Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 07 Jan 2023 11:53:33 GMT )
Январ 07, 2023 16:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 31 декбарь-7 январгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи озарбайжонлик ҳамкасби билан мулоқот қилди

 

  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини янги йил билан табриклади

 

  • Ўзбекистон ва Толибон расмийлари электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

 

  • Ўзбекистон ва Россия президентлари яна телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Ўзбекистон: Толибон айрим қарорларни қайта кўриб чиқиши зарур

****

 

Бахтиёр Саидов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов 31 декабрь куни Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамов билан телефон орқали суҳбатлашди.

 Озарбайжон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидовни юксак масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий табриклади деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати..

Ўзбекистон ва Озарбайжон республикаси  кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Вазирлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олди.

Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ташқи ишлар вазири  лавозимдан озод жтилди. Бахтиёр Саидов Ўзбекистон халқ таълими вазири лавозимидан озод этилиб, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

***

Янги 2023 йилда инсонни қадрлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилади деб таъкидлади президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган янги йил табригида.

Хабарга кўра, 2022 йилда машаққатли ва жасоратли меҳнат билан тараққиёт йўлида муҳим марраларга эришилди. Инсон қадрини улуғлаш, халқни рози қилиш борасида янги қадамлар қўйилди.

Ўзбекистонда 2023 йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”, деб ном берилди.

Шавкат Мирзиёев шунингдек фарзандларимиз сифатли таълим ва тарбия олиб, баркамол шахс бўлишлари учун бошлаган ишларимизни изчил давом эттирамиз. Муҳтарам фахрийларимиз, азиз аёлларимиз, шунингдек, ёрдамга муҳтож инсонлар учун муносиб шароит яратиш эътиборимиз марказида бўлади деб қўшимча қилди.

У табрик сўзларининг бошқа қисимда  илм-фан, тиббиёт, маданият ва санъат соҳалари вакилларини, ўқитувчи ва мураббийларни қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият қаратилади деб аниқлик киритди.

***

Image Caption

Толибон ҳукумати Ўзбекистон билан 2023 йил учун электр энергияси етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.

Ўзбекистон ва Толибон расмийлари  ўртасидаги энергия етказиб бериш бўйича шартнома “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ва Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси томонидан имзоланди.

 Афғонистон сув ва энергетика вазирлиги раҳбари вазифасини бажарувчи Абдул-Латиф Мансур Тошкентда бўлиб турибди. У ташриф доирасида Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмад Холид Илмий билан ҳам учрашади.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказишдан иборат.

***

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтганини Кремль матбуо хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари энергетика, ўзаро савдо айланмаси ва стратегик шериклик масалалари борасида фикр алмашган.

Шавкат Мирзиёев россиялик ҳамкасбига 26-27 декабр кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ норасмий саммити вақтидаги меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирган.

***

Ўзбекистон ТИВ

 

Ўзбекистон ТИВ Толибон ҳаракатининг барча афғон аёлларини давлат ва хусусий университет ҳамда олий ўқув юртларида ўқишини тақиқлаш ҳақидаги қарорини чуқур ташвиш билан қабул қилинганини маълум қилди.

Тошкент давлати афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида Афғонистонда аёлларнинг таълим олишига қўйилган тақиқни бекор қилиш керак деб ҳисоблайди деб келтирилган Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати шариат қонунлари бўйича жазо амалиётини тиклагани, Толибон аёлларнинг Афғонистон ОТМларида ўқиши нима сабабдан тақиқланганини , аёлларга нодавлат ташкилотларда ишлашни тақиқлагани ҳақида маълум этилганди.