Баҳрайнда сайловларми ёки тайинлашлар?
Кеча Баҳрайнда Вакиллар палатасининг 40 нафар аъзоси ва шаҳар кенгашининг 30 нафар депутати учун квазисайлов бўлиб ўтди.
Ушбу парламентнинг маъқуллашлари мажбурий ижро кучига эга эмас, маслаҳат йиғилиши ёки сенат деб аталадиган, барча 40 нафар аъзоси қирол томонидан тайинланган кенгаш томонидан тасдиқлангачгина кучга киради. Барча сайловга номзодлар бу мамлакатни бошқараётган озчилик, аммо тоталитар ҳукумат томонидан олдиндан танланган. Мамлакат аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этувчи сиёсий партия ва гуруҳларнинг аксарияти турли сабабларга кўра бу сайловларни бойкот қилган. Ал-Вефақ ҳаракати ўз баёнотида сайловларни бойкот қилиш заруратининг 140 га яқин сабабини тилга олган.
Шу билан бирга, ҳукмрон ҳукумат 2018-йилда қабул қилган резолюция билан, бу давлат Трамп маъмуриятининг босими ва Саудия Арабистонининг яшил чироғи билан сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш йўлида қадам ташлаётган бир пайтда, кўпчиликни фуқароликдан маҳрум қилди ва Сиёсий партиялар ва гуруҳлар фаолиятини қонундан ташқари деб топиб, уларни сайловда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бошқа томондан, Манама ҳукумати турли мамлакатлардан келган суннийларга ва айниқса, Сурия урушида қўпорувчилик лойиҳасини амалга оширишда иштирок этган такфирчиларга кенг фуқаролик бериш орқали уларнинг бугунги сайловларда иштирок этишига замин яратди.
Ҳарбийларга овоз бериш ҳуқуқини бериш ва сайлов округларини уруғ-аймоқларга бўлиш Манама ҳукмрон органининг бугунги сайловларни ўтказишдаги бошқа ҳийлаларидир. Шунингдек, Манама ҳукумати Саудия Арабистони раҳбарияти билан сайловлардан бир неча кун олдин “Инсоннинг ёнма-ён яшаши учун Шарқ ва Ғарб” шиори билан учрашув ўтказди ва бу мамлакатда яшовчи кўпчилик шиаларнинг вакилисиз бу учрашувга Рим папаси ва шайх ал-Азҳар каби шахсларни таклиф қилди. Шу тариқа, ҳам сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш жараёнини тасдиқлаш, ҳам инсон ҳуқуқлари ва сайлов протоколларининг кенг тарқалган бузилишини яширишга замин яратилди.
Бу давлат ташкил топганидан буён инсон ҳуқуқларининг кенг миқёсда поймол этилиши, адоласиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий камситишлар кузатилаётганини ҳисобга олсак, 12-ноябр куни бўлиб ўтадиган сохта сайловларнинг хусусиятларидан бири шундаки, у сионистик режим билан алоқалар нормаллашганидан кейинги илк сайлов бўлиб, бу партиялар, гуруҳлар ва одамлар томонидан сайловларни кенг миқёсда бойкот қилишнинг асосий сабабидир. Қолаверса, Манама ҳукуматининг бугунги сайловларни қонунийлаштиришга қаратилган мақсад ва ҳаракатларининг асосий қисми ҳам шу масаладан келиб чиқади.
Агар бунгача Саудия Арабистони Манама қўғирчоқ ҳукуматининг ички ва ташқи сиёсатини шакллантиришда биринчи рол ўйнаган бўлса, эндиликда сионистик режим ҳам ушбу ролга эга бўлди, Баҳрайн эса ташкил топганидан бери Америка ва Британия аскарлари учун жой бўлиб келган. Манама ҳукумати мустақил ҳукумат бўлганида, ҳукумат ва мухолифатнинг бир ечимга келиш эҳтимоли юқори бўлар эди. Шундай бўлсада, бу жараён Шайх Ҳамад ҳокимиятга келганидан кейин ва 2001 йилги ислоҳот хартиясидаги барча ваъдаларини бажармаганига қарамай бошланди. Аммо яна мухолифат партиялари ва сиёсий гуруҳлар минимал ён босиш билан келишди ва агар 2000-йиллар бошида бошланган ислоҳотлар давом этганида, балки “Араб баҳори” деб ном олган халқ қўзғолонлари тўлқини Баҳрайнга етиб бормаган бўлар эди.
Аммо ички ислоҳот режасини енгишда катта рол ўйнаган Саудия Арабистони араб қўзғолонлари бошланганидан кейин Баҳрайнга ҳарбий ва ишғол аралашувлари билан ҳам шуғулланди. Шу тариқа у ҳар қандай ички сиёсий ислоҳотларга эшикни ёпди ва бунинг ўрнига ўзининг хоҳлаган режаларини озчилик, аммо тоталитар Баҳрайн ҳукуматига юклади.
Эндиликда Баҳрайн Саудия Арабистонига қарам бўлиб қолди ва сионистик режимга яқинлиги билан бу режимнинг ички сиёсатдаги ёндашувлари таъсирида бўлди ва шунга мос равишда кузатилмоқда. Ҳозир Баҳрайн сионистлар фаластинликларга ўнлаб йиллар давомида қўллаган усулларни айнан Баҳрайннинг асл аҳолисига қарши қўлламоқда. Улар орасида асл Баҳрайн аҳолисининг фуқаролигидан маҳрум қилинишини ва баҳрайнлик илдизи бўлмаганларга фуқаролик берилишини кўрсатишимиз мумкин.
Бундай вазиятда Баҳрайнда вакиллик деб аталмиш сайловларни ўтказиш ҳукмрон орган ва унинг хорижий тарафдорлари учун сиёсий ва ташвиқот саҳнасидан бошқа нарса эмас. Ушбу сайловларнинг ўтказилиши акция саҳнасида ҳеч нарсани ўзгартирмайди ва норозиликларнинг давом этиши учун ҳали ҳам асослар мавжуд.