Америка ИШИДни Сурия майдонига қайтариш истагининг сабаблари
ИШИД террорчилик гуруҳи охирги пайтларда ҳужумларини кучайтирган. Сурия ва Эрон сўнгги ҳафталарда террор ҳужумларига гувоҳ бўлди. АҚШ ИШИДни қайтаришга тайёр эканлигидан далолат берувчи белгилар мавжуд.
Ассоcиатед Пресс ахборот агентлиги ўз ҳисоботида БМТ экспертлари гуруҳи ушбу ташкилотнинг Хавфсизлик кенгашига тақдим этган ҳисоботида жорий йилнинг биринчи ярмида Ироқ ва Суриядаги айрим можаро ҳудудларида ИШИД террорчилик гуруҳи таҳдиди кучайганини даьво қилганини ёзди. Асуштидпресс хабарига кўра, ушбу ҳисоботда:“ИШИД умумий ҳолатда ҳамон фаол бўлиб, кўрган оғир зиёнига, Сурия ва Ироқдаги фаолияти кўлами камайганига қарамай, бу гуруҳнинг қайтиши хавфи сақланиб қолмоқда”. Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ яқинда ўз нутқида шундай деди:“Америка ИШИД террорчилик гуруҳи майдонга қайтаришга қарор қилди”. Лекин нима учун ва қандай қилиб Америка ИШИДни қайтариш ниятида?
Айниқса Сурияда мавжуд бўлган ИШИДнинг баъзи унсурлари лагерларда, баъзилари эса АҚШ назоратида. ИШИД террорчилари учун асосий қамоқхона ҳисобланган Ал-Ҳасака вилоятидаги Ал-Ҳол лагери ана шундай лагерлардан биридир. Ҳозиргача кўплаб маҳаллий манбалар томонидан АҚШ армияси ИШИД террорчиларини қамоқхоналардан ҳарбий базаларга кўчираётгани ҳақида хабар берилган. Хавфсизлик манбалари, шунингдек, АҚШ Сурияда террорчилик ҳужумларини амалга ошириш учун ИШИД унсурларини тайёрлаётгани ва жиҳозлаётгани ва АҚШ армиясининг фаолияти Сурияда давом этиши учун зарур баҳона яратиш учун ҳужумлар шакллантирилаётгани қайта-қайта таькидлаган. Дарҳақиқат, Сурия халқининг мамлакат ҳарбийларини олиб чиқиб кетиши учун босими остида қолган америкаликлар ИШИД жиноятларини давом эттиришни Сурияда қолиш манфаатларига мос ва муносиб деб билади.
Шу муносабат билан суриялик ёзувчи Хаём аз-Зоаби “Раи Ал-Июм” электрон газетасида мақола эьлон қилиб, Америка ҳаракатларининг мақсадлари ва бу давлат томонидан ИШИДдан яна фойдаланиш вариантини фаоллаштиришга тўхталиб, шундай ёзади:“Суриянинг шимоли ва шарқида, бу давлат назорати остидаги ҳудудлардан ташқарида содир бўлаётган воқеалар, шубҳасиз, Америка таьсири фойдасига. Вашингтон Сурияда беқарорлик ва ишончсизлик бўлишини истайди, террорчи ва бўлгинчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш орқали бу масалани амалга оширишга интилади”.
Сурияни беқарор ва кучсиз қолдиришдан ташқари, Сурияда Эрон ва Россияга босим ўтказиш Американинг ИШИДни, айниқса Сурия саҳнасида қайтаришга ҳаракат қилишига яна бир сабабдир. АҚШнинг яна бир мақсади Эрон, Ироқ ва Сурия ўртасида алоқа линияси ўрнатилишига йўл қўймасликдир. Шу доирада АҚШнинг Сурия бўйича собиқ вакили Жеймс Жеффрей мамлакат кучларининг Суриядан чиқмаслигини билдирди:“Биз Сурия жанубида Дамашқ ва Теҳрон ўртасидаги асосий йўлни тўсиш учун ал-Танфда ҳозирмиз. Трамп даврида Башар ал-Ассад режимига босим ўтказиш ҳаракатлари ҳам бўлган.