ноябр 10, 2022 12:53 Asia/Tashkent
  • Каньоний Ероннинг яхши қўшничилик ва ҳамкорликни кучайтиришга асосланган принсипиал пазитсиясига урғу берди
    Каньоний Ероннинг яхши қўшничилик ва ҳамкорликни кучайтиришга асосланган принсипиал пазитсиясига урғу берди

Эрон Ислом Жумҳурияти ТИВ матбуот котиби Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиевнинг Ерон Ислом жумҳуриятининг Арманистонни қўллаб-қувватлаши бўйича сўзларига муносабат билдириб, Эроннинг принсипиал сиёсати яхши қўшничилик ва ҳамкорликни кучайтиришга асосланганини билдирди ва бир қўшни билан ҳамкорликни кучайтириш бошқаси қарши ҳаракат эмаслигини таькидлади.

Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ўз нутқида Арманистон ва Ерон чегаралари яқинида ўтказилган "эрни иқтидори" номли машғулотларни Теҳроннинг Ереванни қўллаб-қувватлаши сифатида баҳолади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти  ТИВ матбуот котиби Носир Каньоний Илҳом Алиевнинг сўзларига жавоб бериб, Арманистон ва Ерон чегаралари яқинида ўтказилган машғулотларни одатий ва олдиндан режаланган ҳаракат эканли ва ўтказилишидан  расмий каналлар орқали қгшни давлатларни хабардор қилинганини билдирди.

Носир Каньонийга кўра, икки шимолий қўшниларнинг Қорабоғ минтақасида узоқ муддатли зиддиятига Эроннинг принсипиал сиёсати ҳануз мамлакатлар дахлсизлигини сақлаш,  Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги зидддиятларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва халқаро ҳуқуқий меёрларга риоя қилишдан иборат. Шунинг учун Ерон Озарбайжон ҳудудларини ишғол этилишини қоралаб, унинг озод этилишини олий даражада қўллаб келган. 

Сиёсий таҳлилчилар фикрича, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиевнинг охирги пазитсияси бир неча жиҳатдан аҳамиятли, биринчидан, Арманистон бўйича ушбу сўзлар Букунинг Сионистик режими билан алоқалари таьсирида шаклланган. Озарбайжон республикаси назарида ўйлайдики, қанчалик Эронга қарши пазитсия билдирса, шунча сионитик режим ва Американинг минтақадаги сиёстида кўпроқ рол ўйнайди ва улардан кўпроқ имтиёз олиши мумкин.

Иккинчидан, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ўз ҳамкорлигини  ҳомийлари, жумладан Туркия билан кучайтириш учун  Арманистон минтақавий давлатлар, хусусан Эрон билан иттифоқ ва жабҳа ясаётган қилиб кўрсатишга уринмоқда. 

Қорабоғ уруши

 

Минтақавий эксперт Жалол мирзойи айтади: шубҳа йўқки Озарбайжон президенти Ғарб ва сионистик режим билан алоқаларни кучайтириш учун сионистик режим ва бошқа баьзи ҳомийларига яхшилаб хизмат қилмоқда

Илҳом Алиевнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши кескин ва ўта шафқасиз баёнотларининг учинчи омили ва мақсади сифатида шуни айтиш керакки, у ўзи яратган камчиликлар ва ўзини охирги йилларда Озарбайжон Республикаси халқи кўз ўнгида таҳқирлашнинг ўрнини тўлдирмоқда.

Алиев Эрон Ислом Жумҳурияти билан юзма-юз туришга уриниб, мамлакатдаги баъзи Ғарбга мойил одамларнинг назарида ўз мавқеини мустаҳкамлайди ёки ички мавқеини яхшилайди, деб тасаввур қилади. Айни пайтда Озарбайжон Республикаси мусулмон халқи Эрон Ислом Жумҳуриятининг минтақада, айниқса, Озарбайжон Республикаси чегараларида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш борасидаги хайрихоҳлигини тўлиқ англайди ва ҳеч қачон ташвиқот шантажларининг таъсирига тушмайди. 

Ҳар ҳолда, яхши дўстлик ва муносабатлар минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаб, тинчлик ва тараққиётга етаклашини минтақа аҳли жуда яхши билади. Аммо минтақа душманлари Озарбайжон Республикаси ва Ислом Жумҳурияти ўртасида яқинроқ бўлишни хоҳламайдилар. Улар минтақа давлатлари, жумладан, Эрон Ислом Жумҳурияти ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайишига йўл қўймаслик учун барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиладилар.

Шу боис бу мамлакат халқи Боку ҳукуматидан ислом мамлакатлари ўртасида бирлик ва яқинлик асосларини мустаҳкамлашга олиб келадиган узоқни кўра олувчи позицияларни қабул қилишини кутмоқда. Чунки сионистлар ислом давлатларининг бирдамлигидан жуда хавотирда ва буни ўз мавқеини заифлаштириш сабаби деб билади.

Ёрлиқ