Тошкентда ЭКО Ташқи ишлар вазирлари кенгаши саммити
(last modified Wed, 25 Jan 2023 10:23:03 GMT )
Январ 25, 2023 15:23 Asia/Tashkent
  • Тошкентда ЭКО Ташқи ишлар вазирлари кенгаши саммити
    Тошкентда ЭКО Ташқи ишлар вазирлари кенгаши саммити

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ЭКО) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишининг 26-сессияси бўлиб ўтди.

ЭКО ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Эрон, Туркия, Покистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби аъзо давлатлар вазирлари ва вакиллари иштирок этди. ЭКО Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо Афғонистон бу йиғилишда қатнашмади. ЭКО ташқи ишлар вазирларининг мажлиси йилига бир марта аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари иштирокида, аъзолардан бирининг мезбонлигида ўтказилади.

ЭКО Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти минтақавий ташкилотдир. Дарҳақиқат, минтақалараро ва минтақадан ташқари савдони кенгайтириш, шунингдек, ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар савдосини жаҳон савдосига интеграциялаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ЭКО ташкилотининг муҳим мақсадлари қаторига киритилган. Минтақавий савдо, транспорт ва транзит ҳамда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ЭКО) бошқа устувор йўналишларидандир. Бу ташкилот ҳозирда 440 миллион аҳоли ва 8 620 697 квадрат километр майдонга эга бўлган улкан нефт, газ ва саноат объэктларига эга. Аъзо мамлакатлар учун ЭКОнинг энг муҳим роли иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдир. Шу нуқтаи назардан, иқтисодчи эксперт Соҳраб Дилангизан шундай деди:

“Бир неча давлатлар ўртасидаги минтақавий ва маҳаллий учрашувлар ЭКОга аъзо мамлакатлар учун катта ютуқларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли аъзо давлатлар умумий иқтисодий имкониятлар ва таҳдидларга эга бўлиб, бир-бири билан иқтисодий ҳамкорлик қилсалар, бу ҳамкорликдан маҳаллий даражада юқори фойда олишлари мумкин. Ушбу имтиёзлар ижобий имтиёзларни яратишни ўз ичига олади, шунингдек, экологик муаммолар, чегара муаммолари ва микро чанглар каби мумкин бўлган йўқотишларнинг олдини олади.

Тошкент мезбонлик қилган ЭКО саммити

 

Шу билан бирга, минтақалараро ЭКО ҳамкорлиги кўплаб иқтисодий-сиёсий тўсиқларга дуч келмоқда. Ана шу тўсиқлар мавжудлиги туфайли ЭКО ташкилоти аъзолари ўзлари хоҳлаган ўзаро ҳамкорликка эриша олдилар. Божхона тўсиқларини олиб ташлаш ва ЭКОнинг ички қонунларини уйғунлаштириш ҳатто ЭКО низомларида ҳам аъзолар томонидан таъкидланган нарсалардан биридир. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, ЭКО фаолиятининг асосий тўсиқлари айнан шу мамлакатларнинг ички қонунчилигига бориб тақалади ва бу иқтисодий ташкилотга аъзо давлатлар ҳокимияти бу соҳада кўпроқ ҳаракат ва саъй-ҳаракат кўрсатиши керак. Айни пайтда, ЭКО ташкилотининг таъсисчи аъзолари, жумладан Эрон, Туркия ва Покистон ўзаро иқтисодий, савдо, энергетика, транспорт, транзит ва бошқа соҳаларда конструктив ҳамкорликни амалга оширди. Шу билан бирга, ЭКО аъзолари орасида Эрон ЭКОнинг энг ишончли аъзо давлатларидан бири сифатида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга оширди. Масалан, ҳозирги вақтда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўртача тижорат айирбошлаш ҳажми олтмиш миллиард доллардан ортиқни ташкил этади, бу ҳар йили Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўнта аъзоси - ЭКО ўртасида амалга оширилади. Ўтган йилнинг биринчи ярмида Эроннинг ЭКО ташкилотига аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми тўққиз миллиарддан ошди. Нефт кимёси, полимер маҳсулотлари, машиналар, асбоб-ускуналар, гиламлар ва ҳунармандчилик Эроннинг ЭКО аъзо мамлакатларига экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлардир.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар дунёнинг энг нозик, муштарак тарихий-маданий меросга эга ҳудудларидан бирида жойлашганини ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз керак. Шу сабабдан ҳам ЭКО аъзолари дунёнинг иқтисодий қутбларидан бирига айланиш имкониятига эга. Дунё географиясига кенг назар ташласак, йирик глобал иттифоқларда минтақалараро савдо сезиларли даражада ошганини кўрсатади. Шунга қарамай, ЭКО мамлакатлари орасида айирбошлаш ҳажми унчалик катта эмас. Агарчи ЭКО аъзоларининг кучи аъзолар томонидан минтақалараро савдода фойдаланадиган маблағдан кўпроқдир.

Мавжуд шарт-шароитларнинг умумий сарҳисобида шуни айтиш керакки, ЭКОга аъзо мамлакатлар иқтисодий ривожланиш учун мос платформаларга эга. Мазкур кенгаш аъзолари ушбу иқтисодий ташкилотда қарор қабул қилувчи олий орган сифатида ЭКО иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш ва кенгайтириш соҳасида самарали қарорлар қабул қилиши кутилмоқда.