оламининг янги ислом сивилизациясига эришиш учун бирлашишидир. Бу Ислом Жумҳурияти ўзининг якуний мақсади сифатида ислом сивилизациясига эришишни белгилаб қўйган, аммо бу даврга мос сивилизация, янги Ислом сивилизациясидир.

Ислом умматининг Фаластин қаршиликларини қўллаб-қувватлашдаги бирлиги душманларни босиб олинган ерлардан ҳайдаб чиқаришга ва бу заминда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилишига ҳамда ислом ўлкаларининг сақланиб қолишига олиб келиши мумкин. Умид қиламизки, Аллоҳ таолонинг ёрдами ва ислом дини ва Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва покиза имомлар (с.а.в.) ҳаётлари ҳамда буюк алломаларнинг одоб-ахлоқи ва феъл-атворини ўрнак қилиб  олиш орқали ислом умматининг юксак мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида қимматли қадамлар ташлаб, бутун Ислом умматида Бирлик, тинчлик ва биродарликни амалга ошириш учун замин яратамиз.

Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан бир ҳафтани “Бирлик ҳафталиги” деб номлаш ташаббуси, шубҳасиз, Ислом Умматининг эътиборини жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида қилинган қимматли ҳаракат бўлди. Ислом пайғамбари (с.а.в.)нинг таваллудларига оид икки хил тарихий ривоятни бирлаштирувчи асос сифатида танлаш Эрон Ислом Жумҳуриятининг бу фарқни имкониятга айлантиришдаги ўйчанлиги, ташаббускорлиги ва узоқни кўзлаганлигидан далолатдир.Ва нақадар яхшики, инсоният олами ифтихори Ҳазрати Хотамул-Анбийя Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) таваллуд айёми барча бутун дунё мусулмонларнинг ихлос ва меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган ушбу шарафли иш учун энг яхши фурсат, деб эътироф этилди

Ҳар йили бирлик ҳафталигида мусулмонлар ҳамжиҳатлиги ва уламолар ўртасида муштарак фикр юритиш мақсадида Эронда халқаро ислом бирлиги анжумани ўтказилади. 1989 йилда  бу анжуманни ўтказишнинг тўртинчи йилидан сўнг Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг фармойишлари билан Бутунжаҳон ислом динларини яқинлаштириш ассамблеяси тузилди. Ушбу форумнинг мақсадларидан бири ислом динлари издошлари ўртасидаги танишув ва хабардорлик даражасини ошириш ҳамда тушунишни чуқурлаштириш ҳамда мусулмонлар ўртасида исломий биродарлик соҳаларини мустаҳкамлашдан иборат.

Эрон президенти: ислом дини мазҳабларининг яқинлашуви ислом дунёсидаги стратегик қадамдир

Ёрлиқ