Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 29 Apr 2023 11:53:31 GMT )
апрел 29, 2023 16:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 22-29 апрель кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев ва Альберт Йонссон Ўзбекистондаги референдум масаласини муҳокама қилдилар

 

  • Бахтиёр Саидов расман Ўзбекистон ТИВ раҳбари лавозимига тайинланди

 

  • Бахтиёр Саидов белгиялик ҳамкасби Ҳаджа Лаҳбиб ва Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашди

 

  • Шавкат Мирзиёев Италия мудофаа вазирини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон ва Россия президентлари яна телефон орқали мулоқот қилди

 

  • Ўзбекистон мудофаа вазири ШҲТ мудофаа вазирлари йиғилишида қатнашди

 

  • Ўзбекистонда референдумга қўйилган масала юзасидан ташвиқот олиб бориш тақиқланди

*****

Шавкат Мирзиёев ва  Альберт Йонссон

 

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари Альберт Йонссон Тошкнетда ЎЗбекистоон президенти Шаукат Мирзиёев қабулида бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2016, 2019 ва 2021-йиллардаги сайловларда ДИИҲБ миссиялари натижасида олинган тавсияларни инобатга олди ва амалга оширди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси раҳбари ва Ўзбекистон президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум мавзуси юзасидан фикр алмашдиар.

Мирзиёев Ўзбекистон билан ЕХҲТ ўртасида очиқ ва конструктив мулоқот йўлга қўйилгани, самарали алоқалар ўрнатилганини таъкидлади.

Ўтган йили мазкур ташкилотнинг бир неча вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди, ЕХҲТ ДИИҲБ экспертлари Ўзбекистон сайлов тизимини модернизация қилиш, жумладан, Сайлов кодексини ишлаб чиқишда иштирок этди.

Мирзиёев ва Йонссон бўлажак референдумни юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган тарзда ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

 Альберт Йонссон Ўзбекистоннинг  янгиланган асосий қонунида ўз ифодасини топган  Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

****

Бахтиёр Саидов

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимига Бахтиёр Саидов номзодини маъқуллаганидан кеййин президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан у ушбу лавозимга тасдиқланди.

Эслатиб ўтаимз, 2022 йил охирида Бахтиёр Саидов ТИВ в.б. этиб тайинланганди.

Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Бахтиёр Саидов ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланганини Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам Бахтиёр Саидовнинг номзодини маъқуллади.

Бахтиёр Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У Хитойда элчи сифатида 2017 йил июндан 2022 йил ноябргача ишлаб келган. 2018 йилнинг апрель ойидан Ўзбекистоннинг Мўғулистондаги элчиси, 2019 йилдан эса — Филиппиндаги элчиси (қароргоҳи Пекинда жойлашган) лавозимларида ҳам фаолият юритган.

***

Ўзбекистон ТИВ раҳбари белгиялик ҳамкасби Ҳаджа Лаҳбиб ва Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан учрашиб мулоқот қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири  Бахтиёр Саидов Луксембургда Белгия Ташқи ишлар вазири Ҳаджа Лаҳбиб билан учрашиб Афғонистон мавзуси юзасидан фикр алмашди. 

Бахтиёр Саидов ва Ҳаджа Лаҳбиб мулоқоти давомида Ўзбекистон-Белгия кун тартибининг барча йўналишлари бўйича икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш, юқори даражадаги мунтазам алмашинувларни давом эттириш, шунингдек, минтақавий фаровонлик ва тинчлик йўлида шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили, Европа Комиссияси вице-президенти Жосеп Боррел билан музокара ўтказди.

Бахтиёр Саидов ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Жаноби Олийлари билан ўтказган самимий музокараларимизда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё минтақалараро алоқалари, Ўзбекистондаги муҳим ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдик деб ёзди.

***

Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси мудофаа вазири Гвидо Крозетто билан учрашди.

Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон президенти ва Италия мудлфаа вазири учрашуви аввалида мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Италия Президенти Сержо Маттарелла ва Вазирлар кенгаши Раиси Жоржи Мелонининг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон ва Италия ҳамкорликнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Конструктив сиёсий мулоқот ривожланиб бормоқда. Кейинги бир неча йилда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажми икки баробарга ошди. Ўзбекистонда Италиянинг етакчи олий таълим муассасалари – Турин политехника ва Пиза университетларининг филиаллари фаолият юритмоқда.

Шунингдек энергетика, шу жумладан қайта тикланувчи энергетика, логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда амалий ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шавкат Мирзиёев ва Гвидо Крозетто минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Эслатиб ўтаимз Тошкент келган Италия мудофаа вазири ўзбекистонлик ҳамкасби билан учрашди. Томонлар икки давлатнинг экстремизм, диний радикализм ва халқаро терроризмга қарши курашда умумий мақсадлари борлиги қайд этилди.

***

Image Caption

 

Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилганини маълум қилди.

Песков ўз сўзарида "Ҳозир биз Ўзбекистон президенти Мирзиёев билан телефон мулоқоти якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаяпмиз. Шунингдек, анча батафсил ва жуда илиқ суҳбат бўлди", — деб айтди

Песков  икки президент ўртасидаги мулоқот тафсилотлари кейинроқ маълум қилинади деб изоҳлади..

Мирзиёев ва путин мулоқоти чоғида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо муносабатлари суръатини таъминлаш ва етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари шу кунларда ўтаётган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этишди.

Ушбу тадбирда 35 мамлакат бизнесининг 5 минг нафардан зиёд вакили иштирок этмоқда.

Суҳбат чоғида автомобилсозлик, темир йўл транспорти, фармацевтика, кимё саноати ва бошқа устувор тармоқларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Саноат ипотекаси, кластерлар, индустриал ривожланиш жамғармаси каби воситаларни ривожлантириш борасидаги илғор тажрибани ўрганишдан манфаатдорлик билдирилди.

Минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 Мирзиёев Конституция бўйича бўлажак референдумнинг Россия ҳудудида ўтказилишига кўрсатилаётган кўмак учун Россия президентига самимий миннатдорлик билдирди.

***

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бу вазирлик раҳбари генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Ҳиндистонда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилишида иштирок этаётганини хабар қилди.

Деҳлида бўли ўтган йиғилишда Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон мудофаа вазирлари ҳам қатнашмоқда.

Ҳиндистон ШҲТ кузатувчилари мақомида бўлган Беларусь ва Эронни ҳам таклиф этган. Покистон мудофаа вазири йиғилишда онлайн қатнашмоқда.

Йиғилишда мудофаа вазирлари минтақавий тинчлик ва хавфсизлик, ШҲТ доирасида терроризмга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

****

Image Caption

 

Бугун Ўзбекистонда референдумга қўйилган масала юзасидан ташвиқот олиб бориш тақиқланди.

Ўзбекистонда референдум олдидан "Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники" шиори остида тарғибот тадбирлари ва концерт дастурлари ўтказилди.

Ўзбекистоннинг референдуми тўғрисидаги қонунга мувофиқ, референдумни ўтказишга 1 кун қолганда ташвиқот юритишга йўл қўйилмайди.

Референдум ўтказиладиган кунда ҳам ташвиқот ўтказиш мумкин эмас.

 Ўзбекистонда референдумнинг асосий куни 30 апрель кунига белгиланган. Референдумга “Сиз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?”, деган масала олиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон референдумида 611 320 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берди.

Ўзбекистон Республикасининг референдумида жорий йил 19-26 апрель кунлари 611 320 нафар фуқаролар муддатидан олдин овоз бердилар.