**1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (3)
(last modified Mon, 03 Jul 2023 16:56:22 GMT )
июл 03, 2023 21:56 Asia/Tashkent
  • **1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (3)
    **1402 йил шиори** инфляция чеклаш ва ишлаб чиқариш юксалтириш йили (3)

1388 йилдан ҳозирги кунга қадар инқилобнинг олий раҳбари йил шиори учун фақат 1394йилдагина иқтисодий мавзулардан фойдаланмаган ва сўнгги 15 йилнинг 14 йилида иқтисод йил шиорининг энг муҳим ёки энг асосий мавзуларидан бири бўлган.

Дастлабки йилларда шиорлар асосан диний эди. Имом Ҳумайний (р.а.), Имом Али (р.а.) йили, Ҳусайнийнинг иззат ва шарафи йили ва Пайғамбар (с.а.в.) йили каби, лекин секин-аста бу атамалар ҳам ижро ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлди.  Сўнгги йигирма йил ичида бу шиорлар кўпинча иқтисод масаласига, айниқса қаршилик иқтисодиёти ва маҳаллий ишлаб чиқаришга урғу берилган.

Биринчи савол шуки, инқилоб етакчисининг иқтисодий шиорлари қандай йўналишларда ифодаланган? Ушбу иқтисодий шиорларни таҳлил қилиш унинг икки ўлчовли эканлигини кўрсатади. Асосий ўлчов шиорни стратегияга айлантириш, иккинчи ўлчов эса бу стратегияни қандай амалга оширишдир.

Инқилобий етакчининг Эрон иқтисодиёти учун иқтисодий стратегияси қаршилик иқтисодиётидир. Шамсий 1395 ва 1396 йилларда инқилоб раҳбари қаршилик иқтисодиётини йил шиорининг жиҳатларидан бири сифатида тилга олди. Бироқ қаршилик иқтисодини йиллар аввал инқилоб раҳбари таклиф қилган эди. 1391 йил Шаҳриварнинг иккинчи куни у киши  қаршилик иқтисодининг таьрифида шундай деганлар:“Қаршилик иқтисодиёти дегани, бизда мамлакатда ўсиб бораётган иқтисодий тенденцияни сақлаб қолган иқтисодиёт мавжуд; унинг заифлиги ҳам камаяди; Демак, мамлакатнинг иқтисодий аҳволи ва хўжалик тузуми шундай бўлиши керакки, у доимий ва ҳар хил шаклда бўладиган душманларнинг ҳийла-найрангларидан камроқ зарар кўради ва жабрланади.

Иккинчи савол: инқилоб раҳбари орзу қилган қаршилик иқтисодиёти стратегияси қандай амалга оширилади? Бу муҳим ва асосий саволнинг жавобини инқилоб етакчиси кўтарган йил шиорларида ҳам топиш мумкин. Истеъмол моделини ислоҳ қилиш, икки томонлама ҳаракат ва икки томонлама меҳнат, иқтисодий жиҳод, миллий ишлаб чиқариш, Эрон меҳнати ва капиталини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, Эрон товарлари ва билимга асосланган иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш қаршилик иқтисодиётини амалга ошириш учунг инқилоб раҳбари томонидан таклиф қилинган йўллардандир. Бу шиорларга кўра, қаршилик иқтисодиётини амалга ошириш ҳукумат ва халқнинг роли билан мумкин.

Одамлар ўйнаши мумкин бўлган энг муҳим рол маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва истеъмол моделини ўзгартиришдир. Афсуски, айниқса, сўнгги йигирма йил ичида одамлар томонидан кераксиз ва ҳаддан ташқари истеъмолчилик кетмоқда. Ушбу истеъмолчиликнинг катта қисми хорижий товарларни сотиб олиш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни эътиборсиз қолдиришдан иборат бўлиб, бу баъзи маҳаллий завод ва компанияларнинг банкрот бўлишининг сабабларидан биридир. Шунинг учун инқилоб раҳбари 2008 йил шиорини истеъмол моделини ислоҳ қилиш деб атадилар. Мамлакатда аҳоли жон бошига энергия истеъмоли юқорилигини ҳисобга олиб, 2008 йил истеъмол моделини ислоҳ қилиш йили деб номланди. Бир неча марта, шу жумладан 1402 йилда у киши халқ истеъмолини ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидладилар. 1402 йилнинг биринчи куни Имом Ризо (а.с.) зиёратгоҳи ёнида ҳазрат айтдилар:“Орамизда иқтисодий муаммолар билан боғлиқ бўлган иллатлар ҳам бор... Яна бир муҳим камчилик шуки, биз маҳаллий маҳсулотларга таассубимз йўқ; Кўп жойларда мутаассиблик ёмон, лекин бу ерда яхши нарса. Биз маҳаллий ишлаб чиқаришга яхши ёндашишимиз керак.

Ҳукуматлар қаршилик иқтисодиётини амалга оширишда энг муҳим иштирокчилардир. Икки карра саъй-ҳаракатлар, ишлаб чиқаришда жадал суръатлар ва сакраш, маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш ва билимга асосланган иқтисодиёт йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳукуматлар бажариши керак бўлган вазифалар сирасига киради. Инқилобнинг олий раҳбарининг баёнотларида асосий калит сўз ишлаб чиқаришдир. Ишлаб чиқаришнинг аҳамияти ҳақида у киши айтадилар:“Ишлаб чиқариш сакраши – мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти ва ривожи душманлар таҳдиди ва санкцияларига қарши курашишнинг асоси ва пойдеворидир”, “Мамлакатни иқтисодий муаммолардан қутқаришнинг калитларидан бири, албатта, ички ишлаб чиқаришдир”. Инқилобнинг буюк раҳнамоси ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларга таьсир этувчи ва ўзгартирувчи омил сифатидаги аҳамиятига ишонадилар ва шундай дейдилар:“Агар у ишлаб чиқарилса, унда турли соҳаларда трансформация бўлади; Агар ишлаб чиқаришда юксалиш кузатилса, бу иш билан бандликка таъсир қилади, инфляцияни пасайтиради, ҳатто бюджет балансига таъсир қилади, миллий валюта қийматини оширади.

Дарҳақиқат, инқилоб олий раҳнамоси душманнинг Эрон Ислом Республикасига қарши уруши ҳозирги вақтда иқтисодий хусусиятга эга, деган тўғри хулосага келди. Душманнинг тушуниши шундаки, у иқтисодий уруш орқали халқни тирикчилик босими остида қолдириши, халқ билан низом ўртасида қарама-қаршилик яратиши мумкин. Шу сабабли, инқилоб раҳбари иқтисодий шиорларга эътибор қаратиб, улар душманнинг иқтисодий урушини зарарсизлантириш ва унга қарши туриш учун маҳаллий ишлаб чиқаришнинг равнақи ва сакрашини таклиф қиладилар. Шунга кўра, сўнгги йигирма йилликда 15 йил деган шиорлар бевосита ёки билвосита иқтисод масаласи билан боғлиқ бўлиб, олти йил эса “ишлаб чиқариш” масаласига урғу берилган ҳолда номланди.

Бу дастур якуни билан барчангизни азизлар кейинги дастургача Аллоҳ таолонинг ихтиёрига қолдираман. Хайр. Саломат бўлинг