Россия Украинани қуроллантириш борасида сионистик режимга мисли кўрилмаган огоҳлантириш берди
Россиянинг собиқ президенти ва бош вазири Дмитрий Медведев душанба куни сионистик режимни Украинани қуроллантириш учун қилинадиган ҳар қандай ҳаракат Россия ва сионистик режим ўртасидаги “муносабатларни бузиши” ҳақида огоҳлантирди. Ҳозирда Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари бўлган Медведев ўзининг Телеграм-каналида шундай ёзди: “Афтидан, Исроил Киев режимига қурол юборишга тайёр; Бу ҳаракат жуда ўйламасдан қилинган қарор ва икки ҳукумат ўртасидаги муносабатларни бузади”.
Медведев бу огоҳлантиришни "босиб олинган ҳудудлардан ташқаридаги сионистлар ишлари" вазири Наҳман Шай бу режимнинг Украинадаги урушга оид сиёсатини ўзгартириш вақти келгани ва Тел-Авивдан Украинага қурол жўнатишни тақиқлашни олиб ташлаш учун ҳамма нарсани қилишни сўраганини эълон қилганидан кейин кўтарди. Наҳман Шай деди: Украинага ҳарбий ёрдам бериш вақти келди; Чунки Америка ва НАТО давлатлари бу давлатга ҳарбий ёрдам беради.
Шуниси қизиқки, сионистик режим амалдорлари Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосарининг таҳдидидан кейин, Украинага қурол жўнатиш зарурати юзасидан ушбу сионист вазир пазициясини қўлламасликларини эълон қилдилар. Сионистларнинг “Вала” сайти Сионистик режимининг юқори мартабали мулозимларидан иқтибос келтириб, вазирнинг баёнотлари Сионистик режими вазирлар маҳкамаси сиёсатини акс эттирмаслигини ёзди.
Шу билан бирга, Медведевнинг Тел-Авивга нисбатан кескин позицияси Украинанинг Россиянинг ракета ва учувчисиз учоқлари ҳужумларига қарши туриш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини олишга босими кучайган бир пайтда билдирилди. Сионистик режим ҳозирда бир неча турдаги ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа тизимларига эга бўлиб, Киев уларни олишни истайди. Украина ҳукумати аввалроқ Тел-Авивдан Киевга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Россияга қарши курашиш учун бошқа илғор қуроллар беришни сўраган эди.
Россия ва Украина ўртасидаги уруш бошида Исроил унга нисбатан нейтрал позицияни эгаллашга ҳаракат қилди. Бироқ, бу урушнинг давом этиши ва Американинг Россияга қарши ва Украина фойдасига аниқ чоралар кўриш учун босими билан Тел-Авив аста-секин Киевни декларатив ва амалий қўллаб-қувватлаш ва Москвага қаршилик кўрсатишга ўтди. Аслида, Тел-Авивнинг Ғарб билан бир томонда туриши ва Россияга қарши позицияларни эгаллаши туфайли Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин Россия ва сионист режим ўртасидаги муносабатлар янги ва кескин даврга кирди. Сионистик режим ташқи ишлар вазири Яир Лапид каби Сионистик режим расмийлари Москвани Россиянинг Украинадаги уруш жиноятларида айблаб қоралади, ҳатто Тел-Авив ҳам Украина армиясига ҳарбий техника жўната бошлади. Лапиднинг позицияси аслида Москва ва Тел-Авив ўртасидаги муносабатларда мисли кўрилмаган кескинлик ва совуқликни келтириб чиқарди, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг қарши позициясида эса фашистлар Германияси раҳбари Адолф Гитлернинг асли яҳудий бўлганлиги такидланади. Бошқа томондан, Сионистик режимнинг Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича ўз қиролларини юбориш ва Украина кучлари сафида Сионистик режим ёлланма аскарларнинг борлигини ошкор қилиш каби ҳаракатлари, шунингдек, Тел-Авивнинг Украина ҳаракатларини қоралашдан бош тортгани, Сионистик режимнинг ҳақиқий позициясини очиб берди. Ўтган ҳафта Россиянинг Тел-Авивдаги элчихонаси Сионистик режимининг Москванинг Украинага қилган ҳужумларини қоралаган баёнотига муносабат билдирди ва эълон қилди: Украинанинг Донбас ҳудудида тинч аҳолига қарши давом этаётган террор хуружларига Исроил саккиз йил давомида сукут сақлади. Сионистик режим яна россиялик журналист Дариа Догинанинг ўлдирилиши ва Қрим ярим орол кўпригига қилинган ҳужумга қарши позицияни эгалламади.
Жиддий огоҳлантиришлардан ташқари, Москва Тел-Авивнинг душманона позицияси ва ҳаракатларига жавобан Россиядаги яҳудий агентлигини ёпиш каби жазо чораларини кўрди. Аслида, Россиядаги Яҳудий агентлигининг ёпилиши Москва ва Тел-Авив ўртасидаги кескинликнинг кучайишида бурилиш нуқтаси ва Россиянинг Сионистик режим билан жиддий шуғулланишга қарор қилганидан далолат сифатида кўрилмоқда. Россиядаги яҳудий агентлигининг ёпилиши сионистик режим учун қаттиқ зарба сифатида баҳоланади, чунки бу агентлик Россиядан босиб олинган Фаластинга яҳудийларнинг оммавий иммиграциясида муҳим рол ўйнайди. Энди, Россиянинг Медведев тили биланУкраинани қўллаб-қувватлаш ва Россияга қарши туриш сиёсатини давом эттириш борасида сионистик режимга нисбатан энг жиддий ва айни пайтда мисли кўрилмаган таҳдидлардан бири ҳисобланган янги огоҳлантириши билан Тел-Авив қийин вазият, яъни о Россия ва Украина ўртасида танлов қилиш мажбуриятига дуч келгандек кўринади. Шак-шубҳасиз, Тел-Авивнинг Киевни қўллаб-қувватлаши ва айниқса, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракетага қарши мудофаа тизимлари каби муҳим қуролларни Украинага юбориши Москванинг сионистик режимга нисбатан умумий позициясини ўзгартиради. Унинг таъсири турли соҳаларда, жумладан Сурия ва Фаластин масаласида намоён бўлади.