Суриядаги АҚШ қўшинларига қарши ҳарбий амалиётларнинг янги босқичи бошланди
(last modified Sun, 26 Mar 2023 07:47:02 GMT )
март 26, 2023 12:47 Asia/Tashkent
  • Суриядаги АҚШ қўшинларига қарши ҳарбий амалиётларнинг янги босқичи бошланди

Американинг Суриядаги ҳарбий позициялари ракета ҳужумига учради ва Қўшма Штатлар бу ҳужумга қарши жавоб қайтарди.

Пайшанба куни Сурия шимоли-шарқидаги Америка ҳарбий позициялари ракета ҳужумлари билан нишонга олинди. Ушбу ҳужумда бир америкалик пудратчи ҳалок бўлди ва бир неча киши яраланди.

АҚШ Марказий қўмондонлиги штаб-квартираси ҳам бу ҳужумга жавобан Суриядаги баъзи нишонларга ҳужум қилгани ва бу сабаб бир неча киши  шаҳид ва ярадор бўлганини эълон қилди.

Жума куни Сурия шарқидаги Дайр-аз-Зор чеккасида жойлашган Ал-Умар ва Конико нефт-газ конидаги Америка ҳарбий базаси бир неча ракеталар билан нишонга олинди.

Фокс Неюс телеканали Америка армиясининг Суриядаги базаларига қилинган янги ракета ҳужумлари чоғида бу мамлакатнинг бир қатор ҳарбий кучлари жароҳатланганини маълум қилди.

Фокс Неюс телеканали ушбу хабарга асосланиб, америкалик қурбонлар сони ҳали ОАВга ошкор этилмаганини, бироқ аскарларнинг жароҳатлари жиддий эканлигини эълон қилди. Афтидан, Суриядаги америкалик аскарлар ва ҳарбий гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршиликнинг янги босқичига бир неча омиллар билан сабаб бўлган.

Биринчидан; Афтидан, Суриянинг шимоли-шарқидаги Америка позицияларига қилинган ҳужум, асосан, Вашингтоннинг Қуддус ишғолчи режимига Сурияга қарши такрорий ҳужумлар учун берган яшил чироқ билан боғлиқ. Охирги икки ойда сионист режим Суриянинг турли ҳудудлари, жумладан, Ҳалаб аеропортини ракета ҳужумлари билан нишонга олди ва бунинг натижасида бир неча киши шаҳид бўлди ва жароҳатланди.

Ракета ҳужуми

 

Иккинчидан; Сурияда жойлашган Америка аскарлари Суриянинг турли ҳудудларида жойлашган бошқа унсурларга ёрдам бериш билан бирга ИШИД унсурларини қочириш ва уларни Сурия қамоқхоналаридан Ироққа ўтказиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширишди. Бошқача айтганда, Америка ҳарбийларининг ИШИД унсурлари билан ҳамкорлиги Сурияда жойлашган гуруҳлар ва Америка ҳарбийлари ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршиликка сабаб бўлди.

Учинчидан, Америка ҳарбийлари Суриянинг шарқи ва шимоли-шарқида жойлашган жангарилар ва террористик гуруҳларга мамлакатнинг энергия ресурсларини талон-тарож қилишда ёрдам беришда давом этмоқда. Ваҳоланки, Сурия ҳукумати бу борада кўп марта норозилик билдирган ва буни ўз суверенитетини бузиш деб атаган ва Сурия халқи Америка ҳарбийлари билан тўқнаш келган ҳолда улардан Суриядан чиқиб кетишни қайта-қайта талаб қилган.

Тўртинчидан, Яқинда Эрон ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва кенгайтириш бўйича келишув Американи хуш келмайди ва айниқса, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида Хитой воситачилигидаги келишув Вашингтон манфаатларига мос келмайди.

Шунинг учун АҚШ Эроннинг араб давлатлари билан алоқаларининг кенгайиш жараёни давом этишига йўл қўймаслик учун минтақада Эронга қарши янги сценарий ишлаб чиқишга уринаётган кўринади. Шунга кўра, АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг ташқи алоқалар қўмитаси раиси Майкл Маккол Сурия шимоли-шарқидаги Америка базасига учувчисиз самолёт ҳужуми билан боғлиқ баёнотида, Эронни бу ҳужумда рол ўйнаганликда айблаш билан бирга, АҚШнинг Эронга қарши жиловлаш кучи йўқолганини айтди.