Москва давлати АҚШнинг Россия Мисрдан ракета олмоқи деган иддаоларини рад этди
Россия президентининг матбуот котиби АҚШ газетасининг Россия Мисрдан ракеталар олиши бўйича тахминий даъвосини рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШнинг "Вашингтон пост" газетасининг Мисрнинг Россияга қурол-яроқ етказиб бериш бўйича махфий режаси ҳақидаги тахминини сохта, эканлигини ва ёғонлигини таъкидлади.
Кеча АҚШнинг " Вашингтон пост" газетаси Пентагон ва Марказий разветка бошқармаис ҳужжатларига таяниб АҚШ разветкасининг тахминий маълумотлариг асосан Миср жорий 2023-йил бошида Россияга яширинча 40 мингтагача ракета етказиб беришни режалаштирганди деб иддао қилди.
Ҳисоботга кўра, АҚШ ҳозиргача ракета Россияга юборилганини кўргани йўқ.
Миср мамлакати АҚШнинг Африка қитъасидаги асосий иттофоқчиларидан бири бўлиб, ўнлаб йиллар ичида АҚШдан йилига бир миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам олиб келади.