Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 26 Nov 2022 11:11:13 GMT )
ноябр 26, 2022 16:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 20-27 ноябргача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Парижга борди

 

  • Тошкент ва Москва ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзоланди

 

  • Ўзбекистондаги 70 фоиздан ортиқ ер майдонлари деградацияга учрагани сабаб 830 млн доллар кўрган

 

  • Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон мулоқот қилдилар

 

  • Эрон ва Ўзбекистон жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга биргаликда кураш олиб боради

 

****

Эммануэл Макроннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни расмий ташриф билан Францияга жўнаб кетди.

Шавкат Мирзиёев ташрифи дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган.

Устувор соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.

Ўзбекистон президенти Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан ҳам учрашув ўтказади.

Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» ва «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмалари билан танишиш мўлжалланган. 

***

Ўзбекистон ва Россия

 

Россия федерацияси ва Ўзбекистон республикаси ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш бўйича битим имзоланди.

Сочида  бошланган атом саноатининг энг йирик “Атомэкспо” XII Халқаро форумида дунёнинг 50 дан ортиқ давлати – Россия, Беларусь, Хитой, Ўзбекистон, Венгрия, Туркия, Ҳиндистон, Бразилия, Боливия, ЖАР ва бошқа давлат вакиллари иштирок этмоқда.

Форумда иштирокчилар дунё атом энергетикасининг бугунги ҳолати ва ядро технологияларига асосланган инновацияларни муҳокама қилишмоқда.

Форум доирасида Россия ва Ўзбекистон / “Росатом”нинг “TVEL” ёқилғи компанияси ва Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти/ ўртасида ядровий объектларни эксплуатация қилиш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ҳужжатни “TVEL” ёқилғи компанияси президенти Наталя Никипелова ва Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов имзолади.

***

Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институтида Марказий Осиё минтақасида чўлланишга қарши курашиш, муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган инновациялар мавзусида халқаро йиғилиш ўтказилди.

 Марказий Осиё минтақасида чўлланишга қарши курашиш, муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган инновациялар мавзусида халқаро йиғилиш  Ўзбекистон Сенат аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Туркия, Япония ва Корея давлатларининг халқаро экспертлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Экспертларнинг баҳолашига кўра, бугунги кунда Ўзбекистондаги 70 фоиздан ортиқ ер майдонлари деградацияга учраган бўлиб, ҳар йили 830 млн долларлик йўқотишлар кузатилмоқда. Хусусан, энг кўп шўрланган ерлар Қорақалпоғистонда (90-95 фоизни), Бухорода (96 фоизни) ва Хоразм воҳасида (95-100 фоизни) ташкил этади.

Бундан ташқари  Давлат экология қўмитасининг маълумотига кўра, органик моддаларнинг 30-40 фоизига камайиши ҳисобига республика ҳудудининг 40 фоиз тупроқлари унумдорлиги пасайган. Шу билан бирга, 800 минг гектарга яқин суғориладиган ерлар суғориш техникаси ҳамда ерларни текислаш тадбирларини нотўғри амалга оширилаётгани туфайли эрозияга учрамоқда.

***

Мирзиёев ва Макрон

 

Франциянинг Елисей саройида Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макроннинг учрашуви бўли ўтди.

Франция президент Эммануэль Макрон Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни ўз қароргоҳи — Париждаги Елисей саройида кутиб олди.

Макрон ва Мирзиёев. Ўзбекистон ва Франция ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий ва инвестицион шерикликни, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Қайд этилишича, икки давлат президентлари биргаликда Лувр музейи ва нуфузли Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросига бағишланган «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳаларида» ҳамда «Самарқандга йўл, Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги» номли кўргазмаларининг очилиш маросимида иштирок этади.

Елисей саройида ўтган олий даражадаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон рафиқалари билан Париждаги Лувр музейида бўлдилар.

Кейин Шавкат Мирзиёев ва Эманнуэль Макрон рафиқалари билан биргаликда Париждаги Араб дунёси институтига ташриф буюрди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Францияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Эслатиб ўтаимз, Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макроннинг таклифига биноан 21 ноябрь куни расмий ташриф Францияга таширф бурнади.  Давлат раҳбари ташрифнинг дастлабки кунида Франция тараққиёт агентлиги раҳбарияти ҳамда Франциянинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашди.

Иадбирда MEDEF Франция корхоналари ҳаракати бош директори Филипп Готье, Airbus, Orano, Suez, Alstom, Total Eren, EDF, Schneider Electric, Natixis каби 20 тага яқин йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этган.

***

Эрон ва Ўзбекистон

 

Евроосиё минтақавий саммити доирасида Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон расмийлари жиноий даромадларини легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича икки томонлама келишув меморандум имзоладилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ва Ўзбекистон расмийлари икки давлат ўртасида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш бўйича ўзаро англашув меморандумида жиноий фаолиятидан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорзимни молиялаштиришга қарши курашда бизнес алоқаларини ривожлантириш ва мавжуд потенсиалларини сафарбар этишни алоҳида таъкидладилар.

Эрон Ислом Республикаси иқтисодий вазири ўринбосар ва молиявий ахборот раиси, Ҳодий Хоинй ҳамда Ўзбекистон молиявий ахборот бўлими директори   томонидан ва Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммадтақий Собирий иштирокида имзоланган бу меморандумда томонлар жиноий фаолиятлардан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда Эрон ва Ўзбекистон ҳамкорликни ривожлантириш ва мавжуд имконияларни сафарбар этишга алоҳида урғу берилди.

Бу эса Эроннинг молиявий ахборот маркази ва бошқа мамлакатларнинг молиявий ахборот бошқармаси ўртасидаги 16 чи келишувидир ва Ҳодий Хоний ҳам  Евроосиё саммити доирасида  дўст ва Эрон билан ҳамжиҳат бўлган мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтиришдан хабар берди.

Эрон Ислом Республикаси иқтисодий вазири ўринбосара ва молиявий ахборот раиси Ҳодий Хоний ва Россия молиявий ахборот бирлашмаси раиси Чиханчин   ўртасидаги дўстона йиғилишда  37-саммит доирасидаги -EAG учрашуви ҳам жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши янада жиддийроқ курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурати, айниқса гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларни молиялаштиришга қарши курашиш алоҳида таъкидланди.