Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Толибон ҳукуматини тан олиш шартлари ҳақидаги резолюцияси
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг яқинда қабул қилинган резолюцияси 116 давлатнинг ижобий овози билан маъқулланган; Унда Афғонистондаги Толибон ҳукмронлигини тан олиш шартлари кўрсатилган.
Ушбу резолюцияда Толибон ҳукуматининг Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олиниши инсон ҳуқуқлари, айниқса, аёлларнинг таълим ва меҳнат қилиш ҳуқуқини таъминлаш, озчиликлар ҳуқуқларини таъминлаш, инклюзив ҳукуматни шакллантириш ва террорчи гуруҳларга қарши кураш каби шартлар билан боғланган.
Ушбу резолюция учун овоз беришда бир қанча давлатлар, жумладан, Россия, Хитой ва Покистон бетараф қолди, 70 га яқин давлат эса овоз беришда қатнашмади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг ушбу органнинг Афғонистондаги Толибон ҳукмронлигини расман тан олиш шартлари тўғрисидаги резолюцияси ушбу гуруҳ билан қандай муносабатда бўлиш бўйича халқаро консенсус бўлиши мумкин.
Гарчи ўтган йили халқаро ҳамжамият Толибон ҳукумати томонидан Афғонистондаги аёллар ва озчиликлар ҳуқуқларини ҳурмат қиладиган инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлаган бўлса-да, аммо бу гуруҳ шу мамлакат аҳолисининг талаби каби бўлган халқаро талабга бефарқ бўлиб келмоқда.
Яқинда Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Афғонистон бўйича Москва йиғилишида инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигини таъкидлаган баёнотига жавобан, бу мамлакатнинг амалдаги бошқаруви инклюзив эканлигини эълон қилди.
Толибон ташқи ишлар вазирлиги расмийсининг бу позицияси афғон халқи ва халқаро ҳамжамиятнинг барча этник гуруҳларнинг ҳукуматни шакллантириш жараёнида иштирок этиши учун замин тайёрлаш бўйича талабига қарамай, аммо бу гуруҳ нафақат бундай талабни қабул қилмайди, балки бу мамлакатнинг ҳозирги ҳукумати барча этник элат ва гуруҳлар вакили, деб ҳисоблайди.
Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг бундай ёндашуви бу гуруҳ Афғонистон халқи ва халқаро ҳамжамият томонидан барча этник гуруҳлар ва сиёсий ҳаракатларнинг иштироки ва мавжудлигини кафолатлайдиган ҳукуматни шакллантириш учун орзу қилинган моделни қабул қилмаслиги ва ўзини Афғонистонда ҳукумат шаклланишининг ягона манбаи деб билишини яна бир бор исботлади.
Толибон ҳукумати Афғонистон бўйича яқинда ўтказилган Москва учрашувини олқишлаган бўлса-да, бу давлатда кенг қамровли ҳукумат тузиш масаласига ижобий муносабат билдирмади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюцияси эълон қилинганидан ва Афғонистондаги Толибон ҳукмронлигини расман тан олиш бўйича илгари сурилган шартлардан сўнг, ушбу гуруҳнинг бу резолюция қоидаларига қарама-қаршилиги оқибатларига оид иккита сценарий мавжуд.
Биринчи сценарийда, агар Толибон ҳукумати БМТ Бош Ассамблеяси резолюциясида кутилган шартларни бажаришга рози бўлмаса ва кенг қамровли ҳукумат тузиш ва бошқа кўтарилган масалаларни амалга оширмаса, халқаро ҳамжамият томонидан расман тан олмаслик қарори билан бу гуруҳ кўпроқ санкциялар ва халқаро изоляцияга дуч келади.
Бундан ташқари, мамлакатларнинг Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилишни истамаслиги Афғонистондаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий инқирозларни чуқурлаштиради. Афғонистонда миллионлаб одамлар учун қашшоқлик ва очлик хавфи ҳақида халқаро огоҳлантиришларга кўра, мавжуд вазиятнинг давом этиши бу мамлакатда тирикчилик инқирозининг кучайишига олиб келади.
Иккинчи сценарийда; Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг шартлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюциясига киритилган шартларларни қабул қилади. Бундай вазиятда Афғонистондаги оғир вазиятни ўзгартириш истиқболи аён бўлади ва бу давлат ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни енгиллаштириш орқали афғон халқи ишларининг яхшиланиши бошланади.