Эрон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий муносабатлар янги ўзгаришлар йўлида
Эрон Ислом Республикаси Президентининг Хитойга ташрифи билан бир вақтда Пекинда икки давлат ишбилармонларининг қўшма учрашуви бўлиб ўтди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Меҳдий Сафарий Пекинда бўлиб ўтган эронлик ва хитойлик ишбилармонларнинг қўшма йиғилишида Эрон президентининг Хитойга ташрифи икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаларнинг тезроқ амалга ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий сиёсий ва иқтисодий делегация раҳбари сифатида хитойлик ҳамкасби Си Зинпиннинг расмий таклифига биноан Пекинга ташриф буюрди ва бу сафардан кўзланган мақсадлардан бири Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик стратегик ҳужжат ижросини кўриб чиқишдир.
Ўтган йилларда Эрон ва Хитой сиёсий, иқтисодий ва мудофаа соҳаларида алоқаларини кенгайтирди ва 2021-йилнинг март ойида 25 йиллик стратегик ҳужжатнинг имзоланиши бу жараённи якунлаш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда. Ушбу ҳужжат икки давлат ўртасида сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги узоқ муддатли ҳамкорлик йўлини белгилаб беради.
Хитой дунёдаги энг йирик товарга йўналтирилган иқтисодиёти сифатида ўтган йиллар давомида Эрон билан савдо жадвалида доимий равишда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда ва ҳатто санкциялар авжида ҳам Эроннинг асосий савдо шериги бўлиб қолди. Аммо томонларнинг имкониятлари ва сиёсий яқинлигига кўра, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни янада ривожлантириш учун имкониятлар мавжуд.
25,3 миллиард долларлик жами 29,2 миллион тонна товар айирбошлаш билан Хитой жорий йилнинг ўн ойида (шамсий 1401й.) Эрон билан энг юқори савдо ҳажмига эришди. Шунингдек, Эроннинг 143 экспорт йўналиши орасида Хитой бу даврда 12 миллиард 806 миллион долларлик харид билан Эрондан энг кўп маҳсулот сотиб олди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизлик ўсишни кўрсатмоқда. Эроннинг Хитойдан импорти ҳам 12 миллиард 698 миллион долларга етди, бу эса 33 фоизга ўсиш билан бирга кузатилди.
Эроннинг кўп томонлама сиёсати, Шарққа қараш, Эроннинг ШҲТдаги аъзолиги, Эроннинг Осиё давлатлари билан халқаро ҳамкорлиги, Эроннинг Хитой билан савдо-сотиқ ва ҳамкорликдаги тарихий муносабатлари "Бир камар, бир йўл" лойиҳасида янги Ипак йўлини фаоллаштириш Эроннинг Хитой билан савдо-иқтисодий алоқаларини кучайтирган омиллардан биридир.
Лекин Хитой иқтисодининг катталиги ва Эрон билан бу давлат ўртасидаги яхши муносабатларни ҳисобга олсак, Хитойнинг Эронга киритган сармояси миқдори ортиши кутилмоқда; Ўтган йили хитойликлар Эронга 200 миллион долларга яқин тўғридан-тўғри сармоя киритдилар, бу эса Россия, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркияни ортда қолдирди.
Айни пайтда, Эрон ва Хитой икки давлатнинг стратегик ҳужжатини амалга ошириш учун қўшма сармоя, нефт-газ, молиявий ва банк операциялари, шунингдек, транзит ва портлар соҳасида бир қанча англашув меморандумларини имзолади. Бу Эрон Ислом Республикаси Президенти Саййид Иброҳим Раисий ва Хитой Республикаси раиси Си Зинпин ўртасидаги учрашувда якунланиши кутилмоқда.
Шубҳасиз, Шарқ-Ғарб ва Шимол-Жануб йўлакларида олтин чорраҳа бўлган Эроннинг ноёб географик имкониятлари хитойликлар амалга ошираётган “Бир камар, бир йўл” режасини амалга оширишда муҳим; Эрон дунёнинг бир қанча нуқталарида жойлашган кам сонли давлатлардан биридир. Эрон Форс кўрфази мамлакатлари, Ғарбий Осиё, Марказий Осиё, Кавказ ва Ҳиндистон яримороли ҳудудида жойлашган бўлиб, у Осиё, Европа ва Африка қитъаси ўртасидаги кўприк сифатида алоҳида транзит позицияси ҳисобланади. Эрон, шунингдек, дунёдаги энг йирик нефт ва газ ресурсларининг эгаларидан бири бўлиб, Хитой иқтисодиёти учун энергия ва унинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаши мумкин.
Шундай экан, энергетика, транзит, савдо ва сармоя соҳаларидаги улкан имкониятлар Эрон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш ва ривожлантириш учун жуда мос соҳалар деб ҳисобланиши мумкин, албатта, бу икки давлат манфаатларини ҳам ўз ичига олади.
Хитойнинг Ланчжоу университети директорларидан бири Чжу Ёнгбяо бу борада Эрон Ислом Республикаси Президентининг Хитойга ташрифига тўхталиб шундай дейди:"Ушбу сафарни Хитой-Эрон муносабатларидаги ўта муҳим юксалиш сифатида кўриш мумкин... "Бир камар, бир йўл" ташаббуси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик Хитой-Эрон ҳамкорлигига кўпроқ жой беради. Прогноз қилиш мумкинки, бу учрашувдан кейин Хитой ва Эрон ўртасидаги алоқалар янги ва юқори босқичга киради."