Вашингтон Американинг дунё тартибини ўзгартиришдан қўрқишини тан олди
Америка разведка ҳамжамияти Хитойнинг жаҳон тартибини ўзгартиришга уринишидан хавотир билдирди, бу мамлакат разведка идораларининг Вашингтон олдида турган хавфсизлик хатарлари ҳақидаги хулосасини акс эттирувчи йиллик глобал таҳдидлар ҳисоботида баён қилинган. Ушбу ҳисоботда айтилишича:“Келгуси йилда Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари мураккаб хавфсизлик муҳитига дуч келишади. Бу майдонда бир-бири ва мавжуд тартиб-қоидалар билан тўқнаш келадиган ва уларнинг хавфсизлик оқибатларини кучайтирадиг
Биринчидан, буюк давлатлар, ривожланаётган минтақавий кучлар ва нодавлат субъектлар дунё тартибида ҳукмронлик қилишга интиладилар, шу билан бирга улар келгуси ўн йилликларда ушбу тартибни шакллантирадиган шарт-шароитлар ва қоидаларни яратиш учун бир-бири билан рақобатлашадилар. Иккинчидан, умумий глобал муаммолар, жумладан, иқлим ўзгариши, инсон ва соғлиқ хавфсизлиги шундай шароитда келяптики, дунё Корона эпидемиясини енгиб, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ иқтисодий муаммоларга дуч келаётган бир пайтда улра ўзаро бирикмоқда."
Вашингтоннинг Совуқ урушдан кейинги халқаро майдондаги ўзгаришлар, янги халқаро кучларнинг, хусусан Хитойнинг пайдо бўлиши, Россиянинг халқаро куч сифатида қайта тикланиши билан бирга, дунё тартибидаги туб ўзгаришлардан хавотирда эканлигини аниқ билдирган ҳолда нуфузли минтақавий актёрлар, шунингдек, жаҳон иқтисодиётидаги ўзгаришлар ҳам мазмун ҳосил қилади. Ушбу ўзгариш рамзи минтақавий иқтисодий кучлар билан бир қаторда глобал иқтисодий кучлар ва ривожланаётган иқтисодлардан ташкил топган 20лик гуруҳининг босқичма-босқич алмашиниши бўлиб, бу Ғарбнинг иқтисодий ҳукмронлигининг тугашини ҳамда глобал ва минтақавий миқёсда янги иқтисодий кучларнинг пайдо бўлишини англатади. Бундан ташқари, Ғарбнинг рақиб давлатлари, яъни Хитой ва Россия БРИКС гуруҳига кирувчи Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка каби ривожланаётган иқтисодлари билан бир қаторда бир қутбли тизим ўрнига кўп қутбли тизим яратмоқчи ва бу халқаро леберал тартиб йўққа чиқишини билдиради.
Хитой ва Россия халқаро ўзгаришлар ва жаҳон тизимидаги воқеликлар кўп қутбли тизим тарафдори, деб ҳисобласа, Қўшма Штатлар ҳалигача бир қутбли тизимни сақлаб қолишни талаб қилиб, ўзининг мақсад ва талаблари йўлида бир қутбли дунё тартиби орқали жаҳон полицияси ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Россия ва Хитойнинг ўсиб бораётган ҳамкорлиги ва шериклиги ҳар доим Ғарб блокининг АҚШ раҳбариятига салбий муносабатига дуч келган. Хитой ва Россиянинг минтақавий ва халқаро қудрати ва таъсири кучайиб бораётганидан хавотирда бўлган Қўшма Штатлар бу икки Шарқий ва Евроосиё кучларининг таҳдидли қиёфасини кўрсатиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширди, буни Хитойфобия ва Русафобия деб таърифлаш мумкин. Байден маъмуриятининг юқори мартабали ҳарбий ва хавфсизлик амалдорлари Хитойни Қўшма Штатлар учун энг муҳим геосиёсий тахдид деб бир неча бор эълон қилган ва Пекин ва Москва либерал тартиб асосидаги халқаро тизимни ўзгартириш ниятида эканликларини даъво қилган. Шу билан бирга, улар Россияни Америка ва унинг европалик иттифоқчилари учун асосий таҳдид деб ҳисобладилар ва Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозонишига йўл қўймаслик қатъиятини таъкидладилар. Ҳисоботда айтилишича, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Хитой ва Россия билан қандай дунё пайдо бўлиши борасидаги стратегик рақобат, Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари фонида ҳикояларни ким ва нима шакллантиришини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга.
Афтидан, Американинг энг муҳим ташвиши Хитойнинг Америка билан кучайиб бораётган рақобати ва Пекиннинг дунёдаги биринчи иқтисодий куч ва ҳал қилувчи халқаро актёр бўлишга интилишидир. Шу муносабат билан Америка разведка ҳамжамиятининг ҳисоботида шундай дейилади:"Хитой барча соҳаларда ва турли минтақаларда глобал қоидаларга асосланган тартибни ўзгартириш учун тўғридан-тўғри саъй-ҳаракатларни амалга ошириш имкониятига эга." АҚШ Миллий разведкаси директори Апрел Хайнс АҚШ Сенати разведка қўмитаси билан учрашувда Хитой ўз мамлакати билан зиддиятни кучайтирмоқчи эмаслигини ва Вашингтон билан барқарор муносабатларни афзал кўришини тан олганига қарамай, деди:Хитой бутун дунё бўйлаб иқтисодий, технологик, сиёсий ва ҳарбий жиҳатларда АҚШга таҳдид бўлиб тобора кучайиб бормоқда ва "АҚШ учун мисли кўрилмаган устуворлик бўлиб қолмоқда".