АҚШ ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг қўшма баёнотига Эроннинг қатъий муносабати
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний пайшанбага ўтар кечаси АҚШ ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Эрон Ислом Республикаси бўйича қўшма ишчи гуруҳи учинчи йиғилишининг баёноти мазмунини рад этиб, бундай баёнотлар берилишини Америка режимининг минтақа давлатлари ўртасида бўлиниш яратиш бўйича узоқ йиллик стратегиясига мувофиқ деб баҳолади
Каньоний таъкидлади:Эрон Ислом Республикаси ўзининг тинч ядровий дастурини илгари суришда давом этди ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорликда ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ва кенг қамровли хавфсизлик битимида кўзда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятларга мувофиқ конструктив тарзда давом эттиради ва сиёсий босимлар ва ташвиқот ҳужумлари таьсирига тушмайди.
АҚШ Давлат департаменти аввалроқ Вашингтондан Ар-Риёдга юқори мартабали делегациянинг тўрт кунлик ташрифи ҳақида баёнот бериб, ҳаво ва ракета ҳужумидан мудофаа интеграциялашган тизими, Эрон ва терроризмга қарши кураш каби учта масалага эътибор қаратган эди. Қўшма Штатлар ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзолари ўзларининг қўшма ишчи гуруҳи йиғилишидан сўнг Эронга қарши баёнот беришди. Ушбу баёнотда, Эронга қарши қайта-қайта ва асоссиз айбловларга ишора қилиб, Теҳрондан Эроннинг ядровий провокацион ҳаракатлари деб аташган ҳодисани тўхтатиш ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик инспекторлари билан тўлиқ ҳамкорлик қилиш сўралган.
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик ўз ҳисоботларида Эрон Ислом Республикасининг ушбу халқаро ташкилот билан ҳамкорлигини бир неча бор тасдиқлаган бир ҳолда бу даъво илгари сурилди. Ҳатто Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гросси ҳам Эроннинг ҳозирда ҳарбий ядро дастури борлигини кўрсатадиган ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини тан олди.
Америка бошчилигидаги ғарбликлар йиллар давомида ҳеч қандай далил йўқлигига қарамай, Эронни Эронда ядровий ҳарбий дастурга эгаликда айблаб келади ва шу баҳона билан Эронга қарши кенг кўламли сиёсий ва санкция чораларини қўллади. Вашингтоннинг Форс кўрфазининг жанубидаги иттифоқчилари ҳам ўз баёнотларида худди шу асоссиз даъволарни такрорлайди.
Бу айбловлар Эрон Ислом Республикаси нафақат ядровий қурол яратиш режаси йўқлиги, балки у томон ҳаракат ҳам қилмаётганини бир неча бор эълон қилган бир пайтда янгради. Аслида, ғарбликларнинг Теҳроннинг ядро қуролига эга бўлишга уринишлари ҳақидаги асоссиз айбловларидан фарқли ўлароқ, Эрон тинч ядровий технологиядан турли соҳаларда, жумладан, электр энергияси ишлаб чиқариш, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда катта даражада фойдалана олди.
Шунингдек, Америка Қўшма Штатлари ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг қўшма баёнотида иддио қилинадики, Халқаро атом энергияси агентлиги ҳужжатларига кўра, Эроннинг ядровий дастурида сезиларли ютуқларга эришилгани ва бунинг устига, юқори даражадаги - бойитилган уран Эроннинг фуқаролик эҳтиёжларидан ошиб кетади ва минтақада ва халқаро миқёсда кескинликнинг хавфли кучайишига сабаб бўлмоқда. Бу Эрон, 2018 йил май ойида Қўшма Штатлар ядровий битимдан чиққанидан кейин ва бир йил кутиш ва Европа Тройкаси бўйича АҚШнинг Эронга қарши максимал босим кампанияси шаклида бир томонлама санкциялари таъсирини камайтириш соҳасидаги мажбуриятларини бажармасликларидан кейин ўз мажбуриятларни 5 босқичда қисқартирди ва айни ҳолда ўз тинч ядровий ишланмаларини қайта бошлади. Шу билан бирга, бу, албатта, Атом энергияси бўйича Халқаро агентликнинг билими ва назорати остида амалга оширилди
Америка Қўшма Штатлари ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзоларининг баёнотида Эроннинг минтақадаги устун кучидан қўрқиб кўтарилган яна бир масала - Эроннинг беқарорлаштирувчи сиёсатлари, терроризмни қўллаб-қувватлаши, илғор ракеталар, кибер қуроллар ва Эроннинг дронлари иддио қилинади ва уларни қораланади. Ваҳоланки, Эрон сионистик режим билан бирга Америка ва унинг араб ҳамкорларининг гегемон сиёсатларига қарши бўлиб, озодликка интилиш, ҳукмронлик ва сионизмга қарши ҳаракатларнинг тарафдоридир. Америка Қўшма Штатлари ва Вашингтоннинг араб ҳамкорлари сўнгги йилларда минтақада такфирчи терроризмнинг энг катта дастакчилари бўлиб, Сурия ҳукуматини ағдаришга уриниш орқали муқовамат ҳаракатини синдириш учун жуда кўп ҳаракат қилдилар, аммо улар Эрон ва унинг иттифоқчиларининг чоралари туфайли аниқ мағлубиятга учрадилар.
АҚШ ва унинг араб ҳамкорлари баёнотида такрорланган ва зерикарли айбловларни рад этиб, Каньоний шундай деди:Американинг минтақа давлатларига миллиардлаб долларлик қурол ва яроқ сотиши, такфирчи терроризмни қўллаб-қувватлаши, сионистик режимнинг мазлум Фаластин халқига қарши жиноятларини кенг кўламда қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва Яман халқи га қарши ҳалокатли уруш очиш бир неча йиллардан бери АҚШнинг Ғарбий Осиё минтақаси ва Форс кўрфазидаги бузғунчи ва аралашув сиёсати натижасидир ва бу минтақа барқарорлиги ва хавфсизлигини бузди.