Истанбулдаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти ахборот вазирлари йиғилиши якунланди
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Ахборот вазирлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда қўшма баёнот эълон қилиб, ҳақиқий Исломни намойиш этиш учун янги технологиялардан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.
Ушбу ташкилотнинг 12-конференцияси якуний баёнотида шундай дейилган:Ислом ҳамкорлик ташкилоти “исломофобия ва исломга ҳар томонлама нафратга қарши кураш ҳимоячиси” сифатида ислом динига оид фактларни самарали тақдим этиш мақсадида янги платформа ва технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратади.
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) исломофобия ва исломга нафратнинг барча кўринишларига қарши курашиш зарурлигини доимо таъкидлаб келаётган ташкилот сифатида Истанбулдаги йиғилишда Ислом дини ҳақидаги ҳақиқатни самарали тақдим этиш учун технологик платформалар ва инновациялардан фойдаланишга чақирилди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти тўртдан ортиқ қитъадаги 57 ислом давлатини ўз ичига олган Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан кейинги иккинчи халқаро ҳукуматлараро ташкилотдир. 57 давлатдан иборат ушбу мусулмон блоки Сионистик режимнинг Фаластин халқига қарши тажовузини фош қилишда исломий мамлакатлардаги оммавий ахборот воситаларининг муҳим ролини таъкидлаб, Фаластин халқининг Сионистик режимнинг Фаластин ерларини босиб олишини тўхтатиш бўйича қонуний интилишларига аниқлик киритишга чақирди. Шу билан бирга, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти сионистик режимнинг тажовузкорлигини фош қилиш ва Фаластин халқининг Сионистик режим ишғолига барҳам беришга бўлган қонуний интилишларини тушунтириш зарурлигини таъкидлаб, халқаро бирдамлик ва қочқинларга ёрдам кўрсатишни, айниқса, ушбу ҳукуматлараро ташкилотга аъзо мамлакатлардаги қочқинлар масаласига эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади
Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ташкил топган кундан бошлаб Ислом оламини танитиш ва сўнгги самовий диннинг ҳақиқатларини таништириш мақсадида йиғилишларнинг барча тасдиқлари тайёрланди. Ушбу ташкилотнинг номи 1969-йилда ташкил этилганидан 2011-йилгача Ислом конференсияси ташкилоти эди. Аммо 2011-йил 28-30-июн кунлари Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтган ушбу ташкилот Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 38-йиғилиши чоғида Ислом Конференсияси Ташкилотининг номи Ислом Ҳамкорлиги Ташкилотига ўзгартирилди, унинг белгилари ва рамзлари ҳам ўзгартирилди.
Эрон Ислом Жумҳурияти ушбу халқаро ташкилотнинг фаол аъзоларидан бири сифатида доимо ёшларга ёрдам бериш ва ислом оламининг ушбу қатлами ўртасидаги ҳамжиҳатликни таъкидлаб келади. Жумладан, Эрон спорт ва ёшлар вазири Сажжодий ушбу ташкилотнинг жорий йилнинг июн ойида бўлиб ўтган йиғилишида ислом мамлакатлари бирдамлигининг спорт ва ёшларни ривожлантиришдаги аҳамиятига тўхталиб, шундай деган эди: “Эрон Ислом Жумҳурияти ҳар доим спортдан халқлар ўртасидаги умумий мунозара сифатида фойдаланишга ва тинчлик, дўстликни ривожлантириш, дунё мамлакатлари ўртасида янада ҳамжиҳатликни яратиш, ислом қонунларини ҳурмат қилиш ва мусулмон ёшлари орасида ахлоқий қадриятларни тарғиб қилиш йўлида қадам ташлашга ҳаракат қилган”
Мусулмон давлатларининг ҳақиқий ривожланишида ёшларнинг иштирокини таъкидлаган Сажжодий шундай таъкидлади:“Ҳозирда Эрон ҳукуматидаги мансаб ва масъулиятнинг 50 фоизи ёшларга берилган”.
Нима бўлганда ҳам Ислом олами ҳозирги асрда мусулмон давлатлари бошқарувига ёшларни жалб қилиш, мусулмон давлат ва халқларини юксалтириш учун катта қадамлар ташлаши керак. Бу борада мусулмон халқларининг мақсад ва умидларини рўёбга чиқариш учун барча иш ва саъй-ҳаракатлар бўйича муштарак йиғилишлар ўтказиш жуда муҳим. Гарчи бу шароитда айрим мусулмон ҳукуматлари ислом олами ҳукуматлари ва халқлари билан бирдамлик ўрнига, мусулмон халқлар бирлиги душманларига қўл бериб, мазлум мусулмон халқларни йўқ қилиш учун ҳаракат қиладилар ва Ислом оламида ўзига бошқача ғояларни илгари сурадилар. Аммо Фаластиннинг ишғол қилган Сионистик режимнинг душманлиги мусулмон халқларнинг бирлашиши ва ҳатто Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг ташкил топишига сабаб бўлаётгани шубҳасиз. Ушбу халқаро ҳукуматлараро ташкилотнинг 57 нафар аъзоси ўзларининг конструктив фаолиятлари ва биргаликдаги ҳамкорликларини давом эттириш учун бу босқинчи режимни бутунлай йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда.