Швецияда Қуръонни ҳақорат қилишга қарши ислом оламининг яхлит позицияси
Швецияда Қуръонни ҳақорат қилишнинг такрорланиши ислом мамлакатлари ҳукуматлари, халқи, таҳлилчилари ва расмийлари томонидан кенг кўламли муносабатлар ва қоралашлар билан кутиб олинди.
Чоршанба (28-июн) оқшомида Стокголмда Салван Момика (37 ёш) исмли асли Ироқлик швед фуқароси Қурбон ҳайити байрамининг биринчи кунида Қурьон нусхасини йиртиб, ушбу шаҳарнинг марказий масжидида ёнғиндирди.
Салван Момиканинг бу ҳаракати Швеция ҳукумати кўмагида амалга оширилди. Ушбу даҳшатли жиноят учун яшил чироқ Швеция Апелляция суди томонидан чиқарилган. Икки ҳафта олдин Швеция полицияси Стокголмда Қуръони Карим ёқиб юбориладиган иккита намойиш ўтказилишини айтган эди. Полиция бу намойишлар учун рухсат берилишига қарши эди, бироқ юқорида тилга олинган суд полициянинг бу талабини рад этди.
Швецияда яшовчи журналист Валид ал-Мақдодий Россиянинг Элиум каналида эфирга узатилган “Енг яхши суҳбат” дастурида шундай деди:“Силван Момика Ироқ шимолидаги Ниневия вилоятидан ва либерал, атеист ва экстремист; У Сурёний Демократик партиясининг асосчиси ва Найнаво вилоятини ИШИД ишғолидан озод қилиш учун тузилган “Сақур ас-Сурён” номли қуролли гуруҳ қўмондони бўлган." Унга кўра, Салван Момика 2017-йилда ҳарбий жиноятларда айбланиб ҳибсга олинган, кейин эса Ғарб давлатлари аралашуви билан озодликка чиқарилган ва Швецияга кетган ва ҳозирда бу давлатнинг экстремал партияларидан бирига қўшилган.
Муқаддас Қуръонни ҳақорат қилиш ҳаракати Швеция мусулмонлари ва бутун дунёдаги мусулмонларнинг диний ҳуқуқларини поймол қилишнинг яққол мисолидир, бунинг натижасида ҳукуматлар ва одамлардан тортиб ҳокимият идораларигача мусулмонларнинг ягона позицияси пайдо бўлди. Ироқнинг юзлаб фуқаролари Швециянинг Бағдоддаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказиб, Швеция элчисини чиқариб юборишни талаб қилишди.
Қуръони Каримга қилинган ҳақоратга баъзи ислом ҳукуматлари ҳам муносабат билдиришган. Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги Швеция элчисини чақирар экан, Швеция ҳукуматининг экстремистик унсурларга рухсат бериши ва Қурьони Карим нусхасини ёқиб юбориши ижтимоий қадриятларга ҳурмацизликдан далолат беришини таькидлади. Иордания Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Швеция элчисини чақириб, таькидлади:Бу ҳаракатлар жиноят бўлиб, дунё бўйлаб икки миллиарддан ортиқ мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини жароҳатламоқда. Бинобарин, нафрат маданиятининг энг ёмон кўринишларидан бири бўлган бу жирканч хатти-ҳаракатларга қарши курашиш, тинчлик ва бошқаларни қабул қилиш маданиятини юксалтириш керак.
Ҳашд аш-Шаби қўмондони Фалеҳ Ал-Фаёз ҳам бу қораланган ҳаракатни "шармандали террорчилик ҳаракати" деб баҳолади. Араб дунёсининг халқаро муносабатлар ва сиёсий иқтисод бўйича таҳлилчиси Абу Бакр ад-Диб ҳам Швецияга қарши жазо чораларини қўллашга чақирди ва шундай деди:Қуръони Каримни ёқиш жиноятидан сўнг Швецияга қарши араб ва ислом давлатларининг иқтисодий санксиялар қуролини фаоллаштириш Стокголмга қарийб 20 миллиард долларга тушади.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти котибияти ҳам келаси ҳафта Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Швецияда Қурьони Каримга қилинган ҳақоратни текшириш мақсадида ушбу ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилишини маьлум қилди. Шу билан бирга, Ироқдаги шиаларнинг олийқадр мужтаҳиди Оятуллоҳ Саййид Али Систонийнинг идораси баёнот бериб, БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга Қуръони Каримнинг Швеция полицияси рухсати билан таҳқирланиши ҳақида билан мактуб юборганини эълон қилди. Бу баёнотда айтилишича:“Дунёдаги икки миллиарддан ортиқ мусулмонлар муқаддасотига очиқдан-очиқ ҳужум қилиб, экстремистик фикрлар ва нотўғри хатти-ҳаракатларнинг тарқалиши учун қулай муҳит яратилишига олиб келадиган бу шармандали хатти-ҳаракатларга сўз эркинлигига ҳурмат рухсат бера олмайди. "