ноябр 09, 2022 13:15 Asia/Tashkent
  • Америка Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор таькидлади
    Америка Эрондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашини яна бир бор таькидлади

Америка давлат департименти матбуот котиби Нед Прайс яна бир бор Ерондаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлади ва Американинг бу борадаги ўрнини инкор этди. Прайс Америка президенти Жо Байден иддиолари ва оқ уй чекинишга мажбур бўлган Эрон ички ишларидаги Американинг ошкор аралашувлари бўйича иддио қилдики, Байден Эронда бўлаётган эьтирозлар бошидан ҳис қилаётган ҳиссиётларимиз, яьни намойишчилар билан бирдамликка ишора қиларди.

Бу Америка расмийси биз бошидан қўллаб-қувватлашимизни эьлон қилганмиз, деб тан олиб, Американинг бу тартибсизликлардаги ролини инкор этди. Прайс тартибсизликларда Америка аралашуви ва хорижий омиллар ролини инкор этди ва Американинг роли фақатгина намойишларни тарқатувчилар ва одамларга зўравонлик қилувчи ва интернетни ўчириб қўйувчиларни жавоб беришга мажбур қилиш эканлигини иддио қилди. Ушбу Америка расмийси иддио қилдики, Эрон тартибсизликларни бизга боғлашни ва бу орқали бизни айблашни яхши кўради. Бу иддиоларга қарамай, Американинг Эрондаги бузғунчиларни қўллаб-қувватлашдаги ролини инкор этиб бўлмас даражадир. Эрон бўйича ҳамиша душманона ва уруш чиқариш талаби билан юрувчи Трамп давридаги миллий хафвсизлик маслаҳатчиси Эронда тизим ўзгаришига умид қилиб, айтган эдики Эрон мухолифати қуролланмоқда.

Американинг Эрондаги тартибсизликлар ва бузғунчиликларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир бор таькиди Америка ташқи сиёсатининг асоси бўлган ички ишларга аралашиш сиёсати доирасида амалга оширилмоқда.Маҳсо Аминий ўлими туфайли Эронда вужудга келган тартибсизликлар Американинг бундан Эрон ички ишларида аралашиш учун фойдаланиши ва бузғунчиликларни иложи борича қўллаб-қувватлашига сабаб бўлди. Америка ижтимоий тармоқлар ва иртернетга қўйилган чекловларни олиб ташлашга ваьдалар бериш ва аралшув муносабатларини бериш орқали тартибсизликларни кучайтиришга ҳаракат қилди. АҚШ президенти Жо Байден аввалги шиорларига қарамай, лавозимга киришганидан бери максимал босим кампаниясини давом эттирди ва вақти-вақти билан турли баҳоналар билан Эронга қарши янги санксиялар э’лон қилди. АҚШ эндиликда Эрондаги тартибсизликлар баҳонасида Вена музокараларидан расман воз кечди ва ғалаёнчиларга ҳамроҳлик қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга урғу берди. Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-абдуллоҳиён твитида Жо Байденнинг Эрон ҳақидаги сўнгги баёнотларига жавоб қайтарди ва шундай ёзди:Жаноб Байден, иккиюзламачилик ва ИШИДни қўллаб-қувватлашни бас қилинг. Эрондаги сўнгги тартибсизликларда зўравонлик ва террорни тобора кўпроқ тарғиб қилган Оқ уй ҳам ядровий келишувга эришишга ҳаракат қилмоқда. Мамлакатнинг ўрта муддатли Конгресс сайлов кампанияси ўртасида Эроннинг ички ишларига яққол аралашиш пайтида ва ҳатто Америка оммавий ахборот воситалари унинг руҳий саломатлигига шубҳа билдирган бўлса-да, Жо Байден Эронни озод қилишга ваъда берди ва мухолифат тез орада муваффақиятга эришади, деб даъво қилди. 

Байден ва Трамп

 

Эрондаги сўнгги тартибсизликлар бошланганидан бери Вашингтон нафақат Эронга қарши кўп маротаба интервенцион позицияларни илгари сурди, балки Эрон ҳукумати ва муассасаларига қарши ҳам санксиялар киритди. Эрон Исломий Президенти Саййид Иброҳим Раисий Америка давлат арбобларидан Эрон ва эронликларни неча марта синашни исташларини ва нега бу муваффақиясиз тажрибаларидан сабоқ олмасликларини сўрайди: Америкаликлар Сурия, Ливия ва бошқа баъзи мамлакатлар ва минтақалар каби мамлакатларда амалга оширган версияни Эронда ҳам татбиқ этиш мумкин, деб ўйлашган; Сохта иллюзия.

Америка Ғарб блокининг етакчиси сифатида қашшоқлик ва тартибсизлик ёндошувига эргашди, бу эса нафақат максимал босим кампанияси кўринишидаги барча турдаги санксияларни қўллаш орқали Эронга иқтисодий босим ўтказиш орқали ижтимоий тартибсизликларни кучайтиришни англатади, балки вақти-вақти билан Эроннинг ички ишларига аралашиш учун баҳона топганида, масалан, 2019-йил ноябрида бензин нархи ошиши баҳонасида содир бўлган тартибсизликлар ёки президентлик сайлови натижаларига норозилик баҳонасида 2009-йилдаги тартибсизликларда зўравонлик қиладиган ёки жамоат мулкини бузадиган бузғунчиларни ва бошқаларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганича ҳаракат қилди. Ажабланарлиси шундаки, Эронга нисбатан қирқ йилдан ортиқ санксиялар жорий этган ва Эрон халқига қарши максимал босим кампанияси ва энг қаттиқ ва шафқасиз санксияларни амалга оширган Қўшма Штатлар эндиликда эронликларга меҳр-шафқат кўрсатишни иддио қилмоқда.

Ёрлиқ