Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 22 Apr 2023 07:53:37 GMT )
апрел 22, 2023 12:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 15 - 22 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг ҳозирги ва собиқ президентлари билан телефон орқали суҳбатлашди

 

  • Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

 

  • Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи делегациясини қабул қилди

 

  • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

 

  • Ўзбекистон бўйлаб барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди

 

*****

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқотида “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор берди.

Шавкат Мирзиёев ва Сардор Бердимуҳаммедов суҳбатларида, Ўзбекистон ва Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда олий даражадаги келишувларга мувофиқ амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Икки мамлакта ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари, энг аввало, “Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек  кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон миллий етакчиси, Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбатда икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

***

Ўзбекистонда референдум

 

Ўзбекистонда референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланиши билан сиёсий тадбирда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар овоз бериш учун участка сайлов комиссиясига мурожаат қилиши тўғри келади.

19-26 апрель кунлари Ўзбекистонда янги Конституция тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича референдумда муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтади. Жараён референдумдан ўн кун олдин бошланади ва референдумга уч кун қолганда тугайди.

Фуқаро муддатидан олдин овоз бериш учун участка комиссиясига сайлов куни бўла олмаслик сабабини (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш) кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилиши керак.

Ўтказиладиган референдумда муддатидан олдин овоз бериш учун сайлов участкалари иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача, шунингдек, дам олиш ва байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача очиқ бўлади.

Овоз берувчи тегишли участка комиссиясига бўла олмаслик сабабларини кўрсатган ариза асосида бюллетен олади. Тўлдирилган бюллетен ёпиқ конвертга солиниб, махсус сейфда сақланади.

Жори йил 30 апрель куни овоз бериш жараёни якунлангандан сўнг, муддатидан олдин овоз берганларнинг конвертга солинган бюллетенлари овоз бериш қутисига ташланади.

Мазкур референдум бўйича муддатидан олдин овоз бериш Россиянинг 49 та ҳудудида ўтказилади. Референдум учаткалари иш кунлари Москва вақти билан соат 7:00-16:00 да, дам олиш ва байрам кунлари соат 10:00-14:00 да очиқ бўлади.

Россияда референдумнинг асосий кунида овоз бериш участкалари Москвадаги элчихона ҳудуди, шунингдек, Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Новосибирск, Ростов-Дон ва Санкт-Петербургдаги бош консулликлардагижами еттита сайлов участкаси очилади.

***

Шавкат Мирзиёевнинг кеча куни Европа Иттифоқи делегацияси билан бўлиб ўтган учрашувида инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш соҳасида эришилган ютуқлар ҳамда ЕИ институтлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги қадамлар кўриб чиқилди.

Европа томонидан қабулда ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Имон Гилмор ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси ва натижадорлиги катта мамнуният билан қайд этилди деб хабар қилган Уза.уз сайти.

Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Кейинги йилларда Европа томонидан тақдим этилган “GSP+” шароитлари туфайли ўзаро савдо ҳажми ва муваффақиятли инвестиция лойиҳалари сони жадал ортиб бормоқда. Бундан ташқари, маданий-гуманитар соҳада муҳим тадбирлар амалга оширилмоқда.

ЕИ вакиллари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар стратегиясини қатъий қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлади.

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш, фуқаролик жамиятини, гендер тенгликни ривожлантириш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш ва бошқа йўналишларда эришилган муваффақиятлар юксак баҳоланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича бўлажак референдумнинг аҳамияти қайд этилди.

***

Шавкат Мирзиёев

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити табригида виждон эркинлигини қарор топтириш, диний-маънавий қадриятларни тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом этаётганини таъкидлади. Жорий йилда чекловлар олиб ташланиши туфайли 31 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Макка ва Мадинага умра зиёратига борди.

«Қалбларимиз қувонч ва эзгулик нурига тўлиб турган ушбу саодатли дамларда аввало мана шундай қутлуғ ва мунаввар кунларга эл-юртимиз билан биргаликда соғ-омон етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз», — дейилади табрикда.

Давлат раҳбари янги Ўзбекистонни қуриш жараёнида ҳаётнинг барча соҳалари қатори диний йўналишдаги ишлар ҳам янги босқичга кўтарилиб бораётганини таъкидлади. «Кейинги йилларда сизлар билан бирга бу борада улкан ишларни амалга ошираётганимиз халқимиз, жамоатчилигимизга яхши маълум, албатта» дейилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган 541 киши афв этилди. Уларнинг орасида 36 нафар чет эл фуқароси, 136 нафар аёл, 75 нафар 60 ёшдан ошган эркак ҳамда 6 нафар тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашганлар бор.

Афв этилган шахсларнинг 374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

****

Фитр ҳайити намози

 

21 апрель тонгида Ўзбекистондаги мавжуд 2100 ортиқ масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилди.

21 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистоннин барча масжидларида ҳайит намози ўқилди. Масжидларга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намоздан олдинги амру-маъруфларда Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш, бу кунни улуғ байрам сифатида яхши кайфиятда ўтказиш лозимлиги таъкидланди.

21 апрель куни Тошкент шаҳридаги 116 та масжидда ҳайит намози адо этилди. Шу куни соат 00:00 дан 07:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Ёрлиқ