декабр 04, 2022 16:54 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27 ноябрдан 4 декабргача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин Ўзбекистонга келди

  •  

  • Қорақалпоғистон республикасидаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланмоқда

 

  • Мирзиёев ва Путин Тошкент-Москва ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокма қилди

 

  • Ўзбекистон президенти Қирғизистон билан чегара бўйича келишувларни имзолади

 

  • Норов ЕХҲТ йиғилишида: Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт хабидан фойдаланиш керак

 

  • Мишустин: Ўзбекистон АЭС қуришни тезлаштириши керак

 

***

Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Самарқандга етиб келди.

Вячеслав Володин Ўзбекистон Давлат Думаси раиси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов билан учрашди.

Сиёсатчиларнинг учрашуви Володин Ўзбекистонга келганидан сўнг бўлиб ўтди. Шундан сўнг делегация “Хазрати Хизр” мажмуасига йўл олди, у ерда Давлат Думаси спикери республиканинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

Володин Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева билан ҳам учрашади. Томонлар парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади.

***

Қорақалпоқистон

 

1—2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан очиқ суд жараёни 28 ноябрь куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида бошланишини Ўзбекистон Олий суд матбуот хизмати хабар қилган.

Хабарга кўра, 22 нафар судланувчига оид жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 28,104, 104, 159, 164, 167, 227, 243, 244, 244-1, 247 ва 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

20 нафар судланувчига нисбатан қамоққа олиш, 1 нафарига уй қамоғи ва 1 нафарига жамоа кафиллиги тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

***

Бугун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия пезиенти Владимир Путин телефон орқали мулоқотида икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокма қилди.

Шавкат Мирзиёев ва Путин телефон суҳбатида,  Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом этаётгани ҳамда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги сермаҳсул ишлар кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, 1—2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида икки давлат ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг учрашуви бўлиб ўтади. Унда иқтисодиётнинг устувор тармоқларидаги жорий ва истиқболли кооперация лойиҳалари кўриб чиқилади. Шунингдек, Ўзбекистон етакчи саноат корхоналари ва компаниялари вакиллари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек кўп томонлама форматдаги, шу жумладан Марказий Осиё минтақасидаги амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди. Етакчилар бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқилган.

***

Ўзбекистон ва Қирғизистон

 

Ўзбекистон президенти Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини Қирғизистон билан биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни

Шавкат Мирзиёевнинг  сиёсий иродаси билан икки қардош халқ ўртасидаги ҳурмат ва яхши қўшничилик мустаҳкамланиб, 30 йилдан бери ҳал бўлмаётган масалалар келишилмоқда.

Мазкур халқаро шартномалар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг 2022 йил 3 ноябрда Бишкек шаҳрига ташрифи чоғида имзоланган. Бу ҳақдаги қонунлар Қонунчилик палатаси томонидан 2022 йил 14 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2022 йил 18 ноябрда маъқулланган. Уларни ратификация қилиш бўйича Қирғизистон қонунларини Қирғиз Республикаси Президенти 2022 йил 29 ноябрда имзолаган деб хабар қилган Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.

Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.

Бундан ташқари Қирғизистонга Андижон сув омборининг қурилмай қолган Кампиробод чап қирғоқ канали учун “Ғовасой” участкасидан 12 849 гектар ер майдони компенсация тарзида берилади. Бунда, Қирғизистон томони “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, сувнинг техник ифлосланишига йўл қўймаслик мажбуриятини олади.

Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масаласи ва Сўх туманидаги “Чашма” булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди.

Ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг айрим участкаларида демаркация ишлари тўла тугалланмагунча Давлат чегарасини назорат қилиш ва қўриқлаш ердан ҳақиқий фойдаланиш чегаралари бўйлаб амалга оширилади.

Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия (Ўзбекистондан – сув хўжалиги вазири) тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

***

Владимир Норов

 

Владимир Норов ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси доирасида ташкил этилган «Ҳурмат ва содиқликни қандай тиклаш мумкин? ЕХҲТ учун сценарийлар» мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди.

Жорий йил 1 декабрь куни Польшанинг Лодз шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида сўзга чиққан ТИВ раҳбари Владимир Норов Афғонистон масаласига ҳам тўхталиб ўтган.

Йиғилишда ЕХҲТ амалдаги раиси, бош котиби, парламент ассамблеяси президенти, ташкилотга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕХҲТ ҳамкорларини узоқ қийин вазиятдаги афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун Термиз шаҳридаги Халқаро транспорт ва логистика хабидан фойдаланишга, шунингдек, Афғонистон иқтисодиёти учун мутахассислар тайёрлаш учун Термиз шаҳрида таълим кластерини ташкил этишни қўллаб-қувватлашга таклиф қилган.

Владимир Норов ташкилот фаолиятини такомиллаштириш айрим масалаларига ҳам тўхталиб ўтди. Мамлакат ташқи ишлар вазири ўтган йили Стокҳолмда ЕХҲТ вазирлар кенгаши иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинганини юқори баҳолади.

****

РФ бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон ҳукумати АЭС қуришни тезлаштириши кераклигини таъкидлади.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасидаги қўшма комиссиянинг учинчи йиғилишида Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон билан ҳамкорликда амалга ошириладиган атом электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.

Мишустин шунингдек «Биз атом энергетикаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашни муҳим деб биламиз. Россия билан атом электр станциясини биргаликда қуриш йирик лойиҳа бўлади. Эришилган барча келишувларни амалга оширишни тезлаштириш керак», деб атйди.

Россия бош вазири Ўзбекистон томони билан автомобилсозлик, самолётсозлик ва фармацевтика саноатига оид лойиҳалар ҳам муҳокама қилинганини таъкидлаган.

Қурилиши 11 млрд долларга баҳоланган илк АЭСни барпо этиш ишлари 2020 йилда бошланиши режалаштирилганди. Маълумотларга кўра, томонлар шартнома шартларини келишишда тил топиша олмаяпти.

Ёрлиқ