ноябр 27, 2022 13:18 Asia/Tashkent
  • Инсон ҳуқуқларини энг катта поймолчиси Германия, энди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ниқобига яшинмоқда
    Инсон ҳуқуқларини энг катта поймолчиси Германия, энди инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ниқобига яшинмоқда

Германия Европа Иттифоқи аъзоси сифатида АҚШ билан биргаликда сўнгги тартибсизликлар пайтида Эронга қарши душманлик ва интервенцион ёндашувни қўллади. Германиянинг Эрон Ислом Республикаси  томонидан сўнгги тартибсизликларида  инсон ҳуқуқлари бузилиши баҳонаси билан пайшанба куни БМТ инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишини ўтказиш сўрови шундай пайтда бериляптики, агар   Берлиннинг инсон ҳуқуқлари ҳолатига назар ташласак бу соҳада Германиянинг жуда салбий тарихига эга.

Бу йиғилишда Ғарб давлатлари, жумладан, Германия ҳам Эронга қарши мувофиқлаштирилган тарғибот ҳужумларини амалга оширди ва кўплаб асоссиз айбловларни илгари сурди. Германия Ташқи ишлар вазири Аналена Баербок иддао қилди:Кўп ҳолларда биз Эрондан репрессив чораларини тўхтатишни сўраганмиз, бироқ унинг жавоби тобора қаттиқроқ репрессия бўлди. Худди шундай Германия Бош вазири Олаф Шултс Твиттерда Эрондаги сўнгги тартибсизликлар ва ғалаёнларга ишора қилиб: (Эронда) инсон ҳуқуқларининг бузилишига эътибор қаратайлик ва чора кўрайлик”.

Бу давлатнинг Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири каби юқори мартабали Германия расмийлари шундай пайтда Эронда инсон ҳуқуқлари бузилганини даъво қилишмоқдаки, улар Таҳмилий уруш даврида Ироқ Бас режимига кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган катта ҳажмдаги материаллар ва жиҳозларни атайлаб ва била туриб етказиб бериш орқали  уруш Эронда, шунингдек, Ироқ курдларига қарши катта инсоний фожиаларга сабаб бўлишган. Бу Эрон расмийлари томонидан эътиборга олинган масала. Ироқ таҳмилий урушда жами 582 та кимёвий ҳужумни амалга оширди, жумладан, экспериментал, чекланган, оммавий ва ўта кенг миқёсли ҳужумлар. Бу ҳужумлар натижасида 10 000 дан ортиқ киши шаҳид бўлди, 100 000 га яқин киши жароҳат олди ва узлуксиз даволанишга муҳтож, 250 000 киши эса енгил жароҳатлар олди. Эрон вакили Хадича Каримий БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши йиғилишида шундай деди:Германия Таҳмилий урушда Ироқдаги Бас режими учун кимёвий қурол ишлаб чиқариш учун зарур бўлган энг йирик материаллар ва ускуналар етказиб берувчи бўлган ва бу қуролларнинг Бас армияси томонидан  кенг қўлланилиши, кўп сонли эронликларнинг шаҳид бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган.

Ғарб давлатлари, айниқса Германия, Ироқ Бас режимига кимёвий моддалар ишлаб чиқариш ва жорий этилган урушда фойдаланиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва кимёвий моддалар билан таъминлашда жуда муҳим рол ўйнади. Бу масала Ғарб ҳукуматлари ва оммавий ахборот воситаларининг Ироқнинг Эронга қарши ўтказган кимёвий ҳужумларига қасддан эътибор бермасликлари ва янгиликларнинг сукут сақлаши сабабларидан бири бўлди. Ўнлаб кимё компаниялари Ироқни кимёвий қурол яратишда қўллаб-қувватлади, уларнинг аксарияти Германиядан. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳиан ўзининг Тwиттер саҳифасида ёзди:"Берлин режими Саддамнинг Эрон халқи ва бошқа оппортунистларга қарши кимёвий қуролларини етказиб берувчи асосий таъминотчиси сифатида ўзининг адоласиз ва ғайриинсоний санкциялари билан йиллар давомида инсон ҳуқуқларини катта поймол қилди. Энди улар халқимизга қарши инсон ҳуқуқларига зид ҳаракатларни олдингидан кўпроқ  амалга ошириш учун "инсон ҳуқуқлари" механизмларини иккиюзламачилик билан суистеъмол қилишмоқда ва буларнинг барчаси эронликлар билан сохта “бирдамлик” номи билан”.

Мавжуд маълумотлар Германиянинг 85 компанияси, 19 франтцуз компанияси, 18 Британия компанияси ва 18 Америка компаниясининг иштирокини кўрсатади. Шуниси эътиборга лойиқки, Германия ҳам Женева конвенциясини имзолаган ягона давлат сифатида танилган ва ҳам Европа Иттифоқига Германиянинг кимё саноатини текшириш орқали кимёвий қурол ишлаб чиқарилишининг олдини олишга рухсат берилган. Ироқнинг кимёвий бомба таркибий қисмларини энг кўп сотувчилардан бири Германиянинг "Имҳаусен Чемиcал" компанияси бўлган ва Европа ОАВлари, айниқса немис матбуоти бу ҳақда кўплаб ҳужжатларни чоп этган. Гарчи турли давлатлар Ироққа кимёвий моддалар, техник ва муҳандислик жиҳозлари, бомба ғилофлари ва ракета каллакларини экспорт қилган бўлса-да, бу ҳалокатли қуролни ишлаб чиқаришда иштирок этган бўлса-да, Германиянинг ўрни энг муҳими. Шундай қилиб, Германия инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ўрнига судланувчи курсисида ўтириши ва инсониятга қарши ҳаракатлари учун судланиши керак.

Ёрлиқ