Бокунинг Теҳронга қарши қайта-қайта ва асоссиз айбловлари
Республикаси Президенти Илҳом Алиев Озарбайжон яна бир бор далилсиз Эронга қарши баёнотлар берди.
Озарбайжон Республикаси Президенти мамлакатнинг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни теракт эканлигини яна бир бор иддао қилди. Илҳом Алиев Германияга сафари ва Мюнхендаги хавфсизлик йиғилишида иштирок этар экан, бу даъволарини такрорлаб, ҳужумчи устидан шаффоф тергов ва суд кўрилишини талаб қилди. Аввалроқ Озарбайжон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилганди:бу давлатнинг Теҳрондаги элчихонасида юз берган воқеа юзасидан халқаро ташкиолотларга шикоят қилинган. Озарбайжон Республикаси Президентининг даъволари турли учрашувларда такрорланади, Теҳрон расмийлари, хусусан, Эрон президенти ва ташқи ишлар вазири ҳамкасблари билан алоқада бу масалани жиддий кузатиб боришларини таъкидладилар. Шу билан бирга, Ясин Ҳусайнзода исмли шахс томонидан Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужум сиёсий бўлмагани ва шахсий мақсадда уюштирилгани аниқланган. Шунга қарамай, Боку расмийлари зудлик билан Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасини элчихонани эвакуация қилишга буйруқ берди. Бу нотўғри хатти-ҳаракатлардан сўнг Боку ҳукумати ғалати ва ўйлантирувчи ҳаракат билан Ясин Ҳусайнзода ҳаракати режалаштирилган ва давлат-террорчилик ҳаракати эканлигини ва бу борада далиллари ҳам борлигини таъкидлади. Бу иддиога қарамай, Боку ҳукумати ва унинг чет эллик тарафдорлари ҳозирча бу бу борада ҳеч қандай далил тақдим этмаган.
Боку расмийларининг қайта-қайта бўрттириб кўрсатишининг нариги томонида, 2021-йил март ойида Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига маъмурий иш учун борган Ясин Ҳусайнзоданинг рафиқаси Гулнора Алиева хонимнинг ғойиб бўлиши ҳали ҳам сир билан қопланган масаладир. Афтидан, Боку расмийлари бу ноаниқликка жавоб бермаслик учун Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасини эртароқ ёпишга ҳаракат қилган. Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига ҳужум қилган шахснинг шахсий ҳаракати контекстида юзага келган кўплаб факт ва ноаниқликларни ҳисобга олиб, шуни айтиш керак:Боку ҳукумати Озарбайжон Республикаси Президентининг яқинда ўйланмаган баёнотлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак.
Эрон Ислом Республикаси расмийлари 27-январнинг биринчи кунидан бошлаб бу ҳаракатни юқори даражада қоралаб, ушбу воқеа юзасидан Озарбайжон томони билан биргаликда тергов ўтказишни талаб қилди. Аммо Эрон оммавий ахборот воситаларида жавобсиз саволлар пайдо бўлишидан хавотирга тушган Озарбайжон томони дарҳол Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасини ёпишга буйруқ берди. Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонаси камераларидан эълон қилинган тасвирлар кулгили ва болаларча тарзда кесилиб, манипуляция қилинганига қарамай, Боку расмийлари дунё томонидан қўллаб-қувватланяпмиз, деб ўйлаб, бу масалани кўтаришда давом этмоқда. Дарҳақиқат, Озарбайжон Республикаси Президенти дипломатик тамойилларга тўғри келмайдиган, қўшни давлатлар билан дўстлик сиёсатига зид бўлган ҳужжат ва далилларсиз изоҳлар беради. Эронга қарши душманлик сиёсати йўлга қўйилгани боис минтақадаги айрим мустақил сиёсий доиралар Илҳом Алиев ҳукуматининг янги сиёсатини бегоналар маслаҳатига асосланган, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, Илҳом Алиевлар оиласи Озарбайжон Республикасида сиёсий ҳокимиятга эга экан, икки қўшни мусулмон давлати ўртасидаги муносабатлар тикланиши даргумон.
Умуман олганда, шуни айтиш керакки, Боку ҳукумати амалдорлари, хусусан, Озарбайжон Республикаси Президенти оддий бир воқеани дунёга тушунарли ва ошкора бўлган масалаларга боғлашга ҳаракат қилмоқда. 2023-йил 27-январ, жума куни қуролли шахс Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига шахсий ният билан ҳужум қилди. Ушбу ҳужумда элчихона ходимларидан бири ҳалок бўлган, яна икки нафари яраланган. Ушбу воқеадан сўнг дарҳол Эрон Ислом Республикаси ҳукумати Озарбайжон Республикаси ҳукумати билан боғланиб, Озарбайжон томонини ҳужумнинг террористик эмаслиги ва тўлиқ тергов ўтказилиши ҳақида ишонтирди. Ҳодисадан бир неча дақиқа ўтиб Теҳрон полицияси қўмондони “Ушбу ҳаракатни шахсий ният билан содир этган ҳужумчи қўлга олинди”, деб эълон қилди. Аммо Боку ҳукумати бегоналарни рози қилиш ва Эронга қарши ташвиқотни глобал миқёсда тарғиб қилиш мақсадида Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонаси фаолиятини тўхтатди. Шунга қарамай, Илҳом Алиев ҳукуматининг Эронга қарши ташвиқоти нафақат барбод бўлди, балки сионистик сиёсатларни фош қилиш учун кўпроқ асослар яратди.