Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 26 февралдан-4 мартгача кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Сардор Умрзоқов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди
- Қозоғистон Ўзбекистоннинг 3 та иссиқлик электр станциясини кўмир билан таъминлайди
- Тошкентда Шавкат Мирзиёев ва Энтони Блинкеннинг учрашув бўлиб ўтди
- Тошкентда Ўзбекистон-Америка музокаралари доирасида Саидов ва Блинкеннинг учрашуви бўлиб ўтди
-
Шавкат Мирзиёев ҚҲМГ саммитида:Яқин Шарқ ва Афғонистонда сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими топилгамаган
*****
Шавкат Мирзиёев Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Қатар амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказган.
ирзиёев мактубида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳақида сўз боради.
Маълумотда айтилишича, мактубда Ўзбекистон ҳамда Қатар ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам тилга олинган.
****
Қозоғистон Ўзбекистондаги 3 та йирик иссиқлик электр станциясини камида 10 йил давомида кўмир билан таъминлайди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кўмир етказиб бериш бўйича шартнома Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида инвестиция шартномалари ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича йўл харитасига киритилган 37 та лойиҳадан бири ҳисобланади.
Кеча Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин ўзбекисонлик ҳамкасби билан учрашиб икки минтақа туташган жойда биз икки томон ўртасидаги муносабатларда катта ривожланиш бўлган платформани яратдик, чунки икки давлат , ҳукуматлари ўртасидаги ҳар қандай ўзаро ҳамкорлик узоқ муддатли ва чуқур ҳамкорлик асоси бўлган саноат кооперацияси ривожланган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон шунингдек қўшма саноат кооперацияси маркази қурилиш майдонини муҳокама қилдилар ва Атамакен назорат-ўтказиш пункти яқинда янги иншоот қилишга қарор қилишди.
Ўзбек-қозоқ мутасаддилари фосфорли ўғитар ва минераллар ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси билан ҳам танишдилар.
****
Бугун Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев ва Энтони Блинкен учрашувида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларнинг кенг доираси ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари кўриб чиқилди.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен давлатимиз раҳбарига Қўшма Штатлар Президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий экани яна бир бор қайд этилди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган демократик янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилди, улар тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Айниқса, инсон ҳуқуқлари ва гендер тенгликни таъминлашда, мажбурий меҳнатга қарши курашишда, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотларда, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда ва кўплаб бошқа йўналишларда эришилган катта муваффақиятлар алоҳида қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларда юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан таъкидланди.
Савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириш, кооперация лойиҳаларини, энг аввало, юқори технологик тармоқларда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида кенг халқаро ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.
***
Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов ва бир кун аввал ташриф билан мамлакатга келган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ўртасида музокаралар
АҚШ давлат котиби ташрифидан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишдир.
Тошкентда эса Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Саидов Тошкентда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.
Асосий қисми ёпиқ эшиклар остида ўтган учрашувда бизнес алмашинувлари учун қулай шароитлар яратиш, Ўзбекистон кадрлар салоҳиятини ошириш, Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва бошқа қатор масалалар бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга келишилган.
Бахтиёр Саидов «АҚШ ҳукумати томонидан Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини мунтазам ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганини юксак қадрлаймиз», - деб ёзган.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остона шаҳрида бўлиб ўтган C5+1 (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ ТИВ раҳбарлари/) учрашувида бу 5 минтақавий давлатларга 25 миллион дар ёрдам беришни иддао қилди.
АҚШ давлат котибининг Марказий Осиёга сафаридан асосий мақсад Россияга босим ўтказиш эканлиги айтилмоқда
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Қозоғистон пойтахтига сафари чоғида Марказий Осиё давлатларига Россияга босим ўтказишга ёрдам беришга ваъда берди.
Энтони Блинкен шунингдек АҚШ Москвага қарши санкциялар сабаб Россиянинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлик мамлакатлари компенсация тўлайди деб иддао қилди.
****
Шавкат Мирзиёев Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитида сўзлаган нутқида Яқин Шарқ ва Афғонистонда сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ деб айтди.
Эслатиб ўтаимз куни кеча Озарбойжон республикаси паойтахти Боку шаҳрида ўткаилган Қўшилмаслик ҳаракати мулоқот гуруҳи саммитида Озарбайжон республикаси президенти Илҳом Алиев раислигида ўтган тадбирда Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ироқ президенти Абдуллатиф Жамол Рашид, Ливия Президент кенгаши раиси Муҳаммад Юнус Ал-Манфи, Босния ва Герцеговина Президиуми раиси Желка Цвиянович, шунингдек, Куба вице-президенти Салвадор Меса, Габон вице-президенти Роз Рапонда, Танзания вице-президенти Филип Мпанго ҳамда Жазоир бош вазири Айман бин Абдураҳмон иштирок этди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизматига кўра, бундан ташқари Халқаро ташкилотлар томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош ассамблеяси 77-сессияси раиси Чаба Кёрёши, БМТ бош котибининг ўринбосари Татяна Валовая, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Хусрав Нозирий, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби Қайрат Сарибай, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Олга Алгаерова, Халқаро миграция ташкилоти бош директори Антонио Виторино, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси ва Жаҳон туризм ташкилоти бош котиби Зураб Пололикашвили қатнашди.
Шавкат Мирзиёев пандемиядан кейинги даврда геосиёсий ва мафкуравий зиддиятлар кучайиб, уларнинг таъсирида жаҳоннинг турли нуқталарида янги нотинчлик ўчоқлари пайдо бўлаётганини қайд этди.
«Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистонда узоқ вақтдан буён сақланиб қолаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилгани йўқ», — деди Ўзбекистон етакчиси.
Кейинги пайтларда барча давлатларда ўсиб бораётган терроризм ва экстремизмнинг хавф-хатарига қарши Қўшилмаслик ҳаракати доирасида амалий алоқаларни кучайтириш тобора долзарб тус олаётганини алоҳида таъкидланди.