Толибоннинг муаммоли сиёсатининг давоми ва Афғонистоннинг келажаги
(last modified Mon, 02 Jan 2023 08:28:52 GMT )
Январ 02, 2023 13:28 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг муаммоли сиёсатининг давоми ва Афғонистоннинг келажаги
    Толибоннинг муаммоли сиёсатининг давоми ва Афғонистоннинг келажаги

Толибон муваққат ҳукуматининг сиёсати, айниқса, Афғонистондаги 6-синф мактабларида қизларнинг таълим олишини ва университетларда қизларнинг ўқишини тақиқлаш бу гуруҳ учун катта ички ва ташқи муаммога айланди, шунинг учун халқаро ташкилотлар Толибон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эмас.

2021-йил август ойидан бери Афғонистонда ҳокимият тепасига келган Толибон гуруҳи халқаро майдонда  легетимлик муаммосига дуч келишда давом этмоқда ва ўтган ҳафта Толибон ҳукуматининг қизларнинг университетларда ўқишини тақиқлаш қарори бу гуруҳга нисбатан танқидларни кучайтирди. Толибон гуруҳи ўз баёнотида бу мамлакат университетларида қизларнинг ўқишини тақиқлаган. Толибон ҳукуматининг бу ҳаракатлари Афғонистон ичида ва ташқарисида кенг кўламли норозиликларга дуч келди. Шу нуқтаи назардан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳуссайн Иброҳим Тоҳа афғон қизлари учун таълим бериш кампаниясини бошлашга чақирди. Ҳусайн Иброҳим Тоҳа баёнотида шундай дейилган:“Қизларнинг университет ва мактабларга боришини тақиқлаш ҳеч қандай шариат асосида эга эмас ва Толибон ҳукуматининг бу шариатга зид деган баҳона билан аёлларнинг мактаб ва университетларда таълим олишни тақиқлаш қарори қабул қилиниши мумкин эмас”.

Толибон ҳукумати исломий шариатнинг татбиқ этилишига таянган ҳолда, уларнинг таълим олиши учун инфратузилма йўқлигини баҳона қилиб, қизларнинг ўқишини тақиқлаш ҳақидаги қарорини амалга оширди ва шу пайтгача қизлар мактабларини қайта очиш ҳақидаги ваъдаларини бажармади. Шу нуқтаи назардан, Ал-Азҳар университети президенти ва Ислом олами уламолари кенгаши раҳбари Шайх Аҳмад Ат-Тойиб Толибоннинг аёллар ва қизларни таълим олишдан ман қилиш ҳаракатини мантиқсиз деб атади ва ушбу гуруҳдан бу масалани қайта кўриб чиқишни сўради. Афғонистон халқи, айниқса, Америка ҳарбийлари ишғоли сабаб уруш ва можаролардан чарчаган аёллар, бу сафар Толибон ҳукумати даврида қизларнинг мактаб, университет олиши ва иш жойларида  ишлаши тақиқланишига дуч келди.  бунинг натижасида Афғонистондаги Толибон ҳукуматига қарши бўлган мухолифат кучайишига сабаб бўлмоқда. Илм олиш ҳар бир инсоннинг ҳаққи бўлиб, ислом шариатида илм олиш ва билим олиш муҳимлиги таъкидланган. Шу муносабат билан университет профессори Фарҳод Аброр шундай дейди:

"Афғон қизлари учун мактаб ва университетларнинг қайта очилишига қаршилик афғон халқи ва Толибон ўртасидаги масофани оширмоқда".

Афғонистондаги хусусий ва давлат университетларининг эркак талабалари яқинда кампания ташкил қилиб, қизлар ўқишни давом эттириш учун университетларга қайтмагунча дарсга бормасликларини эълон қилишди. Ушбу кампания Афғонистонлик талаба йигитларнинг ушбу мамлакатнинг талаба қизлари билан бирдамлиги ва бу соҳада бирдамликка урғу бериши ва Афғонистондаги Толибоннинг ушбу қарорига норозилик ҳаракатининг дастлабки белгиларини кўрсатаки, токиТолибон гуруҳи ўз қарорини қайта кўриб чиқмас экан, ички норозиликлар кўлами ошади ва бу гуруҳ Афғонистон бошқарувида жиддий муаммога дуч келади. Толибон ўз ҳукмронлигини давом эттириш учун ҳокимиятга қайтганидан бери дуч келаётган жиддий муаммолардан бири бу халқаро ёрдамга шошилинч эҳтиёждир. Толибоннинг аёллларга бундай камситувчи ёндашуви халқаро ёрдам олишни қийинлаштирди. Афғонистон халқи айни дамда Америка ҳарбийлари томонидан йигирма йиллик ишғол ва уруш туфайли ёмон иқтисодий ва инсоний аҳволда яшамоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкертурк Толибоннинг бу қарорларига жавобан маълум қилди.“Бу ҳолат ёрдам ташкилотларининг Афғонистондаги заиф аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятларига салбий таъсир кўрсатмоқда”. Волкертурк, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига берган ҳисоботида, Афғонистоннинг муҳтож халқига максимал қувват билан ёрдам беришни давом эттириш учун зарур чора-тадбирларнинг қабул қилинишини талаб қилди. Волкертуркнинг сўзларига кўра, Толибон тан олиниши учун кенг қамровли ҳукумат тузиш учун асос яратмас экан, бу ёрдамни амалга ошириш мумкин бўлмайди. Толибон қайтганидан бери барча этник гуруҳлар ва партиялар иштирокида инклюзив ҳукуматни шакллантиришнинг зарурий шарти жиддий муҳокама қилинди ва эндиликда Афғонистон муаммолари қаторига қизларнинг ўқишини тақиқлаш режасини амалга ошириш ҳам қўшилди. 

Ушбу муаммолар туфайли Толибон ички ва халқаро босим остида қизларнинг университетларда ишлаши ва ўқишини тақиқлаш ҳақидаги позициясидан қайтишга мажбур бўлиши кутилган эди. Аммо бу ёндашув билан Афғонистоннинг блокланган активлари озод этилмайди, афғон жамиятида қашшоқлик ва маҳрумлик кучаяди, ички мухолифат кучайиши туфайли Толибон келажаги ноаниқликда бўлади. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Афғонистондаги мавжуд муаммолардан чиқишнинг ягона йўли – барча этник гуруҳлар ва партиялар иштирокида инклюзив ҳукуматни шакллантириш, афғон аҳолисининг ярми сифатида аёллар ҳуқуқларини тан олишдир. Айниқса, бу мамлакат аҳолисига яхши келажак яратиш учун қизларнинг таълим олишига қўйилган тақиқни бекор қилиш ва ҳар қандай ҳиссий қарорлардан қочиш муҳим.