Пашиняннинг Теҳронга сафари; Эрон ва Арманистон муносабатлари ривожланиш йўлида
(last modified Wed, 02 Nov 2022 07:44:31 GMT )
ноябр 02, 2022 12:44 Asia/Tashkent
  • Пашиняннинг Теҳронга сафари; Эрон ва Арманистон муносабатлари ривожланиш йўлида
    Пашиняннинг Теҳронга сафари; Эрон ва Арманистон муносабатлари ривожланиш йўлида

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Арманистон Бош вазири билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Арманистон Бош вазирининг Теҳронга ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашда бурилиш нуқтаси бўлишини айтди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян сешанба куни сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигида Теҳронга келди ва Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий билан учрашди ва муҳокама қилди. Бу Пашиняннинг Саййид Иброҳим Раисий президентлик инаугурацияси маросимидаги иштирокидан кейин Теҳронга иккинчи ташрифидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Теҳрон-Ереван ишбилармонлик алоқалари ўтган ойларда 43 фоизга ўсганига ишора қилиб, қўшимча қилди: Музокараларимизда биз икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва савдо айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказишни мақсад қилган эдик, бу икки давлат ҳокимиятининг иродаси билан тўлиқ амалга ошиши мумкин.

Арманистон Бош вазирининг Эронга ташрифи чоғида икки давлат расмийлари энергетика соҳасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолаб, икки давлат ўртасида газ ва электр энергияси алмашинувини 2031 йилгача узайтиришга келишиб олдилар.

Эрон ва Арманистон геосиёсий ва қўшничилик нуқтаи назаридан ўтган йили ўзаро муносабатларни кенгайтириш ва Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш мақсадида дипломатик музокаралар олиб боришди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиённинг ўтган ҳафта Ереванга қилган ташрифи ва Арманистон Бош вазирининг бугун Эронга ташрифи ана шу дипломатик саъй-ҳаракатларга мисол бўла олади ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга урғу беради.

Бу икки давлат, Эрон билан Евроосиё минтақаси ва Европа ўртасидаги алоқа йўли сифатида қаралиши мумкин бўлган қарийб 35 километрлик умумий чегарага эга бўлишдан ташқари, транспорт йўлакларини мустаҳкамлаш борасида ҳам алоҳида мавқега эга.

Эрон Ислом Жумҳуриятининг жанубдаги портлари, хусусан, Чобаҳор порти Арманистон ва бошқа давлатлар ўртасида савдо айирбошлаш учун муносиб имкониятларга эга. Бу давлат ҳокимияти ҳам ушбу портдан ўз давлатларининг тижорат алмашинуви учун фойдаланмоқчи; Арманистон Республикасининг Эрондаги элчиси Арсен Авакияннинг сўзларига кўра, Чобаҳор порти Эрон, Арманистон ва Ҳиндистон уч давлати ўртасидаги алоқани ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Эрон ва Арманистон ўртасидаги янги ўтиш йўлининг амалга оширилиши нафақат икки томонлама, балки минтақавий ва халқаро, жумладан, “Шимол-Жануб” коридори доирасидаги функцияларга ҳам эга бўлади.

Эрон ва Арманистон Эрон-Арманистон газ қувури орқали газ узатиш, электр энергияси алмашинуви ва тижорат ҳамкорликлари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва саноат маҳсулотлари экспорти соҳаларида ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Шунинг учун Теҳрон ва Ереван ҳокимиятларининг иродаси муносабатларни чуқурлаштириш ва Арманистон Бош вазирининг Эронга ташрифини ҳам худди шу доирада баҳолаш мумкин; Эрон ташқи ишлар вазири аввалроқ икки давлат ўртасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорлик йўлини чизиш ҳақида маълумот берган эди; Эрон Ислом Жумҳурияти ва Арманистон Республикаси ўртасида ҳамкорлик учун кўплаб масалалар ва минтақада умумий ташвишлар мавжуд; Шу асосда икки давлатнинг дипломатик ҳаракатлари яқинлашув, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида олға интилмоқда.

Бу соҳадаги Кавказ масалалари бўйича мутахассис Саййид Муҳаммадризо Дамованди шундай дейди:Афтидан, Пашиняннинг Теҳронга сафари шунчаки дипломатик сафар ва суҳбат эмас. Минтақа шароити ва аҳволини ҳисобга олсак, шунингдек, Амир Абдуллоҳённинг Ереванга сафаридан сўнг, бу сафар икки давлатнинг жиддий қарорларидан дарак бериши мумкин.

 

 

Ёрлиқ