Қозоғистоннинг Эроннинг шимолий портларига сармоя киритиш ҳаракати
(last modified Sat, 27 May 2023 13:09:11 GMT )
май 27, 2023 18:09 Asia/Tashkent
  • Қозоғистоннинг Эроннинг шимолий портларига сармоя киритиш ҳаракати
    Қозоғистоннинг Эроннинг шимолий портларига сармоя киритиш ҳаракати

Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи аьзоларининг Эрон портларига сармоя киритишини ушбу иттифоқ ривожи омили деб билади.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим Жўмарт Тўқаев “Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши” йиғилишида сўзлаган нутқида “Шимол-Жануб” йўлакларининг аҳамиятига ишора қилиб, ушбу иттифоқ аьзоларининг Эрон ва Туркманистон портларида денгиз ва қуруқлик инфратузилмасини яратиш учун сармоя киритишлари уларнинг географик экспорти ва  логистик имкониятларининг ривожланиш омили деб баҳолади. Тўқаев, шунингдек, Россиянинг Хитой, Ҳиндистон, Эрон ва Ғарбий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа минтақаларига йўлаклар яратиш қарорини олқишлаб, ўз ишончини билдирди:Евроосиё Иқтисодий иттифоқи Европа, Осиё ва дунёнинг шимол ва жанубини боғлайди.

Қозоғистон президентининг сўнгги баёнотлари ўтган ой бу мамлакат Бош вазири юқори даражадаги иқтисодий делегация бошчилигида Теҳронга сафар қилган пайтга тўғри келди. Ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар муҳимлиги ва тўлиқ бўлмаганлиги сабабли бир неча кунга узайтирилган бу сафар икки томонлама ҳамкорликнинг кўплаб йўналишларини тақдим этди.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи 2015 йилда Россия, Қозоғистон, Беларус, Арманистон ва Қирғизистон ўртасида тузилган. Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасида қўшма эркин ҳудуд барпо этиш мақсадида сўнгги бир неча йил ичида Эрон ва Арманистон ўртасида пойдевор барпо этилиши билан энди ҳар қандай қўшма ҳамкорлик учун асослар мавжуд. Айни пайтда, Евроосиё давлатларининг Эрон портларини ривожлантиришдаги иштироки ва ҳамкорлиги билан Эрон контрагентларининг иқтисодий ривожланиш соҳалари тезлашади.

Шу муносабат билан Эрон ва Қозоғистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик соҳалари бўйича Марказий Осиё масалалари бўйича етакчи эксперт, университет профессори Мистам Араи Даронкалай нефт ва газ экспортини ушбу икки Каспий денгизи давлатининг асосий экспорти сифатида қайд этди ва айтди:Эронлик сармоядорлар Қозоғистоннинг тоғ-кон саноати, инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалигига сармоя киритишга кўпроқ эьтибор қаратиши ва хусусий секторга асосланган қўшма саноат ишлаб чиқаришига йўналтирилиши мумкин”.

Эрон ва Евросиё иқтисодий иттифоқи

 

Сўнгги эьлон қилинган статистик маьлумотларга кўра, ҳозирда Қозоғистонда 70 дан ортиқ Эрон компанияси фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, Теҳрон ва Остона расмийлари икки ўртада савдо айирбошлаш қиймати уч миллиард долларга кўтарилиши учун барча соҳаларда келажакдаги ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини эълон қилдилар. Ўз-ўзидан маьлумки, “Шимол-Жануб” йўлаги 2000-йилда уч давлат Эрон, Россия ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган келишувдан сўнг очилган дунёнинг муҳим қисмларининг энг катта ва муҳим алоқа йўлаги ҳисобланади. Ушбу режа Европа давлатлари, Скандинавия ва Россия ўртасида Форс кўрфази, Ҳинд океани ва Жануби-Шарқий Осиё билан Эрон маркази сифатида муҳим алоқа кўприги сифатида танилган. Ушбу муҳим алоқа ва савдо коридорига Қозоғистон ҳам қўшилди. Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг йирик республика сифатида Эрон билан Совет Иттифоқидан мустақил бўлганидан кейин ҳамиша дўстона сиёсий ва иқтисодий алоқаларни ўрнатган. Эрон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги диний, тарихий ва маданий муштараклик икки давлат ўртасидаги сиёсий муносабатлар даражасида дўстона муҳит яратди.

Шунга қарамай, Теҳрон ва Остона ўртасидаги турли ўлчамдаги муносабатларнинг ҳозирги даражаси икки давлат имкониятларига муносиб эмас. Айни пайтда Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ривожланиш бўйича етакчи ҳисобланади. Сўнгги йилларда Қозоғистон ҳам Эроннинг ядровий музокаралари ёки Сурия тинчлик музокаралари каби муҳим йиғилишларга мезбонлик қилиб, Шанхай ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЕКО) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фаол аьзоси сифатида самарали рол ўйнай олди. Қозоғистон ҳукуматининг бу ҳаракатлари бу давлатнинг турли соҳалардаги имкониятларидан далолат беради. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, Эрон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорлик учун кўплаб соҳаларга эга. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, икки давлат саноат, қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон саноатидан ташқари, техник билимларни ўзаро экспорт қилиш каби турли соҳаларда бир-бирининг ҳукуматларининг ўзаро қулайликларидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бу йил ёки келгуси йилда Теҳрон ва Остона ўртасидаги савдо айирбошлаш қиймати уч миллиард долларга етиши кутилмоқда.