май 03, 2023 11:48 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга ташрифи; Муқовимат иқтидорининг намоён бўлиши, ўзаро таъсир ва конвергенция намунаси
    Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга ташрифи; Муқовимат иқтидорининг намоён бўлиши, ўзаро таъсир ва конвергенция намунаси

Эрон Ислом Республикаси Президенти бугун (чоршанба) Сурия президенти Башар Асаднинг расмий таклифига биноан, сиёсий ва иқтисодий амалдорлардан иборат юқори мартабали делегация бошчилигида бу мамлакат пойтахти Дамашққа етиб борди.

Саййид Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлигидаги делегация Сурияга икки кунлик сафари давомида мамлакат расмийлари билан сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кучайтириш, икки ўртадаги иқтисодий ва тижорат ҳамкорлик даражасини кенгайтириш ва яхшилаш йўллари ҳақида маслаҳатлашади.

Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга ташрифи жуда муҳим ва уни турли томонлардан баҳолаш мумкин. Бу Эрон Ислом Республикаси президентининг 2011-йил яьни бу мамлакатда инқироз бошланишидан буён Сурияга илк ташрифидир.  Албатта, бу давр мобайнида Сурия президенти Башар ал-Ассад икки марта Эронга ташриф буюрди ва Ислом инқилоби раҳбари билан учрашди.

Сурия охирги йилларда мураккаб хавфсизлик, ҳарбий ва сиёсий инқирозларни бошидан кечирди; 2011-йилдан буён Сурияга ўнлаб мамлакатлардан 150 мингдан ортиқ террорчи кириб келди ва террористик гуруҳлар, жумладан ИШИД кўринишида одамларни ўлдириш, вайрон қилиш ва хавфсизликни юзага келтириш; Бироқ, Эрон Ислом Республикаси бу йиллар давомида Сурияга ёрдамга шошилди ва Эроннинг ҳарбий маслаҳатчилари ва шаҳид генерал Қосим Сулаймоний каби қўмондонлари Сурия армияси ва халқ кучлари ёнида туришди. Ниҳоят, Сурия террорчилар ва душманлар устидан ғалаба қозона олди.

Энди Башар ал-Ассад ҳукумати ўз кучини кучайтирди ва Араб давлатлари, жумладан Саудия Арабистони ҳам бу ҳақиқатни тан олди. Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик алоқалар ўрнатишга келишиб олганидан сўнг, араб давлатлари Сурия билан алоқаларини яхшилашга ва бу давлатни Араб Лигасига қайтаришга киришди. Шу доирада Иордания, Саудия Арабистони, Сурия, Ироқ ва Миср ташқи ишлар вазирлари душанба куни Иордания пойтахтида Сурия инқирозини ҳал қилиш борасидаги саьй-ҳаракатларни кўриб чиқиш мақсадида йиғилиш ўтказди.

Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга ташрифи

 

Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга ташрифи билан боғлиқ яна бир муҳим масала муқовимат ҳаракатини мустаҳкамлаш ва бирлаштиришдир. Бу сафар Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Саййид Ҳасан Насруллоҳ ва Фаластин Исломий Жиҳод Ҳаракати Бош котиби Зиёд Ал-Нахлиҳ билан учрашиш учун яқинда Байрутга ташриф буюрган пайтда амалга оширилмоқда. Сионист режимнинг 13-канали Амир Абдуллоҳиённинг Ливанга сафари ва Раисийнинг Сурия сафарига ишора қилиб, сионист доиралар бу ҳаракатларни минтақадаги сўнгги ўзгаришларга мос равишда таьрифлашини эьлон қилди, айниқса, бу сафар бу режимнинг тартибсиз ички аҳволи юзага келган бир пайтда содир бўлгани учун; Бу сионистик тармоққа кўра, Эрон Саудия Арабистони билан келишувдан кейин ўз эьтиборини Ямандан Сурия ва Ливанга ўзгартириши мумкинлигини кўрсатмоқчи.

Сионистик доираларнинг бу хавотирлари минтақадаги воқеалар сионистик режимнинг хоҳиш-истакларига зид равишда кечаётганини очиқ кўрсатмоқда; Ушбу режимнинг асосий иттифоқчиси сифатида Американинг минтақадаги таъсирининг камайиши сионистлар учун ҳам вазиятни қийинлаштирди, айни пайтда бу режим Сурия, Ливан, Ғазо сектори ва бошқа давлатлар жабҳаларида қаршилик кўрсатувчи кучларнинг бирлигига тобора кўпроқ гувоҳ бўлмоқда.

Эрон Ислом Республикаси Президентининг Сурияга ташрифи ҳақида яна бир муҳим жиҳат унинг иқтисодий жиҳатидир, чунки бу сафар ҳам икки давлатнинг иқтисодий яқинлашувини мустаҳкамлаш доирасидаги ҳаракат сифатида баҳоланади. Ҳозир Сурияда нисбий тинчлик ўрнатилди ва бу мамлакат инфратузилма соҳасида ўзини қайта қуриши ва сармоя жалб қилиши керак, шунинг учун Эрон бу соҳаларда ҳам иштирок этиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, президент Раисийнинг сафари доирасида Сурияга сармоя киритиш, шунингдек, Сурия шаҳарларини реконструксия қилиш ва электр стансияларини қуриш бўйича бир қанча шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Эрон Ислом Республикаси ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодирий Жаҳрамий ҳам бу борада шундай деди:"Ушбу сафарда асосий эьтибор иқтисодий соҳаларга қаратилган. Илгари икки давлат ўртасида турли соҳаларда, жумладан, хавфсизлик ва терроризмга қарши курашда ҳам муваффақиятли ҳамкорлик бўлган. Терроризмга қарши кураш мавсумида ҳамкорлик ҳам самарали, жиддий ва ҳал қилувчи бўлгани каби, Эроннинг муҳандислик иншоотлари ва техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш мавсумида ҳам икки давлат яхши ҳамкорлик қилиши мумкин."

Ёрлиқ