Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 6 -13 кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Шавкат Мирзиёев: муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови ўтказилади
- Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари иштирокида Тошкентда Қатар Давлатининг элчихонаси очилди
- Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
- Ўзбекистонда муддатдан илгари президент сайлови бўйича кампания бошланди
- ЎзЛиДеП: Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатилади
***
мирзиёев Ўзбекистон давлат раҳбари лавозимига муддатидан илгари сайлов бўлиб ўтишини эълон қилди
Шавкат Мирзиёев парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувида бу ҳақда хабар берди.
Ўзбекистон президенти нима учун 3,5 йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббуси билан «воз кечаётганлигини» тушунтирди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини маълум қилди. Бу тўғрисидаги фармонни давлат раҳбари янги таҳрирдаги Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб имзолаган.
мирзиёев «Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман? Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда», — деб қўшимч аиқлди.
Ўзбекистон президенти янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўйганлигини таъкидлади.
***
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Ўзбекистонга ташриф билан келган Қатар ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад Ал-Мурайхий билан учрашув ўтказганидан кейин Тошкентда Қатар давлатининг элчихонаси очилди.
Ўзбекистон ва Қатар ТИВ раҳбарлари элчихона очилишидан ўтказган мулоқотида, жадал ривожланаётган Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг долзарб масалалари, қўшма дастурларни амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш истиқболлари, савдо ва инвестициявий алоқалар, маданий-гуманитар ҳамда сайёҳлик алмашинувларини муҳокама қилдилар. Халқаро ва минтақавий кун тартиби, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашишди.
Икки давлат ҳукуматлари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида Қатар Давлатининг Тошкентдаги элчихонасининг тантанали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистон томони Қатарни араб дунёсидаги муҳим, ишончли ва истиқболли ҳамкор деб билишини таъкидлади. Қатар дипломатик ваколатхонасининг очилиши икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиши, уларнинг амалий мазмун билан бойишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.
***
Москвага амалий ташриф билан борган Ўзбекистон президенти Кремлда Россия президенти билан учрашди. Икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Сешанба куни амалий ташриф билан Москвага борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Кремлда Россия президенти Владимир Путин билан учрашди.
Шавкат Мирзиёев матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Устувор йўналишлардаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий қутлаб, фахрийлар, дўст халқларга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Россия президенти Ўзбекистон раҳбарини Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан ҳам табриклади.
Президентлар ўзаро товар айирбошлаш суръатини таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган чораларни кўриш зарурлигини қайд этдилар. Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари даражасидаги фаол мулоқотлар қўллаб-қувватланди.
Бундан ташқари, томонлар жадал маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришдан, жумладан, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим, маданият ва санъат соҳаларида тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканини билдирди.
Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвада Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади. Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Арманистон раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
***
Бугундан бошлаб муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганини мамлакат Марказий сайлов комиссияси томонидан ўтказилаётган мажлисда маълум қилинди.
Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мажлисида сайлов кампаниясини эълон қилиш ва сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режани тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
"9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайлови учун сайлов кампанияси 10 майдан бошланади", дейилади мажлисда.
МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, сайловни ўтказиш билан боғлиқ қонунчиликда белгиланган тадбирлар босқичма-босқич амалга оширилади. Шу мақсадда мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Календарь режаси тасдиқланмоқда.
Қўчқоров "Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш иккита асосий қисмдан иборат. Биринчи қисми бу сайловнинг ташкилий ва маъмурий масалалари, сайлов ташкилотчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, сайловчиларнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш овоз беришни ташкил этиш. Иккинчи қисми сайловда сиёсий партиялар, президентликка номзодлар иштироки ва ҳуқуқларини таъминлашдан иборат", деб айтди
Мазкур календарь режада тадбирлар ва уларни амалга ошириш муддатлари белгиланди. Хусусан, Календарь режага мувофиқ сайлов жараёнининг 7 та йўналиши бўйича 51 та тадбир назарда тутилди.
Сайловчиларни рўйҳатини аниқлаштириш ва уларга ўзгартириш киритиш тадбирлари ҳам кўзда тутилган. Бу жараён 4 июлда тўхтатилади.
***
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) Сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатади.
Бу партия сиёсий кенгаши Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватлади.
Мажлисда сўнгги йиллар давомида амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда улкан ислоҳотлар амалга оширилганлигига алоҳида урғу берилган. Мамлакатда эришилаётган ютуқлар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро ҳамжамият томонидан ҳам юксак даражада эътироф этилаётганлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Хабарга биноан, "Мамлакат келажаги, шиддатли кечаётган давр талаби O‘zLiDeP зиммасига бўлажак Президентлик сайловида ушбу ислоҳотлар йўлидан бундан кейин ҳам қатъият ва собитқадамлик билан боришни таъминлай оладиган, жамиятни ислоҳ қилишдек машаққатли вазифани янгича, ўзига хос босқичда давом эттиришга қодир шахсни номзод этиб кўрсатиш лозимлиги таъкидланди".
Ҳозиргача "Миллий тикланиш" партиясидан ташқари барча партиялар бўлажак президент сайловида иштирок этадиган номзодларини маълум қилишди.
Экопартия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партияси Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партияси Робахон Маҳмудовани номзод сифатида кўрсатган.