Европаликларнинг Инқилоб қўриқчилар корпуси томонидан хавфсизлик яратилишидан ташвиши
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Швециялик ҳамкасби Тобёс блиструм билан телефон орқали суҳбатда европаликлар Инқилоб қўриқчилар корпусининг терроризмга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларидан қарздор эканини айтди:Инқилоб қўриқчилар корпоси Европа пойтахтларини ИШИД ҳужумларидан қутқарди.
Ўзининг сўнгги анти-Эрон ҳаракатлари ва Эрон ишларига аралашиш позициясини давом эттирган ҳолда, Европа парламенти 19-январ, пайшанба куни (19-январ) Эронга қарши лойиҳани маъқуллади ва Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси номини Европа Иттифоқининг "террорчилар" рўйхатига киритишни талаб қилди. Албатта, Европа Парламентининг маъқуллашлари мажбурий эмас ва фақат Европа Кенгашига таклифдир.
Европарламентнинг Эронга қарши бу ҳаракатини ҳам европаликларнинг Инқилоб қўриқчилар корпусининг хавфсизлик яратилиши қаршисида норозилиги ва ожизлигидан далолат, ҳам Европарламентнинг мустақил давлат конституцияда акс этган ташкилотни террористга чақиришдаги ноқонуний бидъати сифатида баҳоланиши мумкин. Европарламентнинг Эронга қарши бу ҳаракати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига кўра ҳам асоссиздир; Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 2-моддаси 7-бандида кўрсатилган:"Ушбу низомда мавжуд бўлган қоидаларнинг ҳеч бири Бирлашган Миллатлар Ташкилотига табиатан бирон бир мамлакатнинг ички юрисдикциясига тегишли бўлган масалаларга аралашиш ҳуқуқини бермайди ва аъзоларни ҳам бундай масалаларни ушбу низом қоидаларига бўйсундиришга мажбурламайди. Аммо бу тамойил мажбурлов чораларини қўллашга кўзда тутилган еттинчи фаслага зарар қилмайди."
Айни пайтда шуни ёдда тутиш керакки, сўнгги ойларда Европа давлатлари ва Европа Иттифоқи Эронда тартибсизлик ва ғалаёнларни кучайтириш ҳамда хавфсизликни ўрнатишда Ислом Республикаси ҳарбий ва хавфсизлик кучларининг қудрати ва нуфузини заифлаштириш мақсадида бир қанча Эрон ҳарбий қўмондонларига қарши санксия киритди. Аммо бу барча ҳаракатлар ва фитналарга қарамай, халқнинг ҳушёрлиги ва қуролли кучларнинг, жумладан, Инқилобий гвардиясининг саъй-ҳаракатлари билан Эроннинг турли шаҳарларида тинчлик ва хавфсизлик қайтди.
Гап шундаки, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси террорчи шахслар ва гуруҳларга қарши жиддий кураш олиб бориши туфайли мамлакатда ҳамда Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизликни ўрнатишда муҳим рол ўйнади. Мунофиқин гуруҳидан тортиб ИШИД гуруҳигача бўлган ички ва хорижий террорчи гуруҳларга қарши кураш Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси кураш тарихидан ўрин олган. Шу тарзда шаҳид Сардор Ҳожи Қосим Сулаймоний ва бошқа қаршилик шаҳидлари ҳам тақдим этилди.
Сўнгги йилларда Инқилоб қўриқчилар корпуси минтақада, хусусан, Сурияда терроризмга қарши курашда кучли коалиция тузишга муваффақ бўлди. Бу коалицияда Сурия, Ироқ ва Россия қўшинлари каби муассасалар билан бирга халқ ташкилотлари Эроннинг Басиж қаршилик кучидан ўрнак олиб, терроризмга қарши курашда муҳим ва самарали рол ўйнади. Дарҳақиқат, минтақадаги бу халқ кучлари ёрдамида террорчи гуруҳлар йўқ қилинди, қолган унсурлар эса қочиб қутулди. Бинобарин, минтақадаги мавжуд хавфсизлик ва Европа давлатлари учун хавф ҳисобланган ИШИДнинг олдинга силжишининг олдини олиш Инқилоб қўриқчилар корпуси ва қаршилик кучларининг террорчиларга қарши кураши ва жиддий туриши натижасидир.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони, генерал Ҳусайн Саломий ҳам бунга алоҳида урғу берди:Агар Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг саъй-ҳаракатлари, айниқса “Қудс” кучлари ва шаҳид Сулаймоний раҳбариятига қаратилмаганида, америкаликлар томонидан яратилган террор вулқони европаликларга ёйилиб, бугун Европада ҳукм сураётган хавфсизлик йўқ қилинган бўлар эди.