Ашхобод Теҳрон билан алоқаларни кенгайтиришга урғу берди
(last modified Thu, 22 Dec 2022 08:30:17 GMT )
декабр 22, 2022 13:30 Asia/Tashkent
  •  Ашхобод Теҳрон билан алоқаларни кенгайтиришга урғу берди
     Ашхобод Теҳрон билан алоқаларни кенгайтиришга урғу берди

Эрон Ислом Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мородоф телефон орқали мулоқотда икки томонлама ҳамкорлик билан бир қаторда минтақавий ўзгаришлар ҳақида фикр алмашдилар.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мородоф ушбу суҳбатда икки давлат ўртасида келаси йил бошида қўшма иқтисодий ҳамкорлик комиссиясини ўтказиш ҳақидаги келишувга тўхталиб, шундай деди:Унинг мамлакати Эрон билан муносабатларни кенгайтириш учун ҳеч қандай чекловларга эга эмас. Туркманистон ташқи ишлар вазири яна икки давлатнинг халқаро форумлар, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭКО) ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлигини муҳим деб баҳолади. Рашид Мородов, шунингдек, Шоҳчероғ зиёратгоҳидаги террорчилик ҳодисасини қоралаб, ўз мамлакати халқаро қоидалар ва қонунлар доирасида терроризмга қарши курашда Эрон Ислом жумҳурияти билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Эрон Ислом жусҳурияти Ташқи ишлар вазири туркманистонлик ҳамкасби билан суҳбатда мамлакатнинг БМТда бетарафлик эълон қилганининг йиллиги билан табриклар экан, Теҳрон ва Ашхобод ўртасида турли соҳаларда муносабатларни кенгайтиришга урғу бериб, транспорт, транзит масалалари ва Туркманистон газининг Эрон Ислом Республикасининг йўлларидан ўтказишни муҳим деб баҳолади.

Эрон ва Туркманистон ўртасидаги транзит ҳамкорлиги ва бу Марказий Осиё давлатини Эроннинг алоқа йўлларидан фойдаланиш масаласи, шубҳасиз, Эроннинг Туркманистон ва Марказий Осиёнинг бошқа республикалари билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигининг энг муҳим қисмларидан биридир. Марказий Осиёнинг бешта республикаси, жумладан Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон денгизга чиқиш имкони йўқлиги ва халқаро очиқ сувларга чиқиш имконига эга эмаслиги сабабли, улар яқинда Эрон ёрдамида илиқ ва эркин халқаро сувларга чиқиш имконига эга бўлди. Гап шундаки, Эрон Марказий Осиё республикаларини Форс кўрфазининг илиқ сувлари, Уммон денгизи ва Ҳинд океани билан боғлаш учун энг хавфсиз ва иқтисодий транзит йўлини таъминлайди. Аввал Ўрта Осиёнинг айрим республикалари, жумладан Туркманистон ва Қозоғистон Эрон билан бу соҳада ҳамкорлик шартномаларини имзолади.Туркманистон ва Қозоғистон Эрон билан темир йўл ва темир йўл коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни ифодаловчи икки Марказий Осиё давлатидир.

Осиё марказий ва Эрон

 

Ўзбекистон раҳбарлари очиқ ва илиқ халқаро сувларга чиқиш мақсадида Эрон ва Туркманистон билан ҳам шартнома имзоладилар. Айни пайтда Тожикистон ва Қирғизистон ҳам Эрон билан транзит соҳасида ҳамкорлик меморандумларини имзолади ва улар Эроннинг автомобил ва темир йўл транзит йўллари орқали экспорт ва импорт товарларини экспорт қилиш ва импорт қилишга мойил  еканликларини эълон қилдилар. Гурбангули Бердимуҳаммедов  ва Қосим Жўмарт-тўқаев ҳам Эроннинг ушбу темир йўл транзит йўлларидан товарларни экспорт қилиш ва импорт қилиш мақсадида автомобил йўлларидан фойдаланишдан ташқари, мавжуд экспорт қувватларидан фойдаланишни сўрадилар. Ушбу транзит йўлининг аҳамияти туфайли Туркманистон ва Қозоғистон президентлари яна Ашхобод ва Остона ҳукуматларига Эрон билан янги шартномалар имзолаш орқали ушбу транзит йўналишида янада самарали иқтисодий ҳамкорликни таъминлашни топширдилар. Шу муносабат билан Туркманистон транспорт ва алоқа агентлиги бош директори Муҳаммадхон Чакив жорий йилнинг ёзида (2022) ўз сўзида таъкидлади:

Ашхобод транспорт соҳасида 12 та халқаро конвенцияни маъқуллаш билан ушбу соҳада кенг кўламли ҳамкорлик сиёсатини кун тартибига қўйди ва бу жараён Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан тўртта резолюциянинг маъқулланиши билан бошланди”.

Кўриниб турибдики, Марказий Осиё республикаларининг Эрон транзит йўлларидан фойдаланиши бу мамлакатлар учун энг мақбул йўллардан биридир. Ҳозирги шароитда Марказий Осиё республикаларининг бошқа алоқа йўллари иқтисодий жиҳатдан фойдали ва хавфсиз эмас. Шу сабабли Эрон транзит йўлидан фойдаланиб дунёнинг турли давлатлари билан алоқа ўрнатиш Марказий Осиё республикалари учун жуда муҳим. Айни пайтда Марказий Осиё республикаларининг баъзи бир кўринишда дўст бўлиб кўринган давлатлари Марказий Осиё республикаларининг транзит йўлларини Америка ҳукумати, Европа Иттифоқи маъқуллаган ва таъкидлаётган Эрондан бошқа йўналишга буришга ҳаракат қилмоқда. Бундай саъй-ҳаракатларга қарамай, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Эрон йўли орқали халқаро бозорларга чиқишнинг арзонлиги, қисқалиги ва муҳимлигини яхши билишади. Эрон ва Туркманистон Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг устувор йўналишларидан бўлган транспорт ва транзитдан ташқари энергетика соҳасида ҳам конструктив ҳамкорликка эга. Туркманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида Эрон кўмагида амалга оширилган газ алмашинуви Теҳрон ва Ашхобод ўртасидаги бу борадаги ҳамкорликнинг бир қисмидир.