"Вагнер" ҳарбий гуруҳи раҳбари ва Россия мудофаа вазири ўртасидаги қарама-қаршилик
(last modified Sat, 24 Jun 2023 12:52:55 GMT )
июн 24, 2023 17:52 Asia/Tashkent
  • \
    \"Вагнер\" ҳарбий гуруҳи раҳбари ва Россия мудофаа вазири ўртасидаги қарама-қаршилик

Вагнер ҳарбий гуруҳининг итоатсизлиги ва унинг элементларининг Россиянинг Ростов шаҳрига келиши ва бу гуруҳ раҳбари Евгений Пригожиннинг ўз талабларини эълон қилиши билан Россиянинг ички воқеалари янги босқичга кирди.

Бир неча ой олдин президент Вагнер Мудофаа вазирлиги ва мудофаа вазири Сергей Шойгуни, шунингдек, Россия Қуролли кучлари қўмондони генерал Валерий Герасимовни ушбу гуруҳга ўқ-дорилар, жиҳозлар, ва логистика буюмлари, шунингдек уларни кучли тўқнашув бўлаётган ҳудудларга қурол-яроғларни юбормаслик орқали Вагнер кучларини ўлдирилишига сабаб бўлаётганликда кўп айблаган эди. Жума куни "Вагнер" раҳбари Евгений Пригожин изҳор қилишича, ушбу гуруҳ аъзоларига ракета ҳужуми уюштирилган ва ракета ҳужумида уларнинг кўп қисми ҳалок бўлган, кейин эса Россия томонининг вертолёт ва артиллерия ҳужумлари сабаб уйууштирилган. шу сабабли, Пригожин кескин позицияда бу ҳужумлар уюштирган шахслар яьни унинг фикрича бу буйрйқни мудофаа вазири Шойгу берган, билан қаттиқ курашиш мақсадида Вагнер қўшинларини Россияга қайтаришни буюрди ва ҳатто уни Москванинг Қизил майдонида осиб ўлдиришни талаб қилди. Пригожиннинг таъкидлашича, унинг қўшинлари мудофаа вазири билан "ҳисоблаш" учун Россия ҳудудига кирган. Вагнер гуруҳи раҳбари, шунингдек, Россия армиясини Украинадаги урушнинг бориши борасида Путинни алдаганликда айбласа, бошқа томондан, Россия армияси Вагнер гуруҳини Украина армиясига уруш ҳақидаги маьлумотларни пул эвазига сотишда айблади.

Вагнер қўшинларининг Россиянинг ички қисмига, айниқса Ростов томондан юриши ва рус вертолётини уриб тушириш даъвоси Россия армияси ва Вагнер қўшинлари ўртасида кенг кўламли тўқнашувни кутиш кераклигини, бу ички можаро эканлигини кўрсатади. Албатта, бу ўзининг салбий оқибатларини Украина кучларининг Вагнер қўшинлари эвакуация қилган позицияларига, жумладан, Бахмут атрофида ҳам ҳужум қилишга тайёрлиги билан аллақачон кўрсатди.

Шунга қарамай, Россия президенти Владимир Путин ҳар доим Вагнернинг тарафдори бўлган. Бироқ, Мудофаа вазирлиги ва Россия армиясининг ушбу гуруҳ ва унинг раҳбарига қўзғолон, тартибсизлик ва ўзбошимчалик ва Мудофаа вазирлигининг барча милиция кучларини 2023 йил август ойига қадар Россия армиясига қўшилиши кераклиги ҳақидаги буйруғига бўйсунмасликда айблашини ҳисобга олсак, Пригожин буни аниқ рад этган, Путин энди Шойгунинг ёнида ва Вагнерга қарши позицияни эгаллади.

Сергей Шойгу, Россия мудофаа вазири

 

Шу муносабат билан Путин Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиёти чоғида ҳар қандай можарога йўл қўймаслик кераклигини таькидлар экан, ҳозирда рус халқининг тақдири белгиланаётганига урғу берди. Пуутин айтди:Бугун биз дуч келаётган нарса ички хиёнатдир. Мен "Вагнер" жангчиларини Россия оғир урушга дуч келганда жиноий саргузаштларга берилмасликлари ҳақида огоҳлантираман. Қуролли қўзғолон - бу орқадан пичоқ ва биз ўзимизни ҳимоя қиламиз. Сотқинлар ўз қилмиши учун жазоланади. Россия қуролли кучлари қуролли исён ташкилотчиларини зарарсизлантириш учун зарур буйруқ олди. Бу қуролли исёнга бизнинг жавобимиз қаттиқ бўлади.

2014-йилда Кремлнинг собиқ ошпази Евгений Пригожин томонидан ташкил этилган “Вагнер” ҳарбий гуруҳи аста-секин куч ва ҳарбий истеьдодга эга бўлиб, 2014-йилдаги 250 кишидан 2022-йил декабрида 50 мингдан ортиқ кишига етди. Бу гуруҳ турли хил оғир қуруқлик ва ҳаво техникасига эга бўлиб, Россиянинг хавфсизлик сиёсатида, айниқса, қайсидир маьнода Россия манфаатлари билан боғлиқ бўлган соҳаларда муҳим рол ўйнаган, аммо рус армияси уларда расмий иштирок этишга қодир эмас. Вагнер гуруҳи Россиянинг иштироки бўлган турли урушларда қатнашган. Жумладан, 2014-2015 йилларда Украинадаги Донбас уруши, Сурия уруши, Ливиядаги фуқаролар уруши, Марказий Африка Республикаси ва Малидаги ҳарбийлар мавжудлигини тилга олиш мумкин. Албатта, Вагнер аъзолари Россия-Украина урушида ҳам самарали иштирок этишган ва бошқа нарсалар қаторида, улар Донецк вилоятидаги стратегик Бахмут шаҳрини, албатта, кўп қурбонлар (ўн мингдан ортиқ киши) билан эгаллашга муваффақ бўлишган.

Энди, Вагнер раҳбари ва Россия Мудофаа вазири ўртасидаги келишмовчиликларнинг кучайиши билан, унинг Москва томон юриш ва мудофаа вазири ва Бирлашган штаб бошлиғи каби сотқин деб ҳисоблаган амалдорларни жавобгарликка тортиш таҳдидларига қарамай, аммо Путиннинг аниқ ва қатъий позициясига кўра, агар Пригожин ўзининг ҳозирги позициясида турса, Россия қуролли кучлари томонидан Вагнер гуруҳига нисбатан аёвсиз муносабатда бўлишини кутиш керак, деб тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, бу гуруҳ асосан рус армиясига қарши туриш учун зарур бўлган куч ва ҳарбий элементларга эга эмас.