АҚШ Давлат котиби Хитойга келди
АҚШ Давлат котиби Хитой билан кескинликни камайтириш мақсадида Пекинга келди.
Пекин ва Вашингтон АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Хитойга икки кунлик ташрифида муваффақият кутмайди. Чунки улар савдо, технология, хавфсизлик ва сиёсат каби қатор масалаларда келиша олмайди.
Франcе Пресс хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен шу якшанба куни америкалик амалдорнинг сўнгги беш йилдаги энг юқори даражадаги ташрифи доирасида Хитойга келди ва рақиб давлатлар кескинликни камайтиришга интилмоқда.
Блинкен тўрт ой олдин Хитойга бориши керак эди. Саёҳат қарори АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзинпиннинг ноябр ойида Балидаги учрашуви натижаси бўлган. Аммо Қўшма Штатлар Америка тупроғида хитойлик жосуслик шарини аниқлаганини эълон қилганидан кейин Блинкен сафарни тўсатдан қолдирди.