Январ 21, 2023 15:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 14 - 21 январгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон президенти мамлакат Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муҳим муаммоларни кўтарди

 

  • Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистонни тарк этмоқчи бўлганида тўхтатилди

 

  • Шавкат Мирзиёев Сингапурда бу мамлакат президенти ва бош вазири билан учрашд

 

  • Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро маҳкумларни алмашиш тўғрисидаги битимни ратификация қилади

 

  • Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантирмоқчи

***

Шавкат Мирзиёев раислигида Мудофаани бошқариш миллий марказида мамлакат Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Қуролли Кучларимнинг қўмондонлик таркиби, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Шунингде ЎЗбекистон мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Барча куч тузилмаларининг ўзаро ҳамкорликдаги ахборот-коммуникация тизимлари Қуролли Кучларни бошқариш жараёнларига изчил интеграция қилинмоқда. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мунтазам амалга оширилмоқда. Қуролли Кучлар бошқарув органлари ва қўшинларни биргаликда тайёрлаш тизимига хорижий армияларнинг ижобий тажрибалари жорий этилмоқда.

«Халқ ва армия – бир тану бир жондир» деган эзгу тамойил ўз натижасини берди. Ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарасида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаси тўлиқ янгиланди, янги ўқув полигонлари барпо этилди.

Ватан ҳимоячиларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси ҳам мустаҳкамланди. Ўтган йили 3 мингдан ортиқ оилалар уй-жой билан таъминланди. Ҳарбий аёллар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида «Тўмарис» нишони таъсис этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари олий таълим муассасаларига имтиёзли асосда ўқишга кирди, рафиқалари ва ҳарбий пенсионер иш билан таъминланди.

Йиғилишда соҳадаги долзарб масалалар ҳам муҳокама қилинди.

***

Image Caption

 

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 16 январь куни тонгда шаҳардан ўз оиласи билан чиқиб кетишга уринганида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан тўхтатилган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланган.

Шавкат Мирзиёев  Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурага бугун лавозимидан озод этилган мутасаддиларнинг фаолиятини ўрганиш ва қонун бузилишлари аниқланган тақдирда, қатъий жавобгарликка тортишни топширган.

Эслатиб ўтамиз, қиш мавсумига тайёргарлик кўрмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев лавозимидан четлаштирилганди. Шунингдек, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди ҳамда «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилган.

Шавкат Мирзиёев,  ҳокимнинг лавозимдан олинишини «оёғидан ердан узилгани» билан шарҳлаган. «Шу боис вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик қилмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевни ишдан олдим. Кечаси штабда ишдан олдим. Қуруқ гап билан, ёлғон ‘сводка’ билан пастга тушмагани учун, ноинсоф, оёғи ердан узилгани учун ишдан олдим», — деган  президент.

***

Image Caption

 

17 январ куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат президенти Ҳалима Яқуб ва бош вазири Ли Сян Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-Сингапур саммитидан аввал Сингапур президентининг “Истана” саройида Ўзбекистон раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шундан сўнг президентлар икки томонлама учрашув ўтказдилар.

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётни демократлаштириш борасидаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

Таълим соҳасида фаол ҳамкорлик қилинаётгани мамнуният билан қайд этилди. Тошкентда Сингапур менеджментни ривожлантириш институти ҳамда Сингапур технологиялар, менеджмент ва коммуникациялар академияси муваффақиятли фаолият юритмоқда.

Икки мамлакатнинг Марказий ва Жануби-Шарқий Осиёда минтақавий ҳамкорлик ва интеграцияни кенгайтириш борасидаги тажрибаси батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Сингапур халқаро майдонларда минтақавий барқарорлик ва изчил тараққиёт масалаларида бир-бирини англаши ва бу борадаги ташаббусларни илгари суришда ўзаро кўмаклашаётгани қайд этилди.

Учрашув якунида ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Сўнг “Истана” қароргоҳида Ўзбекистон президенти Сингапур бош вазири Ли Сян Лун билан музокара ўтказди.

Етакчилар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини ҳар томонлама кўриб чиқдилар, устувор йўналишлардаги алоқалар жадал суръат билан ривожланиб бораётганини таъкидладилар.

Жумладан, савдо-иқтисодий соҳада сезиларли натижаларга эришилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Сингапур капитали иштирокидаги корхоналар сони 4 карра кўпайди. Ушбу мамлакатдан юртимиз иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 700 миллион долларга етган.

Кўплаб соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун катта захиралар мавжудлиги қайд этилди.

Сингапур – Осиё-Тинч океани минтақасининг иқтисодий маркази. Кўп йиллардан буён ушбу мамлакат электроника, кимё саноати, биотехнологиялар, банк соҳаси, логистика ва транспорт машинасозлиги каби муҳим тармоқлардаги муваффақиятларига таяниб, жаҳондаги энг йирик ва ривожланган иқтисодиётлардан бири бўлиб келмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, давлатимиз раҳбари Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

Устав капитали 500 миллион доллар бўлган Ўзбекистон-Сингапур инвестиция компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Бундан ташқари, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Очиқ ва дўстона муҳитда ўтган учрашув якунида Шавкат Мирзиёев Ли Сянь Лунни ўзига қулай вақтда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.

Музокаралардан сўнг икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди.

Делегациялар раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигини янада кенгайтиришга қаратилган 8 та ҳужжат алмашилди.

Хусусан, таълим, транспорт, соғлиқни сақлаш, кадрлар, шу жумладан давлат хизматчиларини тайёрлаш соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битимлар қабул қилинди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий шериклик ҳамда икки мамлакат прокуратуралари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди.

***

Қозоқ депутатлари Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони давом эттириш учун алмашиш тўғрисидаги битимни ратификация қилишни таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги битим мамлакат конституциясида белгиланган талабларни амалга оширишга қаратилган.

«Конституцияда айтилишича, Қозоғистон фуқароси, агар халқаро шартномаларда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, чет давлатга экстрадиция қилиниши мумкин эмас. Бундан ташқари, республика ўз фуқароларини ўз чегараларидан ташқарида ҳимоя қилиш ва ҳомийлик қилишни кафолатлайди. Худди шундай қоида Ўзбекистон конституциясида ҳам мавжуд», — деди Қозоғистон бош прокурори ўринбосари Асет Чиндалиев.

Ушбу ҳужжатни имзолаш бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида бир неча йил давомида музокаралар олиб борилган. Хулоса чиқаришдан аввал икки давлат ўртасидаги миграция жараёни таҳлил қилиниб, жиноятчилик билан боғлиқ вазиятга таъсири ўрганилди.

Шартнома шартларига келсак, маҳкумни бошқа жойга ўтказиш учун биринчи навбатда унинг розилиги керак. Бу шахс ўз мамлакатида жазони ўташ нияти ҳақида ариза бериши керак. Яъни маҳкумнинг розилиги инобатга олинади. Масалан, бизда аллақачон 225 нафар судланган Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизда жазони ўташ истагини билдирган. Бунинг учун биз маҳкумлар ўртасида махсус сўров ўтказдик. Ўзбекистонда 20 нафар судланган фуқаромиз бор, биз улар ҳам мамлакатга қайтишга эътироз билдирмайди, деб ўйлаймиз. Шартномани ратификация қилиш икки давлат фуқароларининг конституциявий ҳуқуқини таъминлайди», қозоқ расмийси.

***

Image Caption

 

Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Эрон элчиси Ҳамид Найрободий билан учрашди.

Эрон ва Ўзбекистон расмийлари учрашувида, икки томонлама даражадаги ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон масаласида Ўзбекистон ва Эроннинг позициялари яқинлиги қайд этилди.

Томонларнинг савдо-иқтисодий йўналишдаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга тайёрлиги тасдиқланди.

Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ