Американинг Европадаги биологик лабораторияларини кенгайтириш учун янги қадами
Москва Америка ўзининг биологик лабораторияларини Полшага топширганини эълон қилди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг ядровий, кимёвий ва биологик мудофаа кучлари қўмондони генерал Игор Кириллов маълум қилди:Қўшма Штатлар аввалроқ Украинада жойлашган биологик қурол ишлаб чиқариш лабораторияларини Европанинг бошқа мамлакатларига, жумладан, Полшага кўчиргани ҳақида бизда далиллар бор.
Кириллов шундай деди: Украинадаги уруш туфайли Америка Украинадаги ноқонуний фаолиятини тўхтатди ва энди бу лабораторияларни бошқа Шарқий Европа давлатларига, жумладан Полшага ўтказди. Бизнинг қўлимизда 20 мингдан ортиқ ҳужжатлар гувоҳлар ва ушбу лабораторияларга алоқадор шахсларни сўроқ қилишда тўпланган.
Россиянинг Американинг биологик ҳарбий салоҳиятини, бошқача айтганда, АҚШнинг биологик қуролларини кенгайтиришда давом этиши ҳақидаги огоҳлантиришлари унинг минтақавий хавфсизлик ва глобал хавфсизликка жиддий хавф туғдиришини ҳисобга олган ҳолда қилинган. Америка 1972 йилда тасдиқланган ва 1975 йилдан бери амалга оширилаётган "Биологик қуроллар бўйича конвенция" аъзоси бўлишига қарамай, аммо у аслида бу инсоний бўлмаган қуролларнинг турли турларини ишлаб чиқишда илғорлардан бири. Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин АҚШ Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ташкил эитлган мамлакатларда биологик қурол лабораторияларини яратишга алоҳида эътибор қаратди. Қолаверса, ушбу лабораторияларнинг, хусусан, Украина каби мамлакатларда, Россияга қўшни ҳудудларда жойлашган лабораторияларнинг ташкил этилиши аслида Россияга қарши биологик таҳдидлар яратиш мақсадида қилинган.
Владимир Путин, Россия президенти аввалроқ Украинадан биологик қуролларни қуриш ва синовдан ўтказиш ҳудуди сифатида фойдаланиш ҳақида огоҳлантирган эди:“Киев режими Америка ташқи сиёсатининг қуролига айланди ва амалда ўз суверенитетини йўқотди. Украина ерлари ҳам биологик экспериментлар майдонига айланди ва бу мамлакат энди қурол-яроғ билан помпаланмоқда. Россиянинг олий мансабдор шахсининг Украинадан Америка биологик тажрибалари учун майдон сифатида фойдаланишга урғу бериши, Москва нуқтаи назаридан бу масала катта аҳамиятга эга эканлигини ва Россия учун катта хавф туғдираётганини кўрсатади. Россия аввалроқ Украинада Американинг ўнлаб биологик лабораториялари мавжудлигини танқид қилган эди. АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) назорати остида фаолият юритган бу лабораториялар тақиқланган қуроллар устида яширинча ишлаган.
Американинг Украинага биологик қурол яратиш соҳасида ёрдам бериш борасидаги ҳаракатларининг ошкор этилиши Вашингтоннинг ушбу мамлакатда АҚШ ва Украина ўртасидаги мудофаа ҳамкорлиги остида турли биологик унсурларни яратиш соҳасидаги табиати ва ҳақиқий ва ғайриинсоний мақсадларини кўрсатади. АҚШ Давлат департаменти Вашингтоннинг Украинада ҳеч қандай лабораторияси йўқлигини даъво қилди. Аммо, далиллар шуни кўрсатадики, Пентагон ушбу лабораторияларни бевосита бошқарган ва унга тегишли пудратчилар ҳам биологик агентлар билан боғлиқ лойиҳаларни бошқарган. Муҳим жиҳат шундаки, бошқа мамлакатлар билан боғлиқ биологик лойиҳаларда АҚШ ўзининг шартнома тузган томонларига қараганда кўпроқ фуқаролик томонларини қўллайди, бу Пентагоннинг ҳарбий биологик фаолиятига нисбатан шубҳаларни сезиларли даражада камайтириши мумкин. Шу нуқтаи назардан, Крилов Россия билан чегарадош мамлакатларда Америка биологик лабораторияларининг мавжудлигини танқид қилди ва таъкидлади:Вашингтон ўзининг биологик лабораториялари фаолиятини ҳарбий мақсадларда тўхтатмади, балки демагогияга мос равишда уларни бошқа фуқаролик компанияларига топширди.
Эндиликда Украинадаги жанг ва уруш шароитлари мавжудлиги сабабли Америка биологик лабораторияларининг Украинадаги фаолиятини давом эттиришнинг имкони бўлмади ва шу сабабли Вашингтон бу лабораторияларни Полшада очди. Албатта, бу биологик унсурларнинг биологик лабораториялар муҳитидан ташқарида тарқалиши эҳтимоли туфайли қўшни давлатлар қатори ушбу мамлакат аҳолиси учун ҳам жиддий таҳдиддир.