октябр 09, 2022 19:17 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2 октябрь-9 октябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистонда террорчилар сафига қўшилмоқчи бўлган яна бир гуруҳ қўлга олинди

 

  • Халқаро глобал инновацион индекс рейтинги: Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиёда Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади

 

  • Будапештда Ўзбекистон ва Венгрия Президентлари стратегик шерикликни кенгайтириш масласи юзасидан фикр алмашдилар

 

  • Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон телефон орқали суҳбатлашдилар

 

  • Ўзбекистон ДХХ чегара хизмати ва Толибон делегацияси учрашдилар

***

Жиноят иши юзасидан гумонланувчининг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида Тошкентнинг Чилонзор туманидаги спорт залларда бўлган фуқаролар туман ИИО ФМБга олиб борилган.

Ўзбекистон пойтахти  Чилонзор туманида бир нечта фуқароларни спорт заллардан олиб чиқиб кетишганлиги ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. 

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматига кўра, Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими иш юритувида фуқаро А.А.га нисбатан ЖКнинг 244-2-моддаси (“Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш”) аломатлари билан қўзғатилган жиноят иши тергов қилинмоқда.

Ушбу фуқаро халқаро террористик ташкилотларга қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетаётган вақтида қўлга олинган. Мазкур жиноят иши доирасида гумонланувчининг жиноий шерикларини аниқлаш мақсадида бир нечта фуқаролар тергов идораларига чақиртирилган, бироқ айрим фуқаролар узрли сабабларсиз тергов органларига келишдан бош тортганлиги боис, улар ҳудудий туман ИИО ФМБга мажбурий тартибда олиб келинган.

Хабарга бинона, "Айрим фуқаролар Чилонзор туманидаги спорт залларда бўлишган ва туман ИИО ФМБга олиб борилган. Келтирилган ҳар бир фуқаро билан суҳбат ўтказилиб, жиноят ишига алоқадор бўлмаган фуқаролар қўйиб юборилган. 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши доирасида қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов давом этмоқда".

****

Халқаро глобал инновацион индекс рейтинги

Индексда Ўзбекистон Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади

Ўзбекистон рейтингда ўтган йилги кўрсаткични 4 поғонага яхшилаб, 132 давлат орасида 82-ўринда жой олди.

Ўзбекистон республикаси  2015 йилда 141 та давлат орасида 122-ўринни, узоқ танаффусдан кейин, яъни 2020 йилда 131 та давлат орасида 29 поғонага юқорилаб, 93-ўрин билан ушбу рейтингга қайтган.

2022 йилда эса, бу рейтингда умумий 4 поғонага кўтарилиб, «Инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шароитлар» бўйича 7 поғона кўтарилиб 68-ўринда, «Инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар» бўйича 9 поғонага юқорилаб 91-ўриндан жой олди.

Индексда мамлакатлар 4 та даромад гуруҳига бўлинган (юқори даромад, юқори ўрта даромад, қуйи даромад ва паст даромад), Ўзбекистон ўз гуруҳида 36 та давлат ичида 10-ўринни, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари орасида Ҳиндистон ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон «Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони» бўйича 6-ўрин, «Капитални ялпи тарзда тўплаш»  бўйича  6-ўрин, «Меҳнат унумдорлигини ўсиши» бўйича  7-ўрин, «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш сиёсати» бўйича 22-ўрин, «Кластерларнинг ривожлангани» бўйича 27-ўринда. Мамлакат «Олий маълумотли аёлларнинг иш билан таъминланганлиги» кўрсаткичи бўйича илк бор 56-ўринда қайд этилди.

****

Ўзбекистон ва Венгрия

 

Венгрия пойтахтидаги Шандор саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак учрашуви бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев ва Каталин Новак Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Икки халқнинг азалий тарихий алоқалари, муштарак қадриятлари ва ўхшаш менталитети дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди. Арминий Вамбери ва Исхак Ибрагим каби шарқшунос олимлар тарихий ришталаримиз ва бой маданий меросимизни ўрганишга катта ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистон а Венгрия  ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани, сиёсий мулоқот чуқурлашиб, ўзаро кўмак давом эттирилаётгани, парламентлараро ва жамоатчилик алоқалари кенгайиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.  

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга экани қайд этилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб уч баробар ошгани таъкидланди деб хабар қилган президент.уз сайти..

Бу борадаги ишларни фаоллаштиришда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Венгрия ҳукуматлараро комиссияси ва 3 октябрь куни Будапештда иккинчи йиғилишини ўтказган Ўзбекистон-Венгрия Ишбилармонлар кенгаши муҳим ўрин тутмоқда.

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ преференциялар тизимига қўшилгани ўзаро савдони салмоқли даражада кўпайтириш ва диверсификация қилиш учун янги имкониятлар очишини таъкидладилар.

****

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев бу суҳбатда, Тожикистон президентини 70 йиллик юбилейи билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Тожикистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг замонавий Тожикистонни барпо этиш ва мамлакат халқаро майдондаги нуфузини юксалтириш, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугунги даражага эришишдаги ўрни қайд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари суҳбат чоғида,  илгари эришилган келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим йўналишлардаги устувор кооперация лойиҳаларини илгари суришга хизмат қиладиган қўшма инвестиция фонди ўз фаолиятини бошлагани қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз Россия президенти  ва Эрон Ислом Республикаси президенти ҳам Тожикистон етакчисини 70 йиллик юбилейи билан табрикдладилар.

***

Ўзбекистон ва Толибон

 

Балх вилоятининг Ҳайратон портида Афғонистон муваққат ҳукуматининг шимолий чегараси қўмондонлиги масъуллари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари делегацияси билан учрашув бўли ўтди.

Ўзбекистон ДХХ чегара хизмати ва Толибон делегацияси учрашувида  хавфсизлик ҳолати ва чегара масалалари юзасидан фикр алмашган.

«Ушбу учрашувда томонлар икки давлат чегараси орқали хавфсизликни яхшилаш, муаммоларни ҳал қилиш, чегара кучлари ўртасида зарур мувофиқлаштириш ва алоқани таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Толибон делегациялвари ўз муаммоларини мулоқот йўли билан ҳал қилишга ва келажакда эҳтимолий чегара бузилишларининг олдини олишга келишиб олди», - деб хабар қилган А Толибон Мудофаа вазпрлиги

Толибон томони делегациясига 6-чегара бригадаси қўмондони Мансур Мавлавий, Ўзбекистон делегациясига эса полковник Холиқ Назар бошчилик қилган.

Ёрлиқ