Пекинда Хитой ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
(last modified Mon, 19 Jun 2023 13:46:54 GMT )
июн 19, 2023 18:46 Asia/Tashkent
  • Пекинда Хитой ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
    Пекинда Хитой ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг учрашуви

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Пекинга сафари чоғида хитойлик ҳамкасби билан учрашиб, кескинликни камайтиришни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой ташқи ишлар вазири Цин Ганг билан икки томонлама муносабатлар ва муҳим халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди. Бу сафар Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар энг паст даражада бўлган бир пайтда амалга оширилди ва АҚШ Давлат котибининг Хитойга ташрифи билан икки давлат ўртасидаги муносабатлар тезда нормаллашиши кутилмайди. Чунки ҳозирда ўзини икки тенг ҳуқуқли давлат ва халқаро майдонда жиддий рақобатчи деб билган Пекин ва Вашингтоннинг бир-биридан кутган талаблари ва истаклари икки томон ўртасидаги муносабатларга соя солган. Айни пайтда Хитойнинг АҚШдан талаб ва кутишлари Пекин учун муҳимроқдек туюлади, улардан энг муҳими АҚШнинг Хитойнинг ички ишларига аралашмаслигидир.

Халқаро масалалар бўйича эксперт Чжи Фенг дейди:“Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги муносабатлардаги қоронғу ва нозик нуқталардан бири бу Тайван ороли муаммоси ва Қўшма Штатларнинг бу орол ишларига аралашуви, айниқса унинг мустақиллик фаолларини қўллаб-қувватлашидирки, Хитой томонидан эътирозларга сабаб бўлиб келади. Бундан ташқари, Америка денгиз флотининг Жанубий Хитой денгизида узлуксиз бўлиши ҳар икки томонни бир неча бор можаро босқичигача олиб келди. Хитой Америка Хитойни Абиш чегаралари ичида чеклаб қўймоқда, деб ўйлайди. "

Яқинда Американинг илғор қуролларининг Тайванга сотилиши Хитойни янада ғазаблантирди. Шундай қилиб, Хитой мудофаа вазири Америка мудофаа вазирининг икки томонлама учрашув ҳақидаги илтимосини рад этди. Гарчи Америка Хитойни Америка технологияларини ўғирлашда айбласа ҳам, аммо ҳақиқат шундаки, Америка Хитойнинг турли соҳаларда, хусусан, авиация, суньий интеллект ва ИТ соҳаларида Американи ортда қолдирган жадал тараққиётидан жуда хавотирда. Бундан ташқари, Қўшма Штатлар ўзининг халқаро гегемонлигини, айниқса долларнинг глобал қийматини хавф остига қўйишдан хавотирда, чунки Хитой сўнгги пайтларда ўзининг миллий валютаси бўлган юан билан савдо битимларини оширди, бу эса долларнинг глобал мавқеини беқарорлаштирмоқда. Шу билан бирга, дунёнинг юздан ортиқ давлатларининг Хитой билан юанга асосланган бизнес юритиш истаги АҚШдан кўра кўпроқ ва унинг глобал мавқеининг пасайиши уни тўхтата олмайди.

Катта америкалик эксперт Хетли Киссингер бу ҳақда шундай дейди:"Хитойнинг қора чизиқларига, хусусан, Тайванга нисбатан Америка томонидан эътибор бермаслик хавфли бўлиши мумкин. Американинг Хитойни менсимаслиги ёки уни камситишга уриниши икки томон ўртасида қарама-қаршиликка олиб келиши мумкин. Чунки Хитой, айниқса, Тайванга нисбатан ўз позициясини муросага келтирмоқчи эмаслигини амалда кўрсатди. Америка эътибор беришни истамайдиган позициядир"

Билинкен ва Хитой президенти учрашуви

 

Ҳар ҳолда, АҚШ Давлат котиби Хитойга ташриф буюрди, ҳозирги Хитой эса йиллар аввалги Хитойдан тубдан фарқ қилади. Энди у Вашингтон қаршисида тенг ҳуқуқли куч сифатида туриб, ўз талабларини қўймоқда. АҚШ Хитойга кўпроқ босим ўтказиш мақсадида Хитойнинг чекка давлатлари билан ҳарбий иттифоқ тузиш сиёсатини олиб боришига қарамай, аммо минтақа давлатлари, хусусан, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) ҳамон Хитой билан муносабатларни ривожлантириш йўлидан кетмоқда, бу эса АҚШ учун катта омадсизлик саналади.

Шунинг учун Блинкеннинг Хитойга сафари Хитой минтақавий муносабатларда устунликка эга бўлган бир пайтда содир бўлди ва тинчликка қаратилган сиёсатини давом эттириб, Американинг Хитойга қарши ҳужум сиёсатини нейтраллаштиришга муваффақ бўлди. Шу сабабли, Хитой расмийларининг АҚШ Давлат котиби билан учрашувдаги позициясига назар ташласак, Хитой Вашингтон билан талабчан ва таъсирчан куч позициясидан гапираётганини яққол кўрсатмоқдаки, бу Оқ уйнинг мамлакатларга шиша сарой орқали тепадан қарамаслиги учун хўрлашнинг бир кўриниши бўлиши мумкин.