АҚШда оралиқ сайловларнинг бошланиши: Демократлар ва Республикачилар ўртасидаги катта кураш
Америкада оралиқ сайловлар 30-октябр, шанба куни айрим штатларда бошланди. АҚШ президенти Жо Байден Делавер штатидаги Уилмингтон шаҳридаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг сайлов участкаларидан бирида овоз берди. Қисқа нутқида Байден ўз партияси номзодларининг (Демократ партияси) эҳтимолий мағлубияти унинг улкан сиёсий режаларини бузмаслигига умид билдирди.
АҚШда расман 8-ноябр куни ўтказилиши режалаштирилган оралиқ сайловлар Жо Байденнинг сўнгги икки йиллик президентлик муддати тақдирини белгилаб беради. Америкалик сайловчилар Вакиллар палатасининг барча аъзоларини ва Сенат аъзоларининг учдан бир қисмини сайлайди. Бу АҚШ Конгрессидаги кучлар мувозанатини республикачилар фойдасига ўзгартириши мумкин. Демократлар энди Вакиллар палатасида ҳам, Сенатда ҳам заиф кўпчиликка эга. Вакиллар палатасида 435 ўриндан 221 ўринга эга бўлган демократлар ушбу палатадаги кўпчиликни назорат қилади; Аммо Сенатда атиги иккита кам ўринга эга бўлиб, улар Сенатдаги 100 ўриндан 48 тасини, республикачилар эса Сенатда 50 та ўринга эга. Шунингдек, ҳар доим демократлар ёқлаб овоз берадиган 2 та мустақил сенатор бор. Шундай экан, Сенатдаги битта овоз ҳам жуда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳозирги вазиятдаги энг эҳтимолий ссенарий демократларнинг Сенат устидан назоратини давом эттириши ва Вакиллар палатасига сайловларда республикачиларнинг ғалаба қозонишидир. АҚШ президенти партиясининг оралиқ сайловларда ғалаба қозониш учун анъанага кўра кўп имконияти йўқ. Чунки сайловчилар кўпинча рақиб партияга овоз беради.
Шу тариқа, прогнозлар демократларнинг бу сайловда муваффақияцизликка учрагани ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида кўпчиликни йўқотиши ҳамда республикачиларнинг ғалаба қозониши эҳтимоли юқорилигидан далолат беради. Бу ҳатто Байден шанба куни тан олиши керак бўлган масала. CБС Неwс ва ЁуГов институти яқинда ўтказган қўшма сўров натижаларига кўра, америкалик сайловчиларнинг аксарияти Республикачилар партияси АҚШ Конгрессидаги Вакиллар палатасини назорат қилишни афзал кўради. Демократлар миллий даражада салбий сиёсий қарашларга дуч келишмоқда. Жо Байденнинг машҳурлик даражаси кутилганидан анча паст. Америкада инфляция сўнгги ўн йилликлардаги энг юқори даражада ва республикачи сайловчилар демократларга қараганда анча иштиёқли. Бу омиллар Вакиллар палатасининг аксарият қисмини демократлар назоратидан олиб ташлаши мумкин. Сиёсий таҳлилчи Кйле Кондик дейди: Охир оқибат, агар Жо Байден ўзгармаса, демократлар учун қийин бўлади, деб ўйлайман.
Бу масала муҳим аҳамият касб этади, чунки 2021 йил январ ойидан бошлаб Вакиллар палатасида демократларнинг кўпчилиги ва Сенатдаги нисбий кўпчилик туфайли Байден ҳукумати Жо Байден томонидан Конгрессда кўриб чиқилган кўплаб лойиҳалар амалиётга оширишга муваффақ бўлди. Айни пайтда, агар республикачилар бу сайловда ғалаба қозониб, Вакиллар палатасида кўпчиликни ҳамда Кевин Маккарти президентлигини қўлга киритса, Байден ҳукумати ушбу палатада лойиҳалар ва қонун лойиҳаларини тасдиқлашни давом эттириш учун катта тўсиқга дуч келади.
Бу муаммо нафақат ички масалалар соҳасида, балки Америка ташқи сиёсати масалаларида ҳам ўзини кўрсатди. АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг амалдаги республикачи озчилик раҳбари Кевин Маккарти, агар партия оралиқ сайловларда кўпчиликни қўлга киритса, Киевга бўш чекни имзолашига йўл қўймасликка ваъда берганидан кейин, Байден республикачилар Украинага келажакдаги ёрдам бериш жараёнига хавф солиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Шунингдек, республикачилар Конгресс устидан назорат ўрнатсалар, Байденга импичмент эълон қилишлари ва унинг ўғли Хантер Байденнинг транзакциялари бўйича текширув бошлашлари ҳам мумкин. Демократлар Конгресснинг иккала палатаси устидан назоратни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Сўнгги ҳафталарда Байден Демократларнинг Конгрессдаги сўнгги икки йилдаги фаолиятини тасвирлаш ва тушунтириш учун Демократик партия номзодларининг овозларини кўпайтиришга ёрдам бериш умидида турли штатларга саёҳат жадвалини оширди. Бироқ, инфляция ва иқтисодий таназзулнинг кучайиши, шунингдек, Байден маъмуриятининг АҚШда энергия ташувчилар нархини пасайтириш мақсадида нефт ишлаб чиқаришни кўпайтириш соҳасидаги муваффақияцизлиги ва молиявий ёрдамни танқид қилиш ва Украинага қурол кабиАмерика иқтисодиёти учун жуда кўп муаммоларга олиб келиши мумкин бўлган масалалар демократларнинг ўрта муддатли сайловларда ғалаба қозониш имкониятларини пасайтирди.