май 15, 2023 17:22 Asia/Tashkent
  • \
    \"Янги глабал тартиб геометрияси\" - Ислом инқилоби Муаззам раҳбарининг Америка сиёсатининг Ғарбий Осиёдаги муваффақиятсизлигига урғулари (8-қисм)

Ислом инқилоби Муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий 4-апрел, сешанба куни  Эрон Ислом Республикаси расмийлари ва масьуллари билан учрашувда бир қанча масалаларни кўтариб, тушунтирдилар. Бу масалалардан бири Америка сиёсатининг Ғарбий Осиё минтақасидаги муваффақиятсизлиги эди.

Оятуллоҳ Хоманаий айтдилар:Америка Эронга қарши, Ислом Республикасига қарши бирлашган араб жабҳасини яратмоқчи эканини эълон қилди, шунда улар Эронга қарши бирлашган ҳаракат қилишлари мумкин эди; Бугун улар хоҳлаган нарсанинг акси бўлиб, араб гуруҳининг Эрон билан алоқалари кучайиб бормоқда.

Ислом Инқилоби  Раҳбари муҳим воқеа, яьни Хитой воситачилигида Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнига, албатта, БАА ва Баҳрайн каби бошқа араб давлатлари ҳам эргашаётганига эьтибор қаратдилар. Бундан ташқари, Вашингтоннинг араб ҳамкорлари ва сионистик режим иштирокида Эронга қарши коалиция тузишга уриниши аниқ муваффақиятсизликка учради. Яна бир масала шундаки, Вашингтоннинг хоҳишига зид равишда Американинг рақиб кучлари, хусусан, Хитой минтақа ва глобал миқёсда ташаббус кўрсатиб, АҚШнинг иттифоқчиси саналган давлатлар билан янги келишувлар тузилди. Шу нуқтаи назардан, АҚШнинг собиқ президенти Жон Кеннедининг жияни кичик Роберт Кеннеди Тwиттерда шундай ёзди:Саудия Арабистони устидан АҚШ таъсирининг қулаши ва қиролликнинг Хитой ва Эрон билан янги иттифоқлари неоканларнинг ҳарбий куч орқали АҚШнинг глобал гегемонлигини сақлаб қолиш стратегиясининг даҳшатли муваффақиятсизлигининг аламли рамзидир.

Кўриниб турибдики, АҚШнинг Саудия Арабистони ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг бошқа мамлакатлари каби минтақавий ҳамкорлари муносабатининг ўзгариши, минтақавий тарангликни камайтириш ва Эрон билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саьй-ҳаракатлари  бу давлатларнинг Вашингтонга нисбатан ишончсизлиги кучайиб бораётгани билан боғлиқ. Бу мамлакат президенти Жо Байденнинг сўзларига кўра, Американи чексиз урушларда можаролардан халос қилиш учун содир бўлган Американинг Афғонистондан шармандали чиқарилиши Глобал нуқтаи назардан ва ҳатто Вашингтон иттифоқчилари нуқтаи назаридан бу Американинг нуфузли глобал куч сифатидаги мавқеининг пасайиши рамзи сифатида кўрилди ва Американинг минтақавий иттифоқчилари, хусусан, Форс кўрфазидаги давлатлар Вашингтоннинг ўз шериклари олдидаги хавфсизлик мажбуриятларига риоя қилишига шубҳа билан қарай бошлашди. Байденнинг Афғонистондаги Америка ҳарбийларининг йигирма йиллик мавжудлигини тўхтатиш ва Хитой ва Россиянинг хавфсизлик муаммоларига кўпроқ эътибор қаратиш ҳақидаги қарори унинг  Ғарбий Осиёдаги иттифоқчилари ва шерикларидан воз кечишини англатмаслигига ишонтириш учун Американинг юқори мартабали сиёсий ва ҳарбий амалдорларининг минтақага ташрифларига қарамай, аммо Форс кўрфазининг жанубий чегарасида жойлашган араб давлатлари халқаро тизимдаги янги воқеликлар ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун Қўшма Штатлардан умидсизлик туфайли АҚШ билан рақобатлашаётган икки халқаро куч, яьни Хитой ва Россия билан муносабатлар даражасини ошириб, амалда алоҳида йўл тутди. Бу масала Вашингтоннинг норозилигига учради. Американинг "Wалл Стреет Жоурнал" газетаси Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернснинг Саудия Арабистонига яқинда кутилмаган ташрифи ва разведка хизматлари ва Саудия раҳбарлари билан учрашувига ишора қилиб, шундай деб ёзди:Бернс бу учрашувларда Хитойнинг воситачилиги ва Сурия билан маслаҳатлашувлар билан Ар-Риёд ва Эрон ўртасидаги сўнгги пайтларда яқинлашганидан хавотир билдирди.

Америка Қўшма Штатлари ўз иттифоқчилари хавфсизлигини ҳимоя қилиш баҳонасида бир неча ўн йиллар давомида Форс кўрфазида ранг-баранг ҳарбий мавжуд бўлиб келган ва шу муносабат билан Америка денгиз флотининг бешинчи флоти штаб-квартираси Баҳрайнда жойлашган. Вашингтон расмийларининг Қўшма Штатлар Ғарбий Осиёдаги, айниқса Форс кўрфазидаги минтақавий ҳамкорлари ва иттифоқчилари олдидаги хавфсизлик мажбуриятларига давом этиши ҳақидаги кафолатларига қарамай, ҳақиқат шуки, Афғонистондан чиқиб кетиш можоросидан кейин Қўшма Штатлар обрўсига жиддий путур етди. Бу Американинг дунёдаги обрўсига ҳалокатли зарба бўлди ва Вашингтоннинг иттифоқчиларга нисбатан позициясига шубҳа уйғотди. Америcан Ҳилл сайти бу ҳақда шундай ёзган:АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетганидан кейин Афғонистоннинг қулаши Вашингтоннинг жаҳон миқёсидаги обрўсига, айниқса Россия ва Хитойга нисбатан аччиқ оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган фалокатдир. Американинг Афғонистондан ўзбошимчалик билан чиқиб кетиши ва аслида қочиб кетиши ва Байденнинг бу уруш бўлган мамлакатда кўзланган мақсадларга эриша олмаганини тан олиши билан Қўшма Штатларнинг ваъдаларига ишониш мумкин бўлган ишончли глобал куч сифатидаги қиёфаси бутунлай ўзгариб кетди. Америкалик сиёсатчи ва стратег Генри Киссинжер шундай дейди:Яқин келажакда бу муваффақиятсизликни қоплаш учун муҳим стратегик ҳаракатлар мавжуд эмас, масалан, бошқа минтақаларда янги расмий мажбуриятларни олиш.

Ёрлиқ