апрел 10, 2023 12:19 Asia/Tashkent
  • Фаластин, ислом умматининг бирламчи масаласи (2)
    Фаластин, ислом умматининг бирламчи масаласи (2)

Фаластин тарихи илоҳий пайғамбарлар номи билан бошланади ва бу замин кўплаб пайғамбарлар пайдо бўлган жойдир.

Ассалому алайкум азизлар. "Фаластин, ислом умматининг бирламчи масаласи" дастурлар туркумининг иккинчи дастури билан сизлар билан биргамиз. Бу дастурлар силсиласида Фаластин заминининг ислом олами учун аҳамияти сабаблари ва нега Фаластин масаласи ислом давлатларининг барча муштарак масалалари ва ташвишлари орасида бўлиши кераклиги ҳақида сизлар билан суҳбатлашамиз. Бу саволларга жавоб бериш учун аввалги дастуримизда бу замин тарихини кўздан кечириб, Фаластин минг йиллик тарихга эга қадимий ўлка эканлигини айтган эдик. Географик ҳолати ва ундаги тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигининг гуллаб-яшнаши туфайли у доимо турли элатларнинг ҳаракатланиш ва келиш жойи бўлиб келган. Шунингдек, бу ҳудуддаги аҳоли пункти минг йиллар аввалига бориб тақалиши айтилган. Аммо бу ўлканинг маълум бўлган биринчи аҳолиси канъон араблари бўлиб, улар милоддан тахминан уч минг беш юз йил аввал араб яриморолидан бу юртга кўчиб келишган ва бу ўлкада сивилизация ўрнатишга ва унда шаҳарлар қуришга муваффақ бўлишган. Шунингдек, Фаластин заминининг ҳозирги номининг асосий илдизи милоддан аввалги 13-асрда бу ерга кириб келган Пелест ёки “Пуласти” номли қабилалар номидан келиб чиққанлиги айтилди. Улар канъонликларнинг динига жалб қилинган ва бу ҳудуднинг фаровонлигига ҳисса қўшган. Дастурнинг давоми билан ҳозир биз билан қолинг.

 

Фаластин замини турли илоҳий пайғамбарлар пайдо бўлган жой бўлиб, Фаластин тарихи асосан пайғамбарларнинг номлари билан бошланади. Бу заминда Аллоҳнинг ягоналигига эътиқод Иброҳим (а.с.)нинг Фаластинга келиши билан бошланган. Ҳазрати Иброҳим (а.с.) эрамиздан тахминан 1900 йил аввал Ироқдан ҳижрат қилиб, Фаластин заминига кирган биринчи пайғамбарлардан биридир. Ҳазрати Иброҳим (а.с.) шариат ва муқаддас таълимот соҳиби бўлган, иродаси мустаҳкам, тавҳидни ёйиш йўлида кўп ҳаракат қилган буюк пайғамбарлардандир. Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом бутпарастлар ёки ой ва қуёш каби самовий жисмларга сиғинадиган одамлар орасида Аллоҳга сиғинишнинг етакчиси ва раҳбари эдилар. У киши Фаластинга киргач, Хеврон (ал-Халил) шаҳрига жойлашди.

Иброҳим (а.с.) нафақат тавҳид пешвоси, балки бола қурбонлик қилиш маросимини ҳам бузиб ташлаган. Аллоҳ таолонинг амри ва иродасига кўра, унга иймон келтирганлар билан бирга “Ур” шаҳридан чиқиб, Канъонга бориб ўрнашди. Канъонда у тавҳидга зид одатларга эга бўлган одамларга дуч келди. Бу одамларнинг дини бутларга сиғиниш бўлиб, уларнинг машҳур бутларидан бири "Молик ва Рабб" деган маънони англатувчи "Баал" бўлиб, уларга кўра қуёш худоси эди. Шунингдек, "Аштар" ёки "Астарте" бути, уларнинг фикрича, ой худоси эди. Канъон халқи ҳам ғайриинсоний маросимда ўз фарзандларини Молоч ёки Молеч (лот. Молоч ёки Молеч) деб аталган худоларидан бирига қурбон қилишган. Молоч икки кўтарилган шохли ва баъзан иккита қанотли, олтин тахтда ўтирган ва бола қурбонлигини қўлларига қўйиш учун қўлларини олдинга чўзган эркак буқа шаклида тасвирланган. Ушбу металл бутнинг материали мис бўлиб, қурбонлик қилиш маросимида бу бут қўйилган платформа остида иссиқ олов ўрнатилган. Шунинг учун болани иссиқ қўлларига қўйишганда, у иссиқдан куйиб кетар, чақалоқнинг йиғлаши ва додлаш овози атрофдагиларга ғам-ғусса ва ноқулайлик туғдирмаслиги учун ноғорачилар ноғора чалишарди.

Молоч

 

Иброҳим пайғамбар (а.с.) Фаластинга келганида бутпарастликни қоралаб, канъонликларни ўз фарзандларини қурбонлик қилишдан огоҳлантириб, уларни Аллоҳга сиғинишга ва яккахудоликка чорлади. Ҳазрати Иброҳим (а.с.) ниҳоят шу юртда вафот этди ва ал-Халилга дафн қилинди. Бу шаҳарнинг ал-Халил деб номланишига сабаб шу шаҳардаги Иброҳим Халилуллоҳнинг қабридир.

ал-Халилдаги Иброҳимий масжидидаги Ҳазрати Иброҳим (а.с.) қабри

 

Ҳазрати Иброҳим (а.с.)нинг биринчи хотини Сорадан Исҳоқ (а.с.) исмли ўғил кўрди ва бундан олдин иккинчи хотини Ҳожардан Исмоил (а.с.) туғилди. Кейинчалик “Исроил” лақабли Исъҳоқдан Ёқуб исмли ўғил туғилади. Ёқубнинг 12 ўғли бўлиб, улар "Бани Исроил" номи билан машҳур бўлган. Ҳазрати Яъқубнинг ўғилларидан бири Юсуф (а.с.) деб аталган бўлиб, у отаси (Ҳазрати Яъқуб) томонидан жуда қадрланган. Отанинг катта эътибори, шунингдек, ака-укаларнинг Юсуф бир кун келиб, Аллоҳнинг амри билан Исроил ўғиллари ҳукмронлигини ўз қўлига олиши ҳақидаги маълумотлари Юсуфнинг биродарларининг ғазабини қўзғатди ва норози бўлишди. Шундан сўнг, уни қудуққа қамашди, сўнгра исмоилийлар карвонига (Ҳазрат Исмоилнинг набиралари) Аллоҳнинг иродасини ўзларнинг фикрига кўра ўзгартириш учун сотиб юборишли. Лекин билшмасдики, Аллоҳнинг иродаси ўзгармасдир.

Юсуфни карвон билан Мисрга олиб кетишди. Мисрда Юсуф Мисрнинг азизининг назарига тушиб, мансаб ва мавқе эгасига айланади. Энди Аллоҳ таоло томонидан пайғамбар этиб сайланган у Мисрдаги одамларни тавҳидга чақириб, бутпарастликдан йироқ бўлишга чорлади ва бутпараст ибодатхоналарнинг руҳонийлари томонидан ғазабланган бўлса-да, уларнинг барчасини ўзига жалб эта олган. Ёқуб алайҳиссаломнинг болалари Мисрга буғдой сотиб олиш учун келганларидан сўнг, Юсуф (а.с.) уларга ўзини таништирди ва улар қилган ёмонликларидан тавба қилдилар. Аммо уларнинг гуноҳларининг каффорати шу эдики, Юсуф (а.с.) акаларига Канъонга қайтиб, бутун оиласи билан Мисрга кўчишни буюрди. Шундай қилиб, Бани Исроил  Аллоҳнинг амрига қарши чиқиш учун қасддан қилган гуноҳларидан покланиш учун аслида Мисрга сургун қилинди. Юсуф (а.с.)дан сўнг Аллоҳ таолонинг иродасига кўра, Исроил ўғиллари Мисрда 400 йил давомида ўта машаққат ичида қолдилар, то олдинги пайғамбарларнинг ваъдаси амалга ошгунча ва улардан Мусо ибн Имрон исмли пайғамбар пайдо бўлди.

Мусо (а.с.) Яъқубнинг авлодларидан Имроннинг ўғлидир. Ҳазрати Мусо (а.с.)нинг номи ва у зотнинг ҳаётининг айрим қисмлари бошқа пайғамбарлардан кўра кўпроқ ва Қуръони Каримнинг турли сураларида 136 марта зикр қилинган. У Миср ҳукмдори Фиръавн Исроил ўғилларини ўлдиришни ва қизларини асир олишни буюрган даврда туғилган. Баъзиларнинг фикрича, Фиръавн Исроил ўғилларини заифлаштириш учун ўлдиришни буюрган. Бошқалар эса бу буйруқнинг сабабини Фиръавннинг туши деб билишган. Фиръавн тушида Бани Исроилдан ўғил туғилиб, унинг шоҳлигини вайрон қилади. Шунинг учун Мусо (а.с.) дунёга келганида, Мусо алайҳиссаломнинг онаси Ёҳобид, Аллоҳ таолонинг илҳомига кўра, ўғлини Нил дарёсида сандиқда қолдириб кетган. Бу болани Фиръавннинг ҳамроҳларидан бири сувдан олиб кетган. Шунинг учун унинг бешиги сувдаги дарахт ёнидан топилгани учун унга Мусо деб ном беришди. Аллоҳ таоло Мусо (а.с.)нинг Фиръавн саройида улғайишини хоҳлади.

Мусони сувга ташлаш

 

Мусо (а.с.) пайғамбар этиб сайлангандан сўнг, Фиръавн (Рамсзес икки) бани Исроилга йўл қўйган зулм  туфайли унга бани Исроилни Фиръавн зулмидан озод қилиш ва Миср юртидан кўчиб ўтиш вазифаси топширилди. Шундан сўнг, Канъон (Фаластин) ҳаракатга қилишди. Шу сабабли, тахминан 3300 йил олдин Мусо пайғамбар ва бани Исроил  оталари ва ота-боболари (Ёқуб) юртига етиб боргунларича саҳродан ўтишди. Бу вақтда Мусо (а.с.) ўзининг валийси Юшаь (а.с.) билан бирга бир неча кишини Фаластинга юбориб, у ердаги вазият ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади. Қайтгандан сўнг, ўша гуруҳ у ерда кучли ва золим одамлар яшаётганликлари ҳақида хабар беришди, шунда Бани Исроил қўрқиб, Фаластинга боришдан бош тортишди ва ўз пайғамбарлари Ҳазрати Мусо (а.с.) амрларига бўйсунмади. Шунинг учун Исроил ўғиллари ўша саҳрода қирқ йил сарсон бўлдилар. Бу узоқ муддатда Мусо алайҳиссалом ўз қавмини ҳидоят қилишдан қайтмадилар. Аммо исроилликлар кўп марта исён кўтардилар ва тажовуз қилдилар. Баъзи одамлар бутпараст бўлиб, бир гуруҳ унинг буйруғига зид равишда Мисрга қайтишни талаб қилишди.

Бани Исроилнинг Синай чўлидаги воқеалари билан боғлиқ қўлда тўқилган гилам.

 

Ниҳоят, Мусо (а.с.) 120 ёки 126 ёшида вафот этдилар.

Ҳурматли ҳамроҳлар, Фаластин тарихини биргаликда ўрганиш учун кейинги дастуримизга қўшилинг. Шундай экан кейинги дастургача Аллоҳ сизни асрасин.

Ёрлиқ