декабр 18, 2022 13:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 11 -18 декабргача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва АҚШ расмийлари яна Афғонистон муаммоси юзасидан фикр алмшадилар

 

  • Ўзбекистон энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида қонунбузилишлар. «Ҳудудгазтаъминот» филиали директори қамоққа олинди

 

  • АҚШда Владимир Норов ва Энтони Блинкен мулоқот қилдилар

 

  • Ўзбекистон Бош прокуратураси: Қорақалпоғистондаги тартибсизликда жами 171 киши айбланмоқда

 

  • Толибон ҳаракати Ўзбекистондан кўпроқ электр импорт қилишни истамоқда

 

 

***

Ўзбекистон ва АҚШ

 

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва АҚШ элчиси Жонатан Девид Ханник ўтказган музокараларида Афғонистондаги мавжуд вазиятни, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Америка мулоқотини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича олиб бораётган сиёсатига юксак баҳо берди. Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масаласида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Исматилла Эргашев ва Жонатан Девид Ханник Афғонистонда миллий ярашувга имкон қадар тезроқ эришиш, мамлакат янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.

***

Ўзбекистонда газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олингани ва уларга жиноий иш қўзғатилгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда энергия ресурслари билан таъминлаш соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев айрим маълумотларни очиқлади.

 «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори М.А.га нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган деб маълум қилди Ўзбекистон Бош прокурори..

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистонда энергетика тизимида фаолият олиб борувчи бир қатор мансабдорлар ўз вазифасига масъулият билан ёндашмагани учун ҳайфсан интизомий жазосини олиниб,  мамлакатда бош вазир бошчилигида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузилганди.

***

Норов ва Блинкен

 

12-14 декабрь кунлари ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқоти иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун АҚШга борган.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашувда Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини тўлиқ қўллаб-қувватлашини, шунингдек, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишлашини билдирди.

«Давлат котиби Қўшма Штатлар Ўзбекистон мустақиллиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини собит қўллаб-қувватлашини таъкидлади», дейилади хабарда.

Блинкен Ўзбекистонда эълон қилинган ислоҳотларни олқишлаган ва «ҳукуматни уларни тўлиқ амалга оширишга, жумладан, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш, оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлаш ва гендер асосидаги зўравонликка қарши курашиш чораларини кўришга чақирган».

Томонлар «Марказий Осиёдаги ўзгарувчан геосиёсий ландшафт шароитида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги барқарор ҳамкорлик» масалаларини, шунингдек, Украина ва Афғонистон муаммоларини муҳокама қилган.

«Блинкен АҚШнинг Ўзбекистон учун ишончли ҳамкор бўлишга интилишини, фаровон, хавфсиз ва демократик Марказий Осиёни таъминлашга кўмаклашиш истагини тасдиқлади», дея таъкидланади хабарда.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги учрашув, Вашингтонда икки давлат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши бошланишидан олдин ўтказилган.

***

Қорақалпоғистон

 

Ўзбекистон Бош пркуратураси. Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликлар содир этилгани ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши бўйича жами 171 нафар шахс айбланганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳри воқеалари бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бошланганди. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон Бош пркуратурасига кўра, жиноят иши доирасида дастлаб 516 нафар шахс ушланган бўлиб, шундан 5 нафарига нисбатан уй қамоғи ҳамда 166 нафарига нисбатан ЖКда кўзда тутилган жиноятлари учун қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган. Қолган ҳуқуқбузарларга нисбатан эса суд томонидан маъмурий жавобгарлик доирасида қамоқ жазоси тайинланган.

Қамоққа олинган 107 нафар айбланувчига нисбатан қўлланган эҳтиёт чоралари Мустақил комиссия, жамоатчилик сўрови ва кафиллиги ҳамда депутатлик корпусининг киритган илтимосномалари асосида ўзгартирилган. Уларнинг 10 нафарига уй қамоғи, 97 нафарига эса жамоа кафиллиги эҳтиёт чоралари қўлланган ва қамоқдан озод қилинган. Тергов давомида уй қамоғидаги яна 14 нафар айбланувчига нисбатан ҳам эҳтиёт чораси жамоа кафиллигига ўзгартирилган.

Жиноят ишининг 22 нафар шахсга оид бўлган қисми (20 нафарига қaмoқ, 1 нафарига жамоа кафиллиги вa 1 нафар уй қамоғи қўлланган) айблов хулосаси билан тамомланиб судга юборилгани , айтилмоқда.

Хабарга кўра,  “Алоҳида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари якунланмоқда, иш бўйича 39 нафар айбланувчи қамоқда сақланмоқда”.

***

Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили телефон орқали суҳбатлашди.

Толибон ТИВ раҳбари ўринбосари Шер Муҳаммад Аббос Стоникзай Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан телефон суҳбатида расмий Тошкентнинг электр тармоғидаги носозликлар туфайли Афғонистонга электр энергияси етказиб беришнинг қисқариш масаласини муҳокама қилди.

Шер Муҳаммад Аббос Стоникзай ҳозирги совуқ об-ҳавода айрим вилоятлар, жумладан, Кобулда ҳам электр энергияси етишмовчилиги кузатилмоқда деб маълум қилди.

 Ўзбекистон томони муаммоларни тан олган ва уларни ҳал қилиш устида ишлар олиб борилаётгани маълум қилган. Исматилла Иргашевн, об-ҳавонинг бирдан совиб кетиши туфайли электр тармоқларида техник носозликлар юзага келган деб айтди.

Ёрлиқ