Эрон ва Россия ўртасидаги транзит ҳамкорлик ҳужжатининг аҳамиятига назар
(last modified Mon, 24 Apr 2023 07:22:08 GMT )
апрел 24, 2023 12:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ўртасидаги транзит ҳамкорлик ҳужжатининг аҳамиятига назар
    Эрон ва Россия ўртасидаги транзит ҳамкорлик ҳужжатининг аҳамиятига назар

Москвада Эрон транспортни ривожлантириш жамғармаси, Евроосиё транспортни мувофиқлаштириш кенгаши ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Иқтисодий ривожланиш маркази ўртасида уч томонлама ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ушбу англашув меморандуми қоидаларидан келиб чиқиб, имзолаган томонлар халқаро коридорлар, айниқса, “Шимол-Жануб” йўлаклари бўйлаб савдо, транзит ва юкларни сақлаш ҳажмини ошириш учун бир-бирлари билан ҳамкорлик қиладилар; Ушбу меморандумни имзолаган томонлар ушбу мақсадларга эришиш учун ахборот алмашиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ихтисослашган делегациялар алмашинувига ҳам алоҳида урғу бердилар.

Эрон Ислом Республикасининг транзит ўсиши бўйича стратегик режаси транспорт йўлаклари, айниқса, шимол-жануб йўлакларининг гуллаб-яшнашига асосланган; Бу коридорда турли давлатлар фаолият юритади. Чунки бу йўлак учта асосий транскаспий тармоғидан, Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ғарбий тармоғидан ва Туркманистон орқали ўтадиган Марказий Осиё йўлидан иборат. Шунингдек, мазкур йўлак Марказий Осиёга ҳамда Озарбайжон Республикаси ва Грузиянинг Қора денгиздаги потенциал портларига боғловчи йўналиш ҳисобланади.

Албатта, шимолий-жанубий коридордан ўтказиладиган товарлар миқдори бўйича энг муҳим мамлакат Россия бўлиб, ҳатто бу коридор ўтмишда Москва учун унчалик муҳим бўлмаган ва Россия жануб билан савдо қилишдан унчалик манфаатдор бўлмаган бўлса-да, лекин ҳозир Ғарбнинг бу давлатга қарши санкциялари ва Украинадаги уруш туфайли бу коридор ҳам Россия учун жуда муҳим; Шу сабабли, Россия президенти Владимир Путиннинг 2022-йил июл ойида Эронга ташрифи чоғида иккала томон ҳам ушбу йўлакни якунлаш бўйича ҳаракат қилишга ваъда берган эди.

Ҳозир ҳам Эрон ва Россия ўртасидаги транзитни ривожлантириш ва “Шимол-Жануб” коридорини фаоллаштириш икки давлатнинг муҳим лойиҳаларидан бири сифатида қаралмоқда; Бу савдо йўли икки давлатга Ғарб етиб бора олмайдиган қуруқлик ва денгиз йўллари орқали Осиёнинг ўсиб бораётган иқтисодидаги харидорларга турли маҳсулотларни ўтказиш имконини беради.

шимолий-жанубий коридори

 

Эрон ва Россия ўртасидаги келишувга кўра, 2030 йилга бориб икки давлатнинг транзит салоҳияти 50 миллион тоннага етади, ҳозир эса Эрон орқали фақат 8 миллион тонна рус товарларини транзит қилиш имконияти мавжуд; Шу муносабат билан Эроннинг Россиядаги элчиси Казем Жалолий шундай деди:"Россия ҳар йили Европага 300 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қиларди. Аммо энди бу кўрсаткич Туркия ва Эрон орқали ўтади ва Россиянинг фикри Эрон орқали камида 50 миллион тонна маҳсулот экспорт қилишдир".

Эронда ушбу коридорни ишга тушириш учун мавжуд тўсиқлардан бири Астара-Рашт темир йўл участкасининг қурилиши тугалланиши; Шу муносабат билан Россия, Эрон ва Озарбайжон Республикаси ушбу участканинг қурилиши бўйича ҳукуматлараро битим тайёрламоқда ва уни 2023-йилда якунлашни режалаштирмоқда; Россия транспорт вазири ўринбосари Дмитрий Зорев икки давлат ўртасида Рашт-Астара темир йўли қурилиши бўйича келишувга тўхталар экан, ушбу лойиҳани амалга ошириш тез орада бошланишига умид билдирди.

Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, Эрон ва Россия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик ва ҳарбий ҳамкорлик кенгайиб бормоқда ва Ғарбнинг Эрон ва Россияга қарши кенг қамровли санкциялар жорий этиши, баъзи иқтисодий муаммоларни келтириб чиқарганига қарамай, бу икки давлатнинг ўзаро муносабатларни, жумладан, савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги қатъиятини кучайтирди. Бунга яққол мисол сифатида Эрон ва Россия расмийларининг “Шимол-Жануб” йўлаги лойиҳасини якунлаш бўйича саъй-ҳаракатлари ҳамда яқинда имзоланган савдо, транзит ва товарларни сақлашни халқаро йўлаклар бўйлаб, айниқса, “Шимол-Жануб” йўлагида кўпайтириш мақсадида имзоланган транспорт соҳасида ўзаро англашув меморандумини шу доирада баҳолаш мумкин.

Ёрлиқ