Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 10 Jun 2023 07:37:53 GMT )
июн 10, 2023 12:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг май ойи 3- 10 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Туркия президентининг таклифига биноан Анқарага борди

 

  • Ҳаж-2023: Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи Тошкентдан Мадинага учиб кетди

 

  • Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси: сайлов ташвиқотлари 7 июндан бошланади

 

  • Ўзбекистон президенти ва Қатар Амири ҳузурида 15 та икки томонлама ҳужжат имзоланди

 

  • Рим шаҳрида Ўзбекистон ва Италия президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

****

Эрдуған ва Мирзиёев

 

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таклифига биноан ташриф билан Туркияга ташриф буюрди.

Туркиянинг Эсенбоға халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Туркия ҳукумати вакиллари ва Анқара музофоти раҳбарияти  Ўзбекистон президентини кутиб олди.

Мирзиёев Туркия президентининг инаугурация маросимида иштирок этади.

Ташкилотчилар қайд этишича, инаугурация маросимида дунёнинг 70 дан зиёд мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари, расмий делегациялар ва олий мартабали меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған президентлик сайловларининг иккинчи турида ҳам устун келганди. 

Туркияда президентлик сайловларининг биринчи тури 14 май куни бўлиб ўтганди. Унда амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған 49,51 фоиз овоз олиб, ғалабага эриша олмаганди. Мухолифатчилар номзоди Камол Қиличдорўғли 44,88 фоиз олган.

***

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи 2023 йилги Ҳаж зиёратини адо этиш учун Тошкентдан Мадинага учиб кетишди

Эслатиб ўтамиз, 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да 240 нафар зиёратчи Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учиб, 2023 йилги Ҳаж мавсумини очди.

ўзбекистонлик зиёратчилар

 

4-19 июнь кунлари Ўзбекистоннинг 10 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади.

Спутник сайтига кўра, “Бу йил энг кўп зиёратчилар Тошкентдан Ҳажга боради — 16 рейсда 5575 нафар йўловчи ташилади. Намангандан 14 та, Фарғонадан 6 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро, Урганч, Қарши ва Термиздан 3 тадан рейс, шунингдек, зиёратчилар билан 2 та рейс Навоийдан, Нукусдан эса 1 та рейс амалга оширилади. Ўзбекистондан жами 15130 нафар зиёратчи Ҳаж зиёратини адо этади”.

***

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан тасдиқланган тўрт нафар номзодни Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олиб, сайловолди ташвиқотлари эса 7 июндан бошланиши белгилади.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда МСК аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, Ўзбекистон президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари иштирок этди.

Бу мажлисда Халқ демократик партиясидан Улуғбек Илёсович Иноятовни, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Миромонович Мирзиёевни, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Робахон Анваровна Махмудовани ҳамда Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Хамзаевни Ўзбекистон президентлигига номзод этиб рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Мажлисда Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотни ўтказиш масалалари муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Қарор билан президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика ва ҳудудий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока», «Халқ сўзи», «Народное слово» каби Республика газеталарида ҳамда 24 номдаги маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланди деб хабар қилган Газета сайти.

Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида Ўзбекистон президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.

***

Ўзбекистон ва Қатар

 

Шавкат Мирзиёев ва шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими ўтказилди.

Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

Тошкент ва Доха шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум Ўзбекистон ва Қатар ўртасида имзоланган бу ҳужжатлар жумласидандир.

Ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.

Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Сиёсий мулоқот ва маданий-гуманитар алмашинувни янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки бутун араб-мусулмон оламида ўзимизнинг истиқболли ҳамкоримиз сифатида биламиз. Сиз билан сўнгги йиллардаги мулоқотларимиз боис муносабатларимизда катта силжиш кузатилмоқда”, - деди Мирзиёев.

***

Ўзбекистон ва Италия

 

Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелла Римдаги музокараларда иқтисодий ҳамкорлик, гуманитар алоқаларни ривожлантириш, Афғонистондаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

Кеча Италия пойтахти Рим шаҳридаги Квиринал саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия президенти Сержо Маттарелланинг музокаралари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Италия давлат раҳбарлари иқтисодий ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқдилар. Президентлар куни кеча якунида умумий қиймати 9 миллиард евродан зиёд бўлган келишув ва шартномаларнинг салмоқли тўплами имзоланган бизнес-форум натижаларини мамнуният билан қайд этдилар.

Гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Италиянинг маданий-тарихий меросига бағишланган кўргазма ташкил этишга келишиб олинди.

таълим, археология, экологик хатарларга қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тошкентда Турин ва Пиза университетларининг филиаллари муваффақиятли ишламоқда. Кетма-кет уч йил Ўзбекистон Венециядаги Халқаро биенналеда иштирок этиб келмоқда.

Йил бошидан мамлакатимизга келаётган италиялик сайёҳлар сони 5 карра кўпайди. Жорий йил апрель ойидан бошлаб Тошкент ва Милан ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилгани туристлар оқимининг ошишига хизмат қилади.

Шунингдек Шавкат Мирзиёев Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Цюй Дунъюй билан учрашганида 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишни муҳокама қилди.

Ўзбекистон президентининг Италияга ташрифи доирасида ўтказилган бизнес форум давомида «Иссиқлик электр станциялари» ва Италиянинг SACE кредит агентлиги ўртасида учта йирик шартнома ва битта меморандум имзоланди.

Меморандумга асосан, жами 2 млрд 263 млн еврога тенг 4 та йирик лойиҳа, шу жумладан, Тошкент ИЭСни модернизация қилиш, пойтахтнинг 6 та туманида газ поршенли қурилма ва сув иситиш қозонларини қуриш лойиҳаси, Юнусобод туманидаги 4-Иссиқлик маркази ҳудудида ҳар бирининг қуввати 4,3 МВтга тенг 24 та газпоршенли қурилма ва ҳар бирининг қуввати 130 МВтга тенг бўлган 4 та сув иситиш қозонларини бунёд этиш ишлари амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев шунингдек, Римдаги Кижи саройида Италия Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони билан музокара ўтказди.

Шавкат Мирзиёев ва Жоржа Мелони муносабатларни устувор йўналишларда янада мустаҳкамлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш асосий вазифа экани таъкидланди.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

Маданият, итальян тилини ўрганиш, таълим ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият борлиги кўрсатиб ўтилди.

Ёрлиқ