Американинг ўз иттифоқчилари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан жосуслик қилишини ошкор қилинди
(last modified Mon, 01 May 2023 11:40:30 GMT )
май 01, 2023 16:40 Asia/Tashkent
  • Американинг ўз иттифоқчилари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан жосуслик қилишини ошкор қилинди

Германиянинг Дие Зеит нашри ва Германия давлат телеканали АРД ўз ҳисоботида Германия Мудофаа вазирлиги устидан америкалик жосусликни фош қилиб, шундай деди:Американинг Европадаги иттифоқчиларга нисбатан кенг қамровли жосуслик фаолияти фош қилинганидан ўн йил ўтиб ҳам АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон)  Германия Мудофаа вазирлигига электрон ускуналар ёрдамида жосуслик қилишда давом этмоқда. Бу немис ОАВлари Эдвард Сноуден фош қилган 2013 йилда Америка Миллий Хавфсизлик Агентлиги Вашингтон иттифоқчи

Пентагондан ошкор қилинган янги ҳужжатларга кўра, АҚШ жосуслик идоралари Германия ва Хитой ҳарбий амалдорлари ўртасидаги махфий музокараларни тинглаб келгани аниқланган. Немис расмийларини ҳар қачонгидан ҳам хавотирга солаётган масала бу музокараларнинг мазмуни эмас, балки Американинг жосуслик ва тинглаш усулидир. Пентагоннинг ошкор этилган ҳужжатларидаги “ўта махфий” белгиси маьлумотлар электрон тинглаш ускунаси орқали тўпланганидан далолат беради. Бу шуни англатадики, Америка жосуслик агентликлари Германия Мудофаа вазирлиги электрон почталарини ўрганиб чиққан ёки ушбу вазирликнинг компютер тизимларини бузиб киришган.

Албатта, Америка жосуслик ташкилотларининг жосуслик ва тинглаш операциялари фақат Вашингтоннинг душманлари ва иттифоқчилари билан чегараланиб қолмайди, аммо булардан анча узоқда, Қўшма Штатлар ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг расмийларидан ҳам жосуслик қилган. Шу муносабат билан АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) махфий ҳужжатлари ошкор этилиши ортидан АҚШ ҳукумати БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни диққат билан кузатиб, жосуслик қилаётгани маьлум бўлди ва унга кўра, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Россияга нисбатан юмшоқ позицияда ва Москва манфаатларини қондиришга мойилдир.

Антониу Гутерриш

 

Америка узоқ вақтдан бери бошқа давлатлар устидан жосуслик қилиш, жумладан, электрон тинглаш ва маълумот тўплаш мақсадида бошқа давлатларнинг ҳукумат ва ҳарбий тармоқларига кириб бориш бўйича узоқ тарихга эга. Бошқа нарсалар қаторида, 2022-йил май ойи охирида Дания радио ва телевидениеси деб номланувчи расмий Дания оммавий ахборот воситалари Америка Миллий хавфсизлик агентлиги Дания  президенти Франк-Валтер Штайнмаер ва Германия Бош вазири Ангела Меркел ва бошқа Европалик юқори мартабали амалдорларни Дания алоқа кабеллари орқали тинглаб, жосуслик қилиб боргани ҳақида хабар тарқатган эди.  Вашингтоннинг европалик иттифоқчилари устидан жосуслик қилаётган Америка разведка идораларининг ошкор этилиши АҚШ нафақат ўз ҳамкорларига ишонмаслигини кўрсатади, балки у доимо электрон тинглаш ва телефон жосуслиги орқали Европанинг муҳим давлатлари раҳбарлари ва расмийларининг суҳбатлари тафсилотлари, режалари ва мақсадларини билишга ҳаракат қилади. Дания оммавий ахборот воситаларининг ушбу ҳисоботи Германиянинг иттифоқчиси ва яқин қўшниси Даниянинг разведка аппарати Америка разведка агентлиги билан ҳамкорликда Германиянинг ўша пайтдаги Бош вазири ва президентини телефон алоқаларини тинглаш ва жосуслик учун нишонга олганини кўрсатди. Айни пайтда, Меркел ҳам, Штайнмаер ҳам Дания разведка бошқармаси жосуслик операцияси ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмас эди.

АҚШнинг ўз иттифоқчилари устидан жосуслик қилгани биринчи марта 2013-йилда маьлум бўлган бўлса, энди батафсилроқ маьлумотлар ошкор бўлди. Бу йил биринчи марта АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ушбу АҚШ разведка агентлигининг Америка халқи, шунингдек, Европа давлатлари фуқаролари ва уларнинг раҳбарлари ва расмийларига нисбатан кенг қамровли жосуслигини фош қилди.

Америкалик журналист Гленн Гринвалд:Сноуден бутун ҳаётини хавф остига қўйиб, жамоатчиликни "АҚШ ҳукуматининг ақл бовар қилмайдиган миқёсдаги нотўғри хатти-ҳаракатлари" ҳақида тушунтиришга ҳаракат қилди.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг Европа расмийларига жосуслик қилгани фош этилиши Брюссел ва Вашингтон ўртасидаги ишончга қаттиқ зарба бўлди. Европа расмийлари Америка нафақат уларга ишонмаслигини, балки уларнинг барча ҳаракатлари ва гапларини диққат билан кузатиб боришини англаб етди. Шу муносабат билан, яқинда, Франция Кибермудофаа қўмондонлиги раҳбари генерал Аймерик Бонмаисон Европа давлатларини, агар АҚШ Кибермудофаа қўмондонлиги ушбу мамлакатлар тармоқларини кузатса, Вашингтон томонидан маълумот тўпланиши хавф остида бўлишидан огоҳлантирди. Бонмазоннинг таъкидлашича, Европа давлатлари Вашингтоннинг кибермудофаа гуруҳларига ушбу тармоқларни кузатишга рухсат берса, Американинг уларга қарши жосуслик қилиш хавфини қабул қилишган ҳисобланади. Франсиянинг кибермудофаа қўмондонлиги раҳбарининг АҚШ киберқўмондонлигининг Европа давлатларини ҳимоя қилиш баҳонасида жосуслик қилиш хавфи ҳақида огоҳлантириши Вашингтоннинг Европадаги иттифоқчилари устидан жосуслик қилиш масаласи Сноуден фош этишига қарамай давом этаётганидан далолат беради. Шунингдек, Пентагоннинг махфий ҳужжатлари Американинг Германия ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти устидан жосуслик қилиш масаласи буни тасдиқлайди.