Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 13 -2 кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.
-
Тошкентда “Трансафғон” лойиҳасининг қўшма офисининг очилди
- МСК барча партияларга президент сайловида қатнашишга рухсат берди
- Ўзбекистон бокс бўйича ЖЧни биринчи ўринда якунлади
- Нью-Йоркда теракт уюштирган Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди
-
Пекинда Ўзбекистон ва Хитой республикаси президентларининг учрашуви бўлиб ўтди
-
Шавкат Мирзиёев рамзий жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани ишга туширди
***
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида “Трансафғон” лойиҳасининг қўшма идораси очилди.
Транс-Афғон темир йўли лойиҳаси Афғонистон орқали ўтиш орқали Марказий Осиё давлатларини Жанубий Осиё давлатлари билан боғлайди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳаракатининг темир йўл бошқармаси кечаги баёнотида эьлон қилди:Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон расмийларининг Термиз шаҳрида бўлиб ўтган қўшма учрашуви натижасида темир йўл лойиҳасини илгари суриш мақсадида Трансафғон лойиҳасининг қўшма идораси очилди.
Ушбу хабарга кўра, ушбу идора Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, уч давлат вакиллари Транс-Афғон лойиҳаси ишларини биргаликда мувофиқлаштиради.
Ушбу баёнотда ушбу лойиҳанинг яна бир офиси Кобул ва Исломободда фаоллаштирилади.
Тирмез шаҳрида Афғонистон, Покистон ва Ўзбекистон техник гуруҳлари ўртасида бўлиб ўтган уч томонлама йиғилишда келаси ой Исломободда темир йўлнинг юқори мартабали вакилларининг учрашуви ўтказилишига келишиб олинди.
Савдо-саноат ва сармоя палатаси ва айрим экспертлар Марказий Осиёни Афғонистон орқали Жанубий Осиё билан боғлашнинг иқтисодий масалаларини ушбу мамлакат савдоси ва сармоясига фойда келтиради деб билишади.
Ҳайратон-Мозор темир йўли Транс-Афғон темир йўлининг бир қисми бўлиб, ҳозирда мамлакатга зарур бўлган товарларнинг катта қисми Афғонистонга Марказий Осиёдан кириб келади.
****
Душанба куни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия — ХДП, ЎзЛиДеП, «Адолат», Экологик партия ва «Миллий тикланиш» партияларига 9 июлдаги муддатидан аввалги президент сайловида қатнашишга ижозат берди. Улар 1 июнгача ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши мумкин.
Марказий сайлов комиссияси 15 май куни Ўзбекистондаги 5 та сиёсий партияга 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан аввалги президент сайловида иштирок этишга рухсат берди.
МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, партиялар томонидан белгиланган муддатда Сайлов кодексининг 63-моддасида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилган. Шундан келиб чиқиб, комиссия аъзолари бир овоздан сайловда иштирок этиш учун ижозат бериш тўғрисидаги қарорларни маъқуллаб овоз берди.
Мажлис доирасида сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сайловда иштирок этишга ижозат берилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди. Эндиликда партиялар Ўзбекистондаги барча сайловчилар умумий сонининг камида 1 фоизи имзосини тўплаши керак. Шу билан бирга, битта маъмурий-ҳудудий бирликда (Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри) сиёсий партия уларнинг умумий сонининг 8 фоизидан кўп бўлмаган имзо тўплаши мумкин.
Энди сиёсий партиялар 1 июнга қадар МСКга Ўзбекистон президентлигига номзодни рўйхатга олишни сўраб ариза билан мурожаат этиши мумкин.
***
Ўзбекистон бокс жамоаси олтин медаллари сонини 5 тага етказиб, жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши натижасини янгилаб жамоа жами 9 медал билан Тошкентдаги турнирда биринчи ўрин эгаллади.
Ўзбекистон пойтахтида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг охирги кунида Ўзбекистон бокс жамоаси яна 2 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритди.
Ойбек Жўраев (-54 кг) чемпионлик учун рингга кўтарилди. Аммо у қозоғистонлик Маҳмуд Сабирхан билан жангда ютқазди ва кумуш медал билан кифояланди.
Абдумалик Халоков (-57 кг) эса финалда кубалик Сиедел Хорта устидан ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди. У 2 йил муқаддам Сербияда ўтган дунё биринчилигида кумуш медални қўлга киритганди.
Жаҳон чемпионатида дебют қилган Руслан Абдуллаев (-63,5 кг) ҳам мусобақани олтин медал билан якунлади. У финалда мўғулистонлик Чинзориг Батарсухдан устун келди.
Саиджамшид Жафаров (-71 кг) эса кутилмаганда финал жангида ютқазиб қўйди. Қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши жангда унга тажриба етишмади ва у ҳам кумуш медал билан кифояланди.
13 май кунги финал баҳсларида қатнашган ўзбекистонлик уч бокчси – Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ўз жангларида ғалаба қозонандиар. Яримфинал баҳсларида ютқазган Аълохон Абдуллаев (-75 кг) ва Лазизбек Мулложонов (-92 кг) жамоа ҳисобига биттадан бронза медалларни тақдим этишганди.
4 нафар боксчи Шодиёр Мелиқўзиев (-48 кг), Мужибилло Турсунов (-60 кг), Жасур Йўлдошев (-80 кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) мусобақани медалсиз якунлашди.
Турнир чемпионлари – 200 минг, кумуш медал соҳиблари – 100 минг, бронза эгалари – 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланишди.
Ўзбекистон бокс жамоаси турнирда 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза – жами 9 та медал олиб, медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам биринчи бўлди. Қозоғистон 4 та олтин ва 1 та кумуш медал билан иккинчи ўринда қолди.
***
2017 йил Нью-Йоркда юк машинасини одамлар устига ҳайдаб, 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
2017 йил 31 октябрь куни Нью-Йоркда теракт амалга ошириб, 8 кишини ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов АҚШ округ суди томонидан 8 марта умрбод ва 260 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда АҚШ Адлия департаменти хабар қилди.
17 май куни Нью-Йорк суди Соипов айбланаётган 28 та банд бўйича мумкин бўлган энг оғир жазоларни тайинлади. Унга кўра, собиқ ИШИД аъзосига 8 нафар одамни ўлимига сабаб бўлгани учун 8 марта умрбод ва 18 нафар, жумладан, 4 нафар болаларни ўлдиришга қасд қилгани учун 260 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Соипов Сайфулла Хабибулаевич 1988 йил 8 февралда Тошкентда туғилган. 2005 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган, 2005−2009 йилларда Тошкент молия институтида таълим олган. ОТМни тамомлаганидан сўнг пойтахтдаги «Саёҳат» меҳмонхонасида бухгалтер лавозимида ишлаган. АҚШга кетгунига қадар жиноий жавобгарликка тортилмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эътиборига тушмаган.
***
Бугун Ўзбекистон президенти авкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди.
Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Шенси провинциясининг Сиан шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди.
Айтиш жоиздирки Хитойнинг Сиан шаҳрида 18-19 май кунлари “Хитой-Марказий Осиё” саммити бўлиб ўтади. Унда Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевлар иштирок этишади.
***
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди
Ўзбекистон президенти Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди.
Кўргазма доирасида Сиань шаҳри ҳамда Сирдарё, Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги телекўприк орқали янги қўшма лойиҳаларни тантанали ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани - автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди", - дейилган хабарда.
Делегациялар кўргазмада икки мамлакатнинг саноат, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, фан, таълим ва инновациялар соҳаларидаги кооперациясига бағишланган стендларни кўздан кечирди.