март 29, 2023 13:07 Asia/Tashkent
  •  Халқаро Амнистия ташқилоти Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бузилиши соҳасидаги икки томонлама стандартларини танқид қилди
     Халқаро Амнистия ташқилоти Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бузилиши соҳасидаги икки томонлама стандартларини танқид қилди

 Халқаро Амнистия ташкилоти Ғарбнинг Ғарбга қарши бўлган мамлакатларда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масаласига қарата қўйган икки томонлама стандартларини ва бу борада баъзи иттифоқчилар, жумладан сионистик режимга нисбатан юмшашларини қаттиқ танқид қилди. Бу инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ғарб Саудия Арабистони, Миср ва сионистик режим каби иттифоқдош давлатларда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши курашда жуда кам фаоллик борлигини эълон қилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти Ғарбнинг Россияга нисбатан ўта қаттиқлиги ва Россиянинг Украинага қарши уруши оқибатлари туфайли инсон ҳуқуқлари бузилиши соҳасида ўз иттифоқдошларини юмшоқ муомиласига ишора қилиб, бу икки томонлама стандартларни қоралади. Ушбу инсон ҳуқуқлари ташкилоти ўзининг йиллик ҳисоботида маълум қилди:Ғарбнинг Россиянинг Украинага ҳужумига қатъий жавоби Ғарбнинг баъзи иттифоқчилари, жумладан, сионистик режим, Саудия Арабистони ва Миср томонидан инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилиш ҳолатларини бартараф этиш учун мазмунли чоралар кўрилмаганидан кескин фарқ қилади.

Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги икки томонлама стандартлари масаласи Ғарб ҳукмронлигига қарши бўлган Эрон каби давлатлар, шунингдек, Хитой ва Россия каби Ғарбнинг рақиблари томонидан кўп маротаба кўтарилган. Агарчи инсон ҳуқуқлари тушунчаси жаҳон миқёсида ва халқаро ҳамжамиятда қабул қилинган тушунча бўлса-да, аммо Ғарбнинг Америка етакчилигидаги ёндашувлари, позициялари ва ҳаракатларига назар ташлайдиган бўлсак, ғарбликларнинг бу фундаментал тушунчага ўзига хос ва чекланган таърифи бор ва таъбир жоиз бўлса, улар ўз ўлчови ва мезонлари билан бошқа мамлакатлардаги, хусусан, Ғарб ҳукмронлигига қарши бўлган мамлакатлардаги инсон ҳуқуқлари аҳволини ўрганиб, ўз позициясини эгаллайдилар. Гарчи дунёнинг турли бурчакларида ва турли мамлакатларда, шунингдек, жаҳон динларида инсон ҳуқуқлари масаласи ҳар хил ва турли кўринишларга эга бўлиб, Ғарбнинг бошқа давлатларни инсон ҳуқуқлари ҳақидаги ўзига хос таърифига асосланиб ҳукм қилиши нотўғри.

Инсон ҳуқуқлари масаласи ғарбликларнинг Россия, Хитой, Эрон каби Ғарбнинг гегемонлигига қарши турган давлатларга қарши тарғибот ҳужумлари ва психологик уруш бошлаш қуроли бўлиб қолди. Бунга яққол мисол сифатида Россияни Украина урушида инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ва ҳарбий жиноятлар содир этишда айблаш, ҳатто Халқаро жиноий суд томонидан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер беришни ҳам мисол келтириш мумкин. Лекин айни шу суд Афғонистондаги америкалик аскарларнинг жиноятларини кўриб чиқишдан бош тортиб келмоқда ва ҳозиргача у Ғарб етакчиларидан бирортасини, хусусан, 2003-йилда Британия Бош вазири Тони Блейр билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз Ироққа ҳужум қилган Жорж Бушни ҳибсга олишга ордер бергани йўқ.

Франсиядаги тинч намойишларда политсия намойишчиларга қарши куч ишлатмоқда

 

Сионистик режимнинг фаластинликларга қарши босиб олинган Фаластиндаги уй ва фермер хўжаликларига кўплаб ҳужумлар уюштирган кўп сонли ва кетма-кет жиноятларини, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилда Фаластин халқини шафқатсизларча ўлдиришини қоралаш ёки тергов қилишни талаб қилишда ҳам худди шу нарса ўз аксини топади. Дарҳақиқат, АҚШ бу борада Тел-Авивга қарши чора кўрмайди, балки БМТ Хавфсизлик Кенгашида ушбу жиноий ҳаракатларга қарши баёнотлар ёки резолюцияларнинг чиқарилишига доимо тўсқинлик қилиб келади. Бу сионистик режимни фаластинликларга қарши кўпроқ жиноят содир этишга ундашга сабаб бўлиб келмоқда.

Бошқа томондан, ғарбликлар инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганишдан ўзларини иммунитетга эга деб билишади ва шу сабабли, бу мамлакатлардаги вазият, айниқса Қўшма Штатлардаги ҳолатлар бўйича БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши каби инсон ҳуқуқлари институтларининг инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳисоботлари, баёнотлари ва резолюцияларига эътибор бермайдилар. Асосан, Ғарбнинг инсон ҳуқуқлари бўйича даъволари бир-бирига қарама-қарши давлатларга қарши кўтарилади, Ғарбда, хусусан, Америкада инсон ҳуқуқлари аҳволига назар ташласак, бу мамлакатларда инсон ҳуқуқлари кескин поймол қилинганини кўриш мумкин. АҚШ Конгрессининг мусулмон ва демократ вакили Илҳан Умар шундай дейди: “Вашингтоннинг бутун дунёда инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳақидаги даъволари жуда “иккиюзламачилик”дир.

Хусусан, рангли одамларга нисбатан камситувчи муносабатнинг давом этиши ва Америка полициясининг уларга нисбатан ўта зўравонлиги, шунингдек, Вашингтоннинг АҚШдан ташқарида ҳарбий амалиётлар ва ҳужумлар ва Ветнам, Афғонистон, Ироқ ва Сурия каби кўплаб мамлакатларда уруш жиноятлари билан қора рекорди ва қамоқхоналарнинг ташкил этиш ва уларда айбланувчиларга нисбатан ғайриинсоний муомала ва қийноқлар Вашингтоннинг инсон ҳуқуқларига тарафдорлик бўйича ёлғон даъвосини кўрсатади. Инсон ҳуқуқларига даъвогар бўлган Европа давлатларида ҳам бу соҳада ноқулай вазият мавжуд. Франция ва Германия каби бу мамлакатларда рангли одамларга, муҳожирлар ва қочоқларга нисбатан камситиш ва зўравонлик, аксарияти муҳожирлар ва қочоқлар бўлган мусулмонларга нисбатан камситиш ва зўравонликнинг тарқалиши, ишчилар учун оғир ва ноўрин шароитлар, турли соҳаларда, хусусан, бандлик ва таълим соҳасида этник ва жинсий камситишлар мавжуд.

Ёрлиқ