Эроннинг Европа Иттифоқи санкцияларига жавоби
Европа Иттифоқининг яқинда қўйган санкцияларига жавобан Эрон Ислом Республикаси Ислом Республикаси санкциялари остидаги Европа шахслари ва муассасаларининг янги рўйхатини эълон қилди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни эълон қилган ушбу рўйхатда Европа Иттифоқига аъзо давлатлардаги 22 масъул шахс ва 3 та муассаса ва ширкат номлари,билан бирга Буюк Британиянинг бир муассасаси ва 8 масъул ёки бу давлатнинг собиқ расмийлари номи келтирилган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шундай дейилади:Ушбу рўйхатга киритилган шахслар ва муассасалар “терроризм ва террористик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш, террорчилик ҳаракатлари ва Эрон халқига қарши зўравонликни қўзғатиш ва рағбатлантириш, Эрон Ислом Республикасининг ички ишларига аралашиш, Эронда зўравонлик ва тартибсизликларни тарғиб қилиш, ёлғон тарқатиш ва Эрон ҳақида нотўғри маълумот тарқатганлик ва иқтисодий терроризм сифатида кўрилган Эрон халқига нисбатан шафқатсиз санкцияларни кучайтиришда иштирок этганлик учун" санкция қўйилган.
Эроннинг бу ҳаракати Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан Эроннинг айрим парламент аъзолари, суд, ҳарбий, маъмурий ва маданият амалдорларига нисбатан яқинда жорий қилинган санкцияларга жавобдир.
Душанба куни Европа Иттифоқи, Иттифоқ Ташқи ишлар вазирлари кенгашида инсон ҳуқуқлари масалалари баҳонасида Эронга қарши тўртинчи санкциялар пакетини маъқуллаганини эълон қилди; Янги санкциялар билан Европа Иттифоқининг Эронга қарши санкциялари рўйхати инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар баҳонасида 173 киши ва 31 муассасага кўпайтирди.
Охирги ойлардаги воқеалар ва Эрон шаҳарларида баъзи тартибсизликлар пайдо бўлиши ортидан Европа Иттифоқи ва Буюк Британия, Франция ва Германия давлатлари АҚШ ва Канада билан биргаликда Эронга қарши бу давлатлар Эронга сиёсий ва иқтисодий босим ўтказиш имкониятларини ортидан бўлган деярли доимий сиёсатни кўрсатадиган ҳаракатларни амалга оширди.
Эронда зўравонлик ва тартибсизликни ёйиш бўйича сиёсий ва ташвиқот режалари муваффақиятсизликка учрагач, ғарбий томонлар, жумладан, европаликлар ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баҳонасида иқтисодий санкцияларни кучайтириш орқали Эрон ҳукуматига босимни кучайтириш ва мамлакат ичида норозиликни кучайтириш ва тартибсизликларни давом эттириш учун замин яратишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ваҳоланки, Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан, Ғарбликларнинг санкцияларни қўллаш ва Эроннинг ички ишларига аралашишдаги ноконструктив ҳаракатлари Эронни ғарбликлар очкўзлигига бўйсундира олмайдиган фойдасиз ва самарасиз воситадир. Эрон Ислом инқилоби ғалаба қозонганидан бери санкциялар остида ва 2018-йилдан АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маъмурияти ядровий битимдан чиққанидан бери Эронга нисбатан максимал санкциялар жорий қилинган. Аммо бу йиллар давомида Эрон Ислом Республикаси ўз сиёсатининг ҳеч бирида чекинмади, санкция қўйган ғарбий томонлар ҳам ўз мақсадларига эриша олмади.
Эрон, шунингдек, ғарб томонларнинг ноконструктив санкция чораларига ўзаро ва мутаносиб муносабат билдиришини исботлади ва Америка, Европа ва Канада расмийлари, муассасалари ва компанияларига бир неча бор санкция қўйди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён ҳам чоршанба куни франтсуз ҳамкасби билан телефон суҳбатида Европарламентнинг ноконструктив позицияси ва ҳаракатларини танқид қилди."Трампнинг муваффақиятсиз санкциялар сиёсатини такрорламанг. Бугун биз ҳам қарши чора сифатида Европа Иттифоқи ва Англияга қарши санкцияларнинг янги рўйхатини эълон қилдик, унга Европанинг 34 нафар расмийлари ва муассасалари киради".