АҚШ махфий ҳужжатларини ошкор қилиш можароси ва Вашингтоннинг пассив ҳаракати
(last modified Thu, 13 Apr 2023 08:41:35 GMT )
апрел 13, 2023 13:41 Asia/Tashkent
  • АҚШ махфий ҳужжатларини ошкор қилиш можароси ва Вашингтоннинг пассив ҳаракати
    АҚШ махфий ҳужжатларини ошкор қилиш можароси ва Вашингтоннинг пассив ҳаракати

 Бу давлатнинг махфий ҳужжатлари ошкор бўлгач, Америка ҳукумати ижтимоий тармоқлар ва муҳокама майдончалари мониторингини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Байден маъмуриятининг юқори мартабали амалдори ва АҚШ Конгресси расмийси АҚШ Мудофаа вазирлигининг махфий ҳужжатлари бир неча ҳафта давомида интернетда айланиб юрганини ва АҚШ разведка идоралари бу вазиятни кузата олмаслигини эълон қилди. Шу боис, ҳукумат виртуал маконда ижтимоий тармоқлар ва муҳокама майдончалари мониторинги ва кузатувини кенга

Разведка маълумотларини йиғиш усулини ўзгартириш Америка расмийларининг яна бир ечимидир. Шу билан бирга, улар ушбу ҳужжатлар қандай тарқатилганини аниқлашга ва яна бир ёмон ниятли воқеа содир бўлишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу ҳужжатларнинг бир қисми “Дисcорд” ижтимоий тармоғида март ойи бошида, бошқалари эса феврал ойида эълон қилинган. Пентагон махфий ҳужжатларини чоп этиш можароси АҚШда сўнгги бир неча ўн йилликдаги энг муҳим маълумотлар сизиб чиқиши ҳолатларидан бири сифатида қаралмоқда. Пентагон душанба куни АҚШнинг махфий ҳужжатлари, хусусан Украинага оид маълумотларнинг ошкор этилиши Америка Қўшма Штатлари хавфсизлиги учун “жуда жиддий” хавф туғдиришини эълон қилди. АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Крис Меагер шундай деди:Гап шундаки, ушбу ҳужжатларни онлайн тарзда нашр этиш “миллий хавфсизлик учун жуда жиддий хавф туғдиради ва дезинформация яратиш имкониятига эга”.

АҚШ разведкасининг 100 дан ортиқ ошкор қилинган ҳужжатларида Украинадаги уруш, Россия, Хитой ва Ғарбий Осиёнинг ҳарбий фаолиятига оид нозик ва махфий маълумотлар мавжуд. Пентагоннинг ошкор қилинган ҳужжатларининг бир қисмида Миср Россияга ўқ-дорилар жўнатишга тайёрланаётгани айтилади. Шунингдек, бу ҳужжатларда махфий ҳужжатлар ва АҚШ ва НАТОнинг Украина армиясини Россияга ҳужум қилиш учун жиҳозлаш режаси тафсилотлари ҳамда Байден ҳукумати бошқа махфий маълумотлар мавжудки, улар Тwиттер ва Телеграм ижтимоий тармоқларида эълон қилинган ва кўплаб баҳсларни вужудга келтирди ва турли соҳаларда кўплаб воқеаларни фош қилинган. Бу ҳужжатлар орасида АҚШнинг жосуслик усуллари ва бу давлатнинг ўз душманлари ва иттифоқчиларига қарши жосуслик ҳаракатлари бор. Американинг турли даражадаги расмийлари ҳанузгача ушбу 100 та махфий ҳужжатларнинг кибермаконда ошкор этилишининг ички ва ташқи оқибатларини назорат қилиш учун курашмоқда. Албатта, Пентагоннинг бир қисми Украинадаги уруш билан боғлиқ бўлган махфий ҳужжатларининг ошкор этилиши билан боғлиқ ҳолда ҳозиргача бир қанча фараз ва эҳтимоллар таклиф қилинган. Америка расмийлари бу ҳужжатлар ортида Россия турганини даъво қилмоқда. Москва бу борада изоҳ бермади. Бошқа томондан, баъзи россиялик ҳарбий экспертлар ушбу ҳужжатларнинг сохта эканлиги ва улар атайлаб чоп этилгани ҳақидаги назарияни илгари суришди.

Бу жанжал Американинг сўнгги ўн йилликлардаги махфий ҳужжатларини ошкор қилиш сериясидаги сўнгги можородир. Аввалроқ, 2013-йилда АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Россияда бошпана топганидан кейин телевидениега берган интервюсида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ўзининг Европадаги иттифоқчилари билан бир қаторда оддий фуқаролар устидан ҳам жосуслик қилаётганини ошкор қилган эди. У бу Америка хавфсизлик ташкилоти ҳамда Британия хавфсизлик ташкилотининг одамларни тинглаш ва жосуслик билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилган эди. Бу фош қилиш Америка Миллий Хавфсизлик Агентлиги ва умуман Америка Қўшма Штатлари хавфсизлик ва разведка муассасаларига муҳим зарба бўлди. Қолаверса, Америка разведка идораларининг турли давлатлар ва ҳатто Вашингтоннинг яқин иттифоқчиларига қарши олиб борилган кенг қамровли жосусликларини ошкор қилишлари АҚШ ва бу давлатлар, жумладан Германия ўртасида кескинликни келтириб чиқарди.

Эндиликда АҚШ Мудофаа вазирлигининг ижтимоий тармоқларда, хусусан, Украинанинг ҳарбий режалари ҳақидаги махфий ҳужжатларининг ошкор этилиши Киев расмийларининг кескин муносабатига сабаб бўлди. Ушбу маълумотларнинг сизиб чиқиши Украинанинг турли ҳудудларида Россия кучларига қарши мамлакат армиясининг оператив режалари ва келажакдаги ҳаракатлари нуқтаи назаридан Украинага катта зарар келтирди. Шу билан бирга, бу маълумотларнинг сизиб чиқиши иттифоқчиларга борган сари ишончсизлик кучайиши ва Қўшма Штатларнинг обрўсини сусайишига сабаб бўлди. Энди шу савол туғиладики, АҚШ ҳукумати ҳатто Украинадаги уруш каби нозик масалаларда ҳам ўзининг махфий ҳужжатларини ҳимоя қила олмаса, қандай қилиб у дунёнинг бошқа қисмлари, жумладан, Европа ва Ғарбий Осиёдаги иттифоқчиларини ҳимоя қилишга даъво қилади ва глобал рақиблари Россия ва Хитойнинг разведка ҳаракатларига қарши қандай курашади?