Наврўз Ўзбекистонда яшовчи миллатлар бирдамлигининг энг яхши рамзидир
Наврўз Шарқ халқлари, жумладан, Ўзбекистон халқи учун энг қадимий ва азалий байрамлардан биридир. Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, яшариш ва янгиланиш рамзи бўлмиш бу айёмни орзиқиб кутиш, баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонлаш Ўзбекистон халқи учун олижаноб анъанага айланиб қолган.
Инсонийлик, меҳр-оқибат, мурувват, меҳнатсеварлик каби қадриятларни ўзида ифода этадиган Наврўз байрами энг қадимий байрамлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда "Наврўз" ва "Мустақиллик" байрами энг муҳим ва энг катта байрамлардан ҳисобланади. Биринчи сентяр куни "Мустақиллик" байрами энг муҳим расмий байрам ва Наврўз байрами эса кенг кўламли байрами ушбу мамлакатнинг миллий ва анъанавий байрамларидан саналади.
Форс маданияти географиясида узоқ муддат давомида нишонланадиган Наврўз байрами расмий бир байрам сифатида кенг нишонланади ва бугунги кунда ҳам Ўзбекистонда ўзига хос эҳтиром шаклида кутиб олинади. Мамлакатларнинг аксарияти учун Наврўз байрами меҳрубонлик ва дўстлик рамзидир ва Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон ушбу мамлакатлар жумласидандир.
Наврўз бугунги кунда Ўрта Шарқ, Ўрта Осиё, Кавказ, Ҳинд ярим ороли ва Балкан мамлакатларида кенг миқёсда нишонланади ва Наврўз байрами географияси ҳам кундан-кунга кенгаймоқда.
Баъзи олимларнинг фикрига кўра, Наврўз Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг кенг нишонланса-да, ислом зуҳур топганидан сўнг ҳам сақланиб қолган кўплаб эски маросимлар ва урф-одатлар собиқ тузумнинг кучли қарши курашлари туфайли одамлар онгидан бутунлай ўчириб ташланган эди.
Ўзбекистонда Наврўз халқ анъаналари
Наврўз бу Ўзбекистоннинг ўзига хос анъаналари ва миллий байрамларидан биридир. Ёшлар ва катталар Наврўзни йилнинг энг муҳим ва севимли байрами сифатида эслаб турадиган ноёб ва гўзал қадимий урф-одатларга тўла байрам деб билишади. Чунки бу байрамни ҳеч қачон ўнитиб бўлмас маданий мерос ва бир неча минг йиллик ўзлик деб билишади.
Ўзбекистондаги ушбу миллий ва оммабоп байрам уйни тозалаш маросимидан бошланади. Аёллар ва қизлар баҳор насими ва Наврўз қуёши нури тегиши учун ўзларининг уй-рўзғор нарсаларини уйдан олиб чиқиб қуёшга ёйиб қуйишади.
Ўзбекистонда Наврўз тантаналарининг умумий дастурлари мамлакатнинг турли этник гуруҳлари санъати ва маданиятига мос келади.
Ўзбекистонда 130 этник гуруҳлар ҳаёт кечиришади ва уларнинг ҳар бири маданий марказларга эгалар. Наврўз байрамида ушбу маданий марказларнинг аъзолари ва фаоллари ўзларининг анъанавий кийимлари кийиб Наврўз байрами нишонланадиган майдонларга келиб ушбу байрамни хурсандчилик билан кутиб олишади.
Наврўзгоҳ
Ўзбекистон халқи Наврўз байрамида Наврўз боғига айланадиган боғлар ёки Наврўгоҳларга боришади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу мамлакатнинг турли қавмлари одатда "Наврўзгоҳ" деб номланган жойларда тўпланиб, ўзларининг анъанавий мусиқа, рақс санъатлари ва қўл ҳунармандчиликларини намойиш этишади.
Йилнинг биринчи кунида фаровонлик нишонаси сифатида ранг-баранг дастурхонларлар ёйилиб, мазали таомлар ва ширинликларга қуйилади. Шу куни ҳар бир хонадон меҳмонларни кутиб олишади. Одамлар ҳам меҳмончиликка боришади. Наврўз байрамида уйда қолиш ва ташриф буюрмаслик жуда қийин. Улар шунингдек, одатда ўзларининг анъанавий таомлари, ширинликлари ва пишириб олиб келган нарсаларини катта столга қуйишади ва ҳар ким уни татиб кўриши мумкин. Наврўзда анъанавий мусиқа билан бирга анъанавий халқ рақслари ҳам ижро этилади.
Илгари кўчманчи бўлиб яшаган қавмлар Наврўзгоҳда ҳар ким кириб, кўриниши ва безатилишидан баҳраманд бўлишлари учун чодирлар барпо этишади. Наврўз куни миллий этник маданият марказлари талабалар учун адабиёт ва фан ҳамда таълим соҳасида ёзилган энг сўнгги китобларни намойиш этишади ва бу китоблар уларнинг она тилида Ўзбекистонда нашр этилган.
Қадим замонлардан бўён ушбу юрт аҳолиси оилалари йил бўйи мул-кўл озиқ-овқатга эга бўлишлари учун синган идиш-товоқларни ташлаб, қозонларини март ойининг ёмғири билан тўлдиришлари анъана бўлиб келган. Ўзбек халқи Наврўзни лаклаклар ўтиб кетишидан аниқлашади ва баъзилари эса қушлар билан фол кўришади ва келгуси йил учун башорат этишади. Ўзбек халқининг яна бир урф-одати шундан иборатки, Наврўз пайтида қизлар ўз бахтлари очилиши учун обрўли ва кўп фарзандли кишиларга қулф беришади.
Айниқса, Ўзбекистон халқи онгу тафаккури, турмуш тарзига сингиб кетган қадриятларга кўра, шарқона янги йилнинг бошланиши — Наврўз байрами тараддуди қизғин тус олади. Ҳашарлар уюштирилиб, ариқ-зовурлар тозаланади, ҳовли-жойлар саришталанади, дов-дарахтларга шакл берилиб, янги умид ва орзулар билан навниҳоллар ўтқазилади. Инсон танига қувват бўлгувчи сумалак, ҳалим каби баҳор неъматлари тайёрланади. Айни пайтда беморлар, ёши улуғлар ҳолидан хабар олиш, эҳтиёжмандларга кўмаклашишдек хайрли ишлар бир-бирига уланиб кетади. Бу жараён маҳалла-кўйни, эл-улусни янада ҳамжиҳатликка, якдилликка ундайди. Шу боис ҳам Наврўз, чин маънода, эзгулик, янгиланиш айёми сифатида биз учун қадрли ва азиздир.
Расмий статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16-17 март кунлари мамлакат бўйлаб 25 миллиондан ортиқ кўчат ва 16 ярим миллион гулли ўсимликлар экиб, бундай маросимда 17 ярим миллион киши қатнашди. Давлат идоралари Наврўзга бағишланган турли маросимларни маҳаллаларда ташкил этади.
Наврўз ҳар бир инсон, аввало, ёшлар онгига мустақиллик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, миллий урф-одатларга садоқат, табиатга муҳаббат туйғуларини чуқур сингдиришда алоҳида ўрин тутади. Зеро, унинг ҳаётимиздаги ролини ошириш, асраб-авайлаш жамиятда юксак маънавиятни қарор топтиришнинг, баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Сумалак сайли
Наврўз байрамининг узвий бир қисми, миллий ва умуминсоний қадриятларга эш бўлган тадбир, НММнинг ёрқин намунаси. Сумалак наврўзнинг шоҳ таоми ҳисобланиб, хушхўр ва тансиқ таом ҳисобланади.
Баъзи маълумотига кўра сумалакнинг тарихи 3000 йилдан ошиқ бўлиб, баҳор пайтида, Наврўзнинг бошланишида тайёрланиб келинади.
Бундай сайллар қир-адирларда, боғларда, шаҳарларнинг катта майдонларида, регистонларда, чорсу ва расталард, муқаддас қадамжоларда, маҳалла, гўзарларда ўтказилиб, бир ҳафтадан бир ойгача давом этган. Бутун маҳалла иштирокида тайёрланган сумалак кўпчиликка улашиб чиқилган. Одамлар сумалакни татиб кўриш арафасида, баҳорга етганига шукр қилиб, йилнинг яхши, хайрли, баракали келишини тилаб дуолар қилишган. Сумалак сайли, турли томошо базмлар, куй-қўщиқларга уланиб кетган.
Ҳар бир маросимда бўлгани каби Наврўзнинг ҳам ўзига хос, шаҳона таоми ҳисобланган сумалак ана шундай маросим таоми ҳисобланади.Сумалак пиширишнинг ўзи қатъий анъалар асосида маълум тартиб қоидаларга амал қилинган ҳолда бажарилади. Сумалак муқаддас таом сифатида қадрланади, алқанади. Сумалак ҳақида қўшиқлар ана шу алқов, олқишлар натижасида пайдо бўлган.
Баҳорнинг сен элчиси,
Яхшиликнинг белгиси,
Наврўзнинг сен синглиси,
Сумалакжон, сумалак.
Қўшиқ давомида сумалак пишириш жараёнива ундаги кўтаринки кайфият тараннум этилади. Иримга кўра ҳар бир киши яхши ният билан сумалак пишаётган дошқозонни ковлаши шарт. Кимда-ким қозон ковлаш бахтидан бенасиб қолса, у ўзини камситилган санайди. Айни пайтда Наврўз арафаси, сумалак пишаётган вақтлар жамики эски гина-қудратлар унутилиб, аразли кишилар ярашган ва бу ҳолатларнинг бари йилбоши – Наврўз, сумалак шарофати, деб англанган. Сумалак пишириш шунчаки йиғилиб бир таом пишириш эмас, ёшу қари йиғилиб бир кечаю, бир кундуз давомида катта гулхан ёқиб, ўйин – кулгу қилиш, турли қўшиқларни айтиш, халқ ўйинларини ўйнаш демак. Сумалак билан бир қаторда Наврўз кунларида ҳалим, наврўз гўжа каби танисқ таомлар ҳам пиширилган.
Асрлар оша яшаб келаётган сумалак сайли каби миллий қадрият ва анъаналаримиз халқимизнинг қадим тарихи ва руҳияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларда табиатдаги ўзгаришлар, фасллар алмашинуви ўз аксини топган эътиқодий қарашлар ва аждоларимиз кўнглидан кечувчи некбин ҳис туйғулар ўзининг бадиий ифодасини топганлигини кўрамиз.
Сумалак сайли билан боғлиқ урф-одат ва анъаналар халқимиз орасида бугунги кунгача кенг нишонланиб келинади.
Наврўзга бағишланган дастурлар
Уша куни оммавий байрамлардан ташқари ҳукумат расмийлари хорижий элчилар билан байрам ўтказадилар. Наврўзнинг айрим маросимлари сиёсий сабабларга кўра, унитилган бўса-да, мамлакат мустақилликка эришганидан бери ҳукумат томонидан бу кун дам олиш куни деб эълон қилинган.
Ўзбекистон аҳолиси, айниқса Тошкентда Наврўздан бир-икки кун олдин, "Навоий" деб номланган миллий боғда унинг бир қисми эса "Наврўзгоҳ" майдонида ҳукумат амалдорлари ва хорижий дипломатлар ҳамда минглаб одамларнинг иштирокида катта шукўҳ билан ўтказилади. Бу маросимда Ўзбекистон президенти Наврўз билан табриклайди ва мусиқа юлдузлари ҳамда анъанавий фолклор джамоалари чиқиш қилишади.
Тошкентнинг муҳим голерияларида суратлар ва қўл санъатлари кўргазмалари, Наврўз деб номланган рассомлар кўргазмаси ва Наврўз билан боғлиқ бўлган бадиий бозор кўргазмаси ташкил этилади.